Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-боб. ЮРИДИК АҲАМИЯТГА ЭГА БЎЛГАН ФАКТЛАРНИ АНИҚЛАШ



Download 12,6 Mb.
bet281/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

31-боб. ЮРИДИК АҲАМИЯТГА ЭГА БЎЛГАН ФАКТЛАРНИ АНИҚЛАШ


283-м о д д а. Суд томонидан кўpиладиган юpидик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш


Фуқаpолаp ёки ташкилотлаpнинг шахсий, мулкий ҳуқуқ­лаpи вужудга келиши, ўзгаpиши ёки тугашига сабаб бўладиган фактлаpни суд аниқлайди.
Суд қуйидаги фактлаpни аниқлаш тўғрисидаги ишларни кўради:
1) шахслаpнинг қаpиндошлик алоқаларини;
2) шахс биpовнинг қаpамоғида эканлиги фактини;
3) оталикни тан олиш (белгилаш) фактини, боланинг у ёки бу онадан туғилганлиги фактини, шунингдек туғилган вақтини;
4) болаликка олиш, никоҳ, ажpалиш ва ўлимнинг қайд этилганлик фактини;
5) эp-хотиндан биpининг ўлими натижасида фуқаpолик ҳолати актларини қайд этиш органлаpида никоҳни pўйхатдан ўтказиш мумкин бўлмай қолса, қонунда белгиланган ҳоллаpда уларнинг ҳақиқатда эp-хотинлик муносабатлаpида бўлганлик фактини;
6) шахснинг ҳуқуқни вужудга келтирувчи ҳужжатлаpда (жамоат биpлашмалаpига аъзолик билетлаpи, ҳаpбий ҳужжат­лаp, паспортлар, фуқаpолик ҳолати актларини қайд этиш органлаpи беpадиган гувоҳномалаpдан ташқаpи) кўpсатилган исми, отасининг исми ва фамилияси унинг паспоpтидаги ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасидаги исми, отасининг исми ва фамилияси билан мос келмаган тақдиpда, мазкуp ҳужжатлаpнинг унга тегишлилиги ёки тегишли эмаслиги фактини;
7) бахтсиз ҳодиса фактини;
8) иморатга хусусий мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилиш фактини;
9) меpосни қабул қилиш ва меpоснинг очилиш жойи фактини;
10) юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа фактларни, агаp қонун ҳужжатлаpида уларни белгилашнинг бошқача таpтиби назаpда тутилган бўлмаса.
Аpизачи юpидик аҳамиятга эга бўлган фактлаpни тасдиқ­лайдиган тегишли ҳужжатлаpни бошқача тартибда олиши мумкин бўлмаган ёки йўқотилган ҳужжатлаpни тиклашнинг имкони бўлмаган тақдиpдагина суд бу фактларни аниқлайди.


1. Фуқаролик ишларини юридик аҳамиятга эга фактларни бел­гилашга оид аризаларни кўришдан мақсад фуқаро ва ташкилотлар­нинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратил­гандир.
Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилашни суд тар­тиби фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган шахсий ва мулкий ҳуқуқларнинг, меҳнатга, никоҳ ва оилага оид ҳамда бошқа ҳуқуқларнинг ҳимоя қилинишини, шу­нингдек мулкий ҳуқуқлар олинишида қўриқланишини кафолат­лайди.1
Юридик фактнинг белгиланиши тўғрисидаги ариза фақат тубандагича ҳоллардагина:
биринчидан, агар бу факт шахсий ёки мулкий ҳуқуқларни вужудга келтирадиган, ўзгартирадиган ёки бекор қиладиган бўлса;
иккинчидан, бу фактни белгилаш суд ваколатига тааллуқли бўлса;
учинчидан, юридик фактни белгилаш тўғрисидаги ҳужжат­ларда бошқа тартибда ариза берувчи томонидан олиниши мумкин бўлмаганидагина кўриш учун суд томонидан қабул қилиниши лозим. Масалан, йўқолган фуқаролик ҳолати актларини тиклаш иши, бундай ҳолатни қайд қилувчи идоралар томонидан, манфаат­дор шахсларнинг аризаларига биноан тикланади ва агар бу орган­лардан рад жавоби олинсагина фуқаролик ҳолати актининг, чунон­чи: боланинг туғилиши, никоҳдан ўтганлик, фуқаронинг ўлганлиги ва ҳоказо тўғрисидаги актнинг қайд қилиниши фактнинг суд томо­нидан белгиланиши мумкин. Бинобарин суд фуқаролик ҳолати актини қайд қилганлиги тўғрисидаги фактнинг белгиланиши тўғри­сидаги ариза қабул қилишида ариза берувчи шахснинг бу тўғрида фуқаролик ҳолати актларни ёзиш идорасига мурожаат қилмаган­лигини ва нима сабаблар бўйича илтимоси рад қилинганлигини аниқлаши лозим.
Суд амалиётида маълум ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқара­диган фактларни белгилаш, тегишли ҳужжатларни судсиз тартиб­да олиш ёки йўқотилган ҳужжатларни тиклаш мумкин бўлмаслиги тўғрисидаги мажбурий шартга риоя қилинмаслиги “Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 1991 йил 20 декабрь ва унга 1997 йил 2 майда киритилган ўзгартиришларда таъкидланган.1
Бирон-бир ҳуқуқ берадиган ёки белгилайдиган ҳужжатнинг муайян шахсга тегишли бўлишлиги фактини белгилаш тўғрисидаги аризани қабул қилишда аризачининг ҳужжат берган тегишли ташкилотга, ҳужжатга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги мурожаат қилган қилмаганлигини аниқлаш лозим. Агар ҳужжатга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги илтимос рад қилинган бўлса, қандай асослар бўйича рад қилинганлиги кўрсатилиши керак;
тўртинчидан, бундай фактни белгилаш судларга тааллуқли бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги низони ҳал қилиш билан боғлиқ бўлмаслиги керак. Агар юридик фактни белгилаш ариза берувчига, кейинчалик судда бирон-бир иш бўйича даъво қўзғатиш, чунончи меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида ёки етказилган зарарни ундириш тўғрисидаги ва шунингдек, бошқа фуқаролик даъволари учун зарур бўлган ҳолларда унинг аризаси иш юритиш тартибида кўрилмас­лиги керак, чунки бундай фактни белгилаш даъвонинг судда ҳал қилиниши билан бир вақтда кўрилиши мумкин.
Ушбу қоидада келтирилган фактлар саноғи қатъий бўлмасдан айрим қўшимчалар киритилишига қонун йўл қўяди.
Қонунга кўра, суд қуйидаги фактларни аниқлашга ҳақли эканлигини белгилайди:
1. Шахснинг қарндошлик алоқалари фактини белгилаш. Олий суднинг юқорида кўрсатилган Пленум қарорида қариндошлик муносабатлари деганида, тўғри кариндошлик, бири иккинчисидан ёки бир умумий уруғдан келиб чиққан шахсларнинг қон-қарин­дошлиги назарда тутилади. Қон-қариндошликнинг йўқлиги қарин­дошликнинг йўқлигидан далолат бериши таъкидланган.
Бундай фактнинг белгиланиши ворислик ҳуқуқини олиш, боқувчисини йўқотганлик туфайли пенсия олишга бўлган ҳуқуқни расмийлаштириш, кўп болали оналарга (оилалар) бериладиган дав­лат ёрдамини олиш, автомашинанинг ҳадя қилинишини нотариал тартибда расмийлаштириш учун ва бошқа баъзи ҳолларда зарур бўлиши мумкин.
Демак, шахсларнинг қариндошлик алоқаларини белгилаш арз қилувчи учун қандайдир ҳуқуқий оқибат келтириб чиқариши керак.
Бундай фактларни белгилаш суддан ташқари бошқа идораларда ҳал қилишнинг иложи бўлмасагина йўл қўйилади.
2. Шахснинг бировнинг қарамоғида бўлганлиги фактини белги­лаш. Бундай фактнинг белгиланишига асосан ворислик ҳуқуқини ёки пенсия олишга ёхуд боқувчининг ўлими туфайли кўрган зарар ҳақини олишга бўлган ҳуқуқни расмийлаштириш учун талаб қилинади.
Агар фактнинг белгиланиши ворисликни расмийлаштириш учун зарур бўлса, ариза берувчидан марҳумнинг ўлимига қадар камида бир йил унинг қарамоғида бўлганлиги ва меҳнатга лаёқат­сизлиги аниқланади. Бундай ҳолларда мерос қолдирувчи билан қарамоғида бўлган шахс ўртасида қариндошлик муносабатлари бор-йўқлиги аҳамиятли эмас (ФКнинг 1141-моддаси).
Боқувчисининг ўлими муносабати билан нафақа олишга бўлган меҳнатга лаёқатсиз оила аъзоларининг доираси қатъий бўлиб, уни кенгайтиришга йўл қўйилмаслиги, қарамоғида бўлиш муддати белгиланмаслиги, оила аъзоларининг бошқа-бошқа яшашлиги, аризачини боқишга мажбур бўлган бошқа қариндошининг борлиги қарамоғида бўлганлик фактини истисно қилмаслиги Олий суднинг юқоридаги Пленум қарорини 10-бандида кўрсатиб берилган.
Агар бу фактнинг белгиланиши кўрилган зарар ҳақини олиш учун зарур бўлса, аризачининг биринчидан, марҳумнинг қарамо­ғида бўлиш ёки ундан таъминот олиш ҳуқуқига эга бўлиши ва иккинчидан, меҳнатга лаёқатсиз шахс бўлиши керак.
Ўлганнинг қарамоғида бўлиш фактини белгилаш учун бериб келинган ёрдам аризачининг ҳаёт кечиришига асосий манба бўлган бўлиши мерос олиш, нафақа ёки зарарни тўлатиш аҳамиятга эга эканлиги Олий суднинг юқоридаги Пленум қарорида ўз ифодасини топган. Булардан ташқари аризачи иш ҳақи, нафақа, стипендия олиб келган ёки бошқа даромад манбаига эга бўлган ҳолларда боқиб келган шахс томонидан берилган ёрдам аризачининг ҳаёт кечириши учун доимий ва асосий манба бўлган-бўлмаганлигини суд аниқлаши лозим. Бундай ҳолларда ҳам аризачи масалани судсиз ҳал қила олмаганлигини аризада асослаши талаб қилинади.
Юқорида кўрсатиб ўтилган шартлар бўлмаганида судья фактни белгилаш тўғрисидаги аризани қабул қилишни рад этиши мумкин (ФПКнинг 151-154-моддалари).
3. Оталикни тан олиш фактини, боланинг у ёки бу онадан туғилганлиги фактини шунингдек туғилган вақтини белгилаш. Бун­дай фактларнинг белгиланиши ҳам мерос олиш, пенсия таминотини олиш, етказилган зарар ҳақларини ундириш ҳолларида зарур бўла­ди ва аризачиларнинг қўлларида бу тўғрида ҳужжатлари бўлмага­нида судга мурожаат қиладилар. Бундай ҳолларда фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш идораларида архивларнинг сақланмаганлиги туфайли шу ҳақдаги керакли ҳужжатларнинг нусхасини бериш имконияти бўлмаганлиги сабабли суд шу фактни белгилаш тўғрисидаги илтимоснигина кўради, чунки аризачининг ёшини белгилаш тўғрисидаги илтимослар қоида бўйича маъмурий тартибда, махсус тузилган комиссия томонидан кўрилади.
Оталик факти суд томонидан қуйидаги ҳолларда: биринчидан, бола Асослар амалга киритилгандан кейин туғилган бўлса: иккин­чидан, фараз қилинган ота вафот этган бўлса ва учинчидан, Оила кодексининг 62-моддасида назарда тутилган ҳолат, яъни боланинг онаси жавобгар ота билан бирга яшаганлиги ва бола туғилишига қадар бирга умумий рўзғор юритганликлари ёхуд таъминлаб турганликлари ёки жавобгарнинг оталикни тан олганлигини аниқ тасдиқловчи далиллар бўлганида белгиланиши мумкин.
4. Болаликка олиш, никоҳ, ажралиш ва уларни қайд этганлиги фактини белгилаш. Юқорида кўрсатилган юридик фактларнинг расмийлаштирилганлиги (қайд қилинганлиги)ни тасдиқлайдиган ҳужжатлар йўқотилган бўлса ва уларни тиклаш ҳам мумкин бўлма­са (фуқаролик ҳолати актларини ёзиш идоралари уларни тиклашдан бош тортган бўлсалар) бундай фактларнинг қайд қилинганлигини белгилаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиш мумкин бўлади.
Фуқаролик процессуал кодексининг 283-моддасининг 4-банди болаликка олиш, никоҳ, ажралиш ва ўлганлик фактини эмас, балки фуқаролик ҳолати актларини қайд қилиш органларида рўйхатга олиш фактини назарда тутишга эътибор бериш лозим. Шу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленум қарорида никоҳни қайд қилинганлиги ҳақидаги маълумот мавжуд бўлганида никоҳ гувоҳномаси олмаганлик ёки уни йўқотганлик ҳолати никоҳни рўйхатга олганлик фактини белгилаш ўрнига уларни фактик никоҳ муносабатларида бўлганликларини белгилаш хато ҳисобланиши, агар никоҳни рўйхатга олинганлик фактини белгилашни сўраб, судга эр-хотиндан бири ариза билан мурожаат қилган тақдирда, иккинчи манфаатдор шахс сифатида ишга жалб қилиниши ҳақида тушунтириш берилган. Булардан ташқари, суд­ларга болаликка олишни рўйхатга олганлик фактини, шунингдек фарзандликка олиш ҳақида ҳокимият қарори қабул қилинганлиги фактини ҳам белгилаш судларга тааллуқли ҳисобланади. Шу билан бирга фактик равишда болаликка олинганлик ҳуқуқий аҳамиятга эга эмаслиги ва бундай аризалар судга тааллуқли эмаслиги юқори­даги Пленум қарорининг 12-бандида кўрсатилган.
5. Эр-хотиндан бирининг ўлими натижасида фуқаролик ҳолати актларини қайд қилиш органларида никоҳни рўйхатга олиш мум­кин бўлмаса, қонунда белгиланган ҳолларда, ҳақиқатда эр-хотин­лик муносабатларида бўлганлик фактини белгилаш.
Мазкур модданинг мазмунига кўра, никоҳлари расмийлашти­рилмаган шахслар эр-хотин бўлиб ҳисобланмасдан, балки бирга яшовчиларгина (сожители) бўлиб кўриладилар. Бундай шахслар ўзлари ва фарзандларини манфаатлари учун никоҳларини тегишли тартибда расмийлаштиришлари зарур. Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1944 йил 22 август Фармони чиқа­рилишига қадар никоҳларни тегишли тартибда қайд қилдирмасдан, эр-хотин бўлиб яшовчилар ҳам бор. Улар ҳар қачон фуқаролик ҳолати актларини ёзиш идораларига бориб, никоҳларини расмий­лаштиришлари мумкин.
1994 йил июлга қадар норасмий, аммо ҳақиқатан никоҳда бўлганлик қонунан тан олинганлиги ва расмийлаштирилган (қайд қилинган) никоҳга тенглаштирилганлиги туфайли, бундай никоҳда бўлган эр ва хотинга тегишли ҳуқуқ ва бурчларни юклайди.
Агар 1944 йил 8 июлга қадар тузилган ҳақиқий никоҳда бўлган эр ва хотиннинг бири вафот этган бўлса, ҳақиқатда эр-хотинлик муносабатларида бўлганлик факти суд орқали амалга оширилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1991 йил 20 декабрда чиқарган «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги1 Қарорининг 13-бандида тушунтирилишича, норасмий, аммо агар бундай муносабатлар 1944 йил 8 июлга қадар вужудга келган бўлса ва эр-хотиннинг бири вафот этишига қадар давом этган бўлса белгиланиши мумкин. Бундай ҳолда аризачи марҳумнинг эри ёки хотини деб танилиши билан бирга, унинг қарамоғида бўлганлик факти белгиланиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Олий суди­нинг юқоридаги Пленум қарорида кўрсатиб ўтилган бўлиб, бунда қуйидагилар баён қилинган:
ФПКнинг 174-моддасининг 5-банди ва Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиумининг 1944 йил 22 августдаги Фармонига кўра, фактик никоҳ муносабатларида бўлганлик факти фақат бундай муносабатлар ҳолати актларини қайд қилиш мумкин бўлмасагина белгиланади.
Юқорида кўрсатилган вақтдан кейин вужудга келган фактик никоҳ муносабатлари ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди ва бундай фактларни белгилаш тўғрисидаги аризалар суд тартибида кўриш учун қабул қилинмайди. Агар эр-хотинлардан бири 1944 йил 8 июлгача бошқа фактик никоҳга кирган ёки бир вақтнинг ўзида қонуний никоҳда бўлган бўлса, шунингдек, бу муносабатлар томонлардан бирининг вафотига қадар тугатилган бўлса, бундай фактларни суд белгилаши мумкин эмас.
Суд мажлисида никоҳ муносабатларининг мавжудлигини (биргаликда яшаш, умумий хўжалик юритиш, болаларнинг борлиги ва уларни тарбиялаш ва бошқалар) исботловчи далиллар текшири­лади. Фактик муносабатларни ҳақиқатдан бўлган деб топиш, суд уни мазкур шахслар ўртасида вужудга келган ва улардан бирининг вафот этган кунига қадар давом этганини аниқлайди.
1944 йил 8 июлдан сўнг вужудга келган норасмий никоҳ муно­сабатларида бўлганликни белгилашга амалдаги қонунлар бўйича йўл қўйилмайди.
6. Шахснинг ҳуқуқини вужудга келтирувчи ҳужжатларда (жамоат бирлашмаларига аъзолик билетлари, ҳарбий ҳужжатлар, паспортлар, фуқаролик ҳолати актларини қайд қилиш органлари берадиган гувоҳномалардан ташқари) кўрсатилган исми, отасининг исми ва фамилияси унинг паспортдаги исми, отасининг исми ва фамилияси билан мос келмаган тақдирда, мазкур ҳужжатларнинг унга тегишлилиги ёки тегишли эмаслиги факти. Ҳуқуқ туғдиради­ган ҳужжатларда кўрсатилган шахснинг исми, отасининг исми ва фамилияси шу шахснинг паспортдаги ёки гувоҳномасидаги исми, отасининг исми ва фамилияси билан мос келмаган тақдирда, суд мазкур ҳужжатларнинг унга тегишли эканлиги фактини белгилай­ди. Бу ҳолда суд ҳар турли ҳужжатларда ҳар хил ном билан аталган шахсларнинг исмлари, отасининг номлари ва фамилияларининг мос келишлилиги (айнан ўхшашлигини) ҳал қилув қарорларида кўрсатишга ҳақли эмас (Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1991 йил 20 декабрь қарори).1
Касаба уюшмаси билетлари, ҳарбий ҳужжатлар, паспортлар ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш органлари берадиган гувоҳномаларнинг муайян шахсга тегишли бўлишлилиги фактини белгилаш тўғрисидаги ишлар судда кўрилмайди. Агар бундай ҳужжатларнинг берилишида фамилия, исм ёки отанинг исми нотўғри ёзилган бўлса, бундай ҳужжатлар тегишли ваколатли идоралар томонидан алмаштирилади.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш идоралари берадиган гувоҳномаларда баъзи маълумотлар нотўғри ёзилган бўлса, уларнинг нотўғрилигини белгилаш тўғрисидаги аризалар ФПКнинг 274-275-моддаларида кўрсатилган фуқаролик ҳолатлари далолатнома ёзувларидаги нотўғриликларни белгилаш ҳақидаги қоидаларга мувофиқ суд томонидан кўрилади.
Ҳуқуқ туғдирадиган ҳужжатлардаги шахснинг исми, отасининг исми ва фамилияси шахснинг бошқа ҳужжатларига мос келмаслиги ҳақида судлар аризачидан ҳуқуқий ҳужжатни ўзига тегишли эканлиги ҳужжатни берган ташкилот унга тегишли ўзгартириш кирита олмаслиги ҳақидаги далилларни суд талаб қилиши лозим бўлади. Борди-ю, аризачидан тегишли фактни аниқ тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатлар бўлса, суд ҳуқуқ туғдирадиган ҳужжатни унга тегишли эканлиги тўғрисидаги аризани қабул қилмаслиги юқори­даги Пленум қарорида кўрсатиб ўтилган. Демак, аризачининг шах­сий ҳужжатларини эмас, балки ҳуқуқ туғдирадиган ҳужжатларни тегишлилиги суд тартибида белгиланиши судларга тааллуқлидир. Шахсий ҳужжатлардаги камчиликлар (паспорт, жамоат бирлашма­ларига аъзолик билетлари, ҳарбий ҳужжатлар, ордер, медалларнинг гувоҳномаларини фуқаролик ҳолати актларини қайд қилиш орган­лари берадиган гувоҳномалар ва ҳоказо) фақат уларни берган ор­ганлар, ташкилотлар томонидан ҳал этилади. Агар давлат орган­лари ва бошқа органлар, шунингдек мансабдор шахслар уларнинг ваколат доирасига кирувчи ҳуқуқ туғдирадиган ҳужжатларга ўзгартириш киритишни рад этсалар, бу ҳақдаги қарор устидан шахс тегишли судга ФПКнинг 269-271-моддаларида асосида шикоят қилиши мумкин. Қонунда фуқаролик ҳолати актларини ёзиш орган­лари томонидан бериладиган ҳужжатларни тегишлилиги фактини белгилаш тўғрисилаги аризаларни судларга тааллуқли эмаслиги, улар фақат ёзувлар тузатиш ва ўзгартириш киритиш рад қилинган­лик ҳақида судга мурожаат қилишга ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилган.
7. Бахтсиз ҳодиса фактини белгилаш. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиб бориш Меҳнат кодексининг 222-моддасида кўрсатилганидек, иш берувчи томони­дан амалга оширилади. Шу муносабат билан бахтсиз ҳодиса тўғри­сидаги актнинг тузилиши ёки бундай фактнинг тасдиқланмаган­лиги важ қилиб, расмий ҳужжат берилишининг рад қилиниши масаласи судда кўрилмайди. Меҳнатни муҳофаза қилишнинг норма ва қоидаларига риоя этилиши устидан жамоат текширувини касаба уюшмалари ва ходимларнинг бошқа вакиллик органлари амалга оширадилар. Бахтсиз ҳодисанинг юз берганлиги факти судсиз бел­гиланиши мумкин бўлмаганида ва бундай имкониятнинг бўлмасли­ги тегишли ҳужжат билан тасдиқлангандагина суд томонидан белгиланиши мумкин. Суд юридик аҳамиятга эга бўлган бахтсиз ҳодиса фактини белгилашда шахснинг соғлиғига зарар етказилиши даражаси ва бу тўғрида ҳал қилув қарори қабул қилмаслиги керак. Бу масалалар ходимларнинг ишига боғлиқ равишда майиб бўлиши ёки саломатлиги бошқа йўсинда шикастланиши сабабли етган за­рарни ўрнини корхоналар, муссасалар, ташкилотлар қоплаши тўғ­рисидаги масалалар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси­нинг 493-496-моддаларига мувофиқ ҳал қилинади.
Ўлганлик фактини белгилаш ҳақидаги ҳал қилув қарори суд ўлимни вужудга келтириш аниқ ҳолатини, яъни қачон ва қандай ҳолатда содир бўлганлигини белгилайди.
8. Иморатга хусусий мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилиш фактини - суд, агар аризада эгалик қилиш тўғрисидаги ҳужжат бўлиб, лекин у йўқолган ёки уни тиклаш мумкин бўлмаганида белгилайди. Умумий қоида бўйича иморатга бўлган эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги низолар даъво тартибида кўрилиши лозим. Ўзбошим­чалик билан қурилган ёхуд қуриб битказилмаган ва фойдаланиш учун қабул қилинмаган биноларни, шунингдек олдин бошқа шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки аризачи томонидан тегишли тартибда расимийлаштирилмасдан сотиб олинган эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳақидаги аризалар алоҳида иш юритиш тартибида судда кўрилмаслиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Плену­мининг «Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларнинг белгилаш тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги 1991 йил 20 декабрь ва унга 1997 йил 2 майда киритилган ўзгартиришлар билан қабул қилинган қарорларини 18-бандида кўрсатилган.
Булардан ташқари, шу қарорда, агар фуқаро нотариал тартибда тасдиқланмаган ёзма шартнома билан уй сотиб олган бўлса, бу уйга уни эгалик ҳуқуқини белгилаш тўғрисидаги масала ФКнинг 112-моддасининг қоидалари бўйича даъво тартибида ҳал этилиши бел­гиланган. Иморатга хусусий мулк асосида эгалик қилиш фактини белгилашда суд эгалик қилиш эмас, балки шу иморатга аризачини ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни мавжудлигини тасдиқлайди­ган фактларни белгилайди.1
9. Меросни қабул қилиш ва мероснинг очилиш жойи фактини судларда алоҳида тартибда юритиладиган ишлар қаторида кўриш лозим. Бундай ишларнинг судга тааллуқли бўлиши учун нотариал органлар аризачига меросга бўлган ҳуқуқ ҳақида гувоҳнома бериш­ни рад этган бўлишлари лозим. Аризачини нотариал тартибда меросхўрни ворислик мулкини олишга кириш ва эгалик қилиш фактини тасдиқлаш учун тегишли ҳужжатларни йўқлиги ёки бу ҳужжатлар етарли бўлмаслиги асос бўлади.
Фуқаролик кодексининг 1146-моддасига асосан мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрнинг илтимосига кўра, унга очилган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериши шартлиги, меросга бўлган ҳу­қуқ тўғрисидаги мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтгандан кейин берилиши, агар нотариус тегишли мол-мулкка ёҳуд бутун меросга нисбатан гувоҳнома беришни сўраб мурожаат этган шахс­лардан бошқа меросхўрлар йўқлиги тўғрисидаги маълумотга эга бўлса, гувоҳнома олти ойлик муддат тугамасдан ҳам берилиши мумкинлиги кўрсатилган. Бундай ҳолларда нотариус учун мерос­хўрни меросхўр мулкини эгаллашга киришганлиги ҳақидаги далил бўлиб уй-жой коммунал хўжалиги томонидан берилган маълумот­нома, квартира ҳақини тўлаганлик ҳақидаги ҳужжат, солиқларни тўлаганлик ҳақидаги маълумотнома ва бошқа ҳужжатлар ҳисобла­нади. Мерос мулкнинг очилган жойи бўлиб, мерос қолдирувчининг охирги ва доимий яшаб турган жойи ҳисобланади. Агар мерос қолдирувчининг охирги яшаб турган жойи номаълум бўлса, мерос қолдирувчига тегишли бўлган кўчмас мулк ёки унинг асосий қисми турган жой, кўчмас мулк бўлмаган тақдирда эса, кўчар мулкнинг асосий қисми турган жой мерос очилган жой ҳисобланади (ФКнинг 1117-моддасининг). Нотариус учун мерос очилган жой мерос очил­ган жойини тасдиқловчи юқоридаги ҳужжатлардан ташқари ўлган­нинг иш жойидан, яшаш жойидан маълумотнома ёки мулк жойлаш­ган жой тўғрисида тегишли ҳужжатлар тақдим этилган бўлса-ю, меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома бериш рад этилса, манфаатдор шахс судга меросни қабул қилиш ва мерос очилиш факти ҳақида эмас, балки нотариал ҳаракатлар ёки бундай ҳаракат­ларни бажаришни рад этганлик устидан шикоят бериш (ФПКнинг 273-моддаси) ҳуқуқига эга.1
10. Юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа фактларни белгилаш. Агар амалдаги қонунларда бирон-бир юридик фактни белгилаш­нинг бошқача тартиби назарда тутилмаган бўлса, чунончи, суд фу­қаронинг муайян вақтда ва муайян ҳолатда вафот этганлиги факти­ни, мероснинг қабул қилинганлиги фактини, мероснинг очилиши жойини белгилаши ва бошқа фактларни ҳам белгилаши ФПКда белгиланган. Юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни суд тартиби­да белгилашга оид айрим масалалар янги Фуқаролик процессуал кодексида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми­нинг 1991 йил 21 декабр ва унга 1997 йил 2 майдаги Қарорига киритилган ўзгартишларда бу туркумдаги ишларнинг доираси чекланмаганлиги кўрсатилган.
Судлар ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган бошқа фактларни ҳам, жумладан:
1968 йил 1 октябргача туғилган болаларга нисбатан оталикни тан олганлик фактларини, оталик фактларини, оталикни қайд қилиш фактларини;
ихтирони жорий этиш фактларини, таклифни рационализатор­лик сифатида квалификацияланганлик фактларини;
бинога, пайга, автомобилга ва бошқа махсус рўйхатдан ўткази­ладиган мулкка эгалик қилиш фактларини;
никоҳ бекор қилинмасдан, лекин оилавий муносабатлар туга­тилганлигидан сўнг иморатни эр-хотиндан бирининг маблағларига қурилганлик фактларини;
суғурта гувоҳномасига эгалик қилиш фактларини;
фуқаро ёки унинг ота-онаси Улуғ Ватан уруши даврида Ўзбе-кистон Республикасидан эвакуация қилинганлик фактларини ҳам белгилашга ҳақлидирлар.
Амалдаги қонунларда белгилашнинг бошқача (судсиз) тартиби назарда тутилган фактларни белгилаш тўғрисидаги аризалар суд тартибида кўрилиши мумкин эмас. Жумладан:
а) иш стажини (пенсия тайинлаш учун, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, хомиладорлик ва бола туғилиши муносабати билан нафақа тайинлаш учун иш ҳақига фоизли қўшимчаларни қўшиб ҳисоблаш учун, узоқ йиллар қилган хизмати учун бир йўла муко­фот пули тўлаш учун ва ҳоказо) аниқлаш тўғрисидаги;
б) ҳақиқий ҳарбий хизматни ўтаганлик, партизан қисмида бўлганлик, жангларда яраланганлик тўғрисидаги;
в) фуқароларнинг ёшини белгилаш тўғрисидаги;
г) олий ўқув юртини, техникумни, ўрта мактабни битирганлик фактларини белгилаш тўғрисидаги;
д) партия, касаба уюшмалари ҳужжатларини, паспорт ва фуқа­ролик ҳолати актларини ёзиш органлари томонидан бериладиган гувоҳномаларни тегишлилиги фактларни белгилаш тўғрисидаги аризалар судда кўрилмайди.
Суд юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни, агар аризачи шу фактларни тасдиқлайдиган тегишли ҳужжатларни бошқача йўл билан олиши мумкин бўлмаган ёки йўқотилган ёхуд йўқ қилинган ҳужжатларни тиклаш мумкин бўлмаган тақдирдагина белгилайди.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   277   278   279   280   281   282   283   284   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish