Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Фуқаpони муомала лаёқати чекланган ёки



Download 12,6 Mb.
bet293/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

297-м о д д а. Фуқаpони муомала лаёқати чекланган ёки
муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғpисидаги
ишлаp бўйича суд хаpажатлаpи


Фуқаpони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаё­қатсиз деб топиш тўғpисидаги ишлаpни юpитиш билан боғлиқ суд хаpажатлаpи аpизачидан ундиpилмайди.
Агар суд, аpиза фуқаронинг оила аъзолаpи томонидан инсофсизлик қилиб, асоссиз равишда фуқаронинг муомала лаёқатини чеклаш ёки уни муомала лаёқатидан мақpум этиш мақсадида атайлаб беpилган деб топса, суд хаpажатлаpини оила аъзолаpидан ундиpади.


1. Фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки уни муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ишларни процессуал хусусият­ларидан яна бири, у ҳам бўлса, бу турдаги ишларни юритиш билан боғлиқ суд харажатлари аризачидан ундирилмаслигидир. Бунга асос бўлиб аввало бундай ишларни қўзғатишдан жамоат манфаат­ларини кўзлаб қўзғатилишидир. Шунинг учун юридик адабиётлар­да барча харажатларнинг аризачи зиммасига юклатиш адолатдан бўлмаслиги ҳақида тўғри фикр билдирилган1. Бу турдаги ишларда давлат зиммасига барча суд харажатлари юклатилган бўлиб, фақат давлат божлари умумий асосларга кўра аризачидан ундирилади.
2. Юқорида баён қилганимиздек, фуқарони бадном қилиш мақсадида уни оила аъзолари (эр, хотин), иш жойидаги ходимлар ва бошқа жамоат ташкилотлари қандайдир сабабларга кўра фуқарони муомала лаёқатини чеклаш ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақида судга мурожаат этган манфаатдор шахсларнинг аризаси суд томонидан асоссиз деб топилган ҳолларда қонун шахс, инсон ман­фаатини ҳимоя қилиш мақсадида инсофсизлик қилиб, асоссиз равишда, атайлаб берилган аризалар бўйича айбдор шахслар зим­масига суд харажатлари юклатилиши қонунларимизнинг адолат­лилигидан далолат беради.
Фуқарони муомалага лаёқатли деб топиш ҳақида ариза билан судга мурожаат этган аризачидан умумий тартибда давлат божи ундирилишига аҳамият бериш лозим.
331-боб. ҒАЙРИИХТИЁРИЙ ТАРТИБДА ПСИХИАТРИЯ СТАЦИОНАРИГА ЁТҚИЗИШ



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   289   290   291   292   293   294   295   296   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish