32-боб. ФУҚАРОНИ БЕДАРАК ЙЎҚОЛГАН ДЕБ ТОПИШ ВА ФУҚАРОНИ ЎЛГАН ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИШ
286-м о д д а. Ариза бериш ва унинг мазмуни
Фуқаpони бедаpак йўқолган деб топиш ёки фуқарони ўлган деб эълон қилиш тўғрисидаги аpиза уни берувчи шахснинг яшаш жойидаги судга беpилади.
Суд фуқаpони бедаpак йўқолган деб топиш ёки фуқаpони ўлган деб эълон қилиш тўғpисидаги аpизани кўришга қонун ҳужжатлаpида белгиланган муддатлаp ўтгандан сўнг киpишади.
Аpизада фуқаpони бедаpак йўқолган деб топиш ёки уни ўлган деб эълон қилиш аризачига қандай мақсадлар учун заpуp эканлиги кўpсатилиши, шунингдек фуқаpонинг бедаpак йўқолганлигини тасдиқлайдиган ёхуд бедаpак йўқ бўлган одамга ўлим хавфини солган ёки у муайян бахтсиз воқеа туфайли ҳалок бўлган деб талқин қилишга асос бўладиган ҳолатлаp баён қилиниши лозим.
1. Ушбу шарҳланаётган ҳамда Фуқаролик кодексининг 33-
37-моддаларидаги фуқарони бедарак йўқолган деб топиш, фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қоидаларнинг процессуал жиҳатлари (ишни судда кўриш билан боғлиқ) ёритилган бўлиб, моддий ҳуқуқий меъёрларни процессуал воситалар билан ҳал этиш усуллари берилган.
Бундай туркумдаги ишларда бирон-бир ҳуқуқ тўғрисида низо мавжуд эмаслиги, жавобгар бўлмаганлиги сабабли алоҳида тартибда юритиладиган қоидалар (ФПКнинг 286-290-моддари) асосида иш юритилади.
Фуқароларни бедарак йўқолган деб топиш тўғрисидаги ариза аризачининг яшаш жойидаги судга берилади. Суд фуқароларнинг бедарак йўқолган деб топиш тўғрисидаги аризани кўришга ФКнинг 33-моддасида белгиланган муддат ўтгандан кейин киришади.
Ушбу қоидада фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ва фуқарони ўлган деб эълон қилиш ҳақида кимлар судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилмаган фикримизга ФПКнинг 5-моддасида фуқаролик ишларини судда қўзғатиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар бунга ҳақли бўлиши мумкин.
Агар ариза фуқаро томонидан бериладиган бўлса, судловлилик қоидасига кўра, манфаатдор шахс яшаб турган жойдаги, агар юридик шахс бўлса унинг органи жойлашган ҳудуддаги судга мурожаат этишга ҳақли. Масалан, солиқ органи фуқарони белгиланган солиқларни тўламаганлиги ҳақида уни бедарак йўқолган деб топиш ҳақида судга ариза беришлари мумкин.
2. Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш шартлари ФКнинг
33-моддасида назарда тутилган. Унда кўрсатилишича, агар фуқаронинг қаердалиги ҳақида унинг яшаш жойида бир йил давомида маълумот бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ суд бу фуқарони бедарак йўқолган деб топиши мумкин.
Фуқарони вафот этган деб эълон қилиш учун асослар ФКнинг 36-моддасида берилган. Унга кўра, агар фуқаронинг қаерда турганлиги ҳақида унинг яшаш жойида уч йил мобайнида маълумот бўлмаса, башарти у ўлим хавф солиб турган ёки муайян бахтсиз ҳодисасидан ҳалок бўлган деб тахмин қилиш учун асос бўладиган вазиятларда бедарак йўқолган бўлиб, унинг қаердалиги ҳақида олти ой мобайнида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ суд уни вафот этган деб эълон қилиши мумкин.
Судга мурожаат қилаётган манфаатдор шахслар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этувчи органларнинг вафот этганликни рўйхатга олишни рад қилганлиги ҳақидаги ҳужжатни ҳам тақдим этишлари лозим.
Суд амалиётида фуқароларнинг бедарак йўқолганлиги вақти аризачининг қизиқтиришларини назарда тутиб, ФКнинг 33-моддаси иккинчи қисмида қоида берилган. Унга йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган кунни аниқлаш мумкин бўлмаса, бедарак йўқолган деб ҳисоблаш муддати йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан, бу ойни белгилаш мумкин бўлмаган тақдирда эса- кейинги йилнинг биринчи январидан бошланиши кўрсатиб ўтилган.
Ҳарбий ҳаракатлар муносабати билан бедарак йўқолган ҳарбий хизматчи ёки бошқа фуқаро ҳаракатлар тамом бўлган кундан эътиборан камида икки йил ўтганидан кейин суд томонидан вафот этган деб эълон қилиниши мумкин (ФКнинг 36-моддаси).
Аризанинг мазмунида одатда кўрсатиладиган умумий маълумотлардан ташқари, ариза берувчига фуқароларнинг бедарак йўқолган деб топиш ёки уни вафот этган деб эълон қилиш қандай мақсад учун зарурлиги кўрсатилиши, шунингдек, фуқароларнинг бедарак йўқолганлигини тасдиқлайдиган ҳолат ёхуд бедарак йўқолган, ўлим хавф солган хатарли ҳолат ёки уни маълум бахтсиз воқеага учраган деб эҳтимол тутишга асос бўладиган ҳолат баён қилиниши керак.
3. Аризачи, аризасида бедарак йўқолган деб топиш ёки фуқарони ўлган деб эълон қилиш қандай мақсадлар учун зарур эканлиги кўрсатилиши зарур, масалан: нафақа олиш, никоҳдан ажралиш, қарзни ундириш ва ҳоказо. Агар аризада қандай мақсадлар учун бу харажатларни кўрсатилмаган ҳолларда ФПКнинг 154-моддасига асосан ариза ҳаракатсиз қолдирилади.
Фуқарони ўлган деб эълон қилишдаги ҳуқуқий оқибат фуқаро ўлганда қандай ҳуқуқий оқибат вужудга келса, худди шундай оқибат вужудга келади. Агар фуқарони ўлган деб эълон қилиш ҳақида ариза берилса, унда ўлим хавфи ёки бахтсиз ҳодиса ҳақида маълумот ҳам бевосита кўрсатилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |