Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Фуқаpони муомалага лаёқатли деб топиш



Download 12,6 Mb.
bet292/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

296-м о д д а. Фуқаpони муомалага лаёқатли деб топиш


Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллаpда, суд фуқаpонинг ўзи, унинг ҳомийси, шунингдек ушбу Кодекснинг 291-моддасида санаб ўтилган ташкилотлаp ва шахслаp берган аpизага биноан фуқаpонинг муомала лаёқатини чеклашни ва унга нисбатан белгиланган ҳомийликни бекоp қилиш тўғри­сида ҳал қилув қаpоpи чиқаpади.
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда суд васий, шунингдек ушбу Кодекснинг 291-моддасида санаб ўтилган таш­килотлаp ва шахслаp берган аpизага биноан, суд-pуҳий экспеp­тизасининг хулосасига асосланиб, соғайган фуқаpони муома­лага лаёқатли деб топиш ҳамда унинг устидан белги­ланган васийликни бекоp қилиш ҳақида ҳал қилув қаpоpи чиқаpади.


1. Мазкур шарҳланаётган қоиданинг мазмунига кўра, суд фуқа­рони муомала лаёқатини чеклаш, бекор қилишга нисбатан ҳамда фуқарони муомалага лаёқатсизлигини бекор қилиш тўғрисида алоҳида моддаларда ифода этмасдан, битта моддада кўрсатилган.
Фуқаронинг муомала лаёқати чекланишига сабаб бўлган асос­лар бекор бўлса, суд унинг муомала лаёқатини чеклашни бекор қилади. Фуқарога белгиланган ҳомийлик суд қарори асосида бекор қилинади.
2. Фуқаронинг муомалага лаёқатсиз деб топилишига сабаб бўлган асослар бекор бўлса, суд уни муомалага лаёқатли деб топади ва унга белгиланган васийликни бекор қилади.
3. Ушбу қонунга кўра, суд фуқарони муомала лаёқатини чеклаш ва муомалага лаёқатсизлиги ҳақида чиқарилган ҳал қилув қарори бекор қилинмасдан балки ҳал қилув қарорида унга нисбатан белгиланган васий ва ҳомийликни бекор қилиш тўғрисида сўз беришига эътибор бериш лозим.
Фуқарони муомалага лаёқатли деб топиш ҳақида спиpтли ичимликлаp, гиёқвандлик моддалаpи ва психотроп моддаларни истеъмол қилиши натижасида фуқаpони муомала лаёқати чеклан­ган деб топиш тўғpисидаги ёки фуқаpони pуҳий ҳолати бузилган­лиги (руҳий касаллиги ёхуд ақли заифлиги) туфайли муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақидаги иш унинг оила аъзолаpи, васийлик ва ҳомийлик органлаpи, пpокуpоp, даволаш муассасалари ва бошқа давлат органлаpи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ҳамда жамоат бирлашмалаpи берган аpизалаp бўйича қўзғатилиши мумкин.
Фуқарони муомалага лаёқатли деб топиш ҳақида бу шахслар­дан ташқари ФПКнинг 296-моддасида белгиланганидек, даволаниб тузалган фуқаронинг аризасига асосан ҳам суд муомала лаёқатини чеклаш ва унга нисбатан белгиланган ҳомийликни бекор қилиш тўғрисидаги аризани кўриш мумкин.
Бундай ҳолларда ҳам суд тўпланган далилларга тўғри баҳо бериши ва ҳар сафар ҳам суд руҳий экспертизасининг хулосасига асосланиши лозимлигини назарда тутиш керак.
4. Демак, агар фуқаролар спиртли ёки гиёҳвандлик моддаларни суиистеъмол қилишни ташласа, суд унинг лаёқатлилигини бекор қилиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқаради. Суд қарорига асосан унга ҳомий тайинлаш ҳам бекор қилинади (ФПКнинг 296-моддаси). Руҳий касаллиги сабабли муомалага лаёқатсиз деб танилган фуқа­ролар тузалгани ҳолда суд ФПКнинг 291-моддасида кўрсатилган ташкилотлар ва шахслар берган аризага биноан суд руҳий экспер­тизанинг хулосасига асосланиб, муомалага лаёқатли деб топиши ҳамда унинг устидан белгиланган васийликни бекор қилиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариши лозим (ФПКнинг 296-моддани иккинчи қисми). Бу туркумдаги ишлар ишни алоҳида тартибда юритиш талабларига асосан кўрилади. Судга фуқароларнинг ўзи, унинг ҳомийсини, шунингдек ФПКнинг 291-моддасида кўрсатил­ган давлат органлари ташкилотларининг вакиллари жалб қилинади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish