Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Фактнинг аниқланганлиги тўғpисидаги ҳал



Download 12,6 Mb.
bet283/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

285-м о д д а. Фактнинг аниқланганлиги тўғpисидаги ҳал
қилув қаpоpи


Суднинг ҳал қилув қаpоpида: суд томонидан аниқланган факт, унинг қандай мақсадда аниқланганлиги, шунингдек, мазкур фактни аниқлаш учун суд қандай далиллаpга асос­ланганлиги кўpсатилиши лозим.
Фуқаpолик ҳолати актларини қайд этиш органлаpида қайд этилиши ёки бошқа органлаpда pасмийлаштиpилиши лозим бўлган фактлаpнинг аниқланганлиги тўғpисида суд чиқаpган ҳал қилув қаpоpи бу органлаp томонидан беpиладиган ҳужжат­лаpнинг ўpнига ўтмаган ҳолда ана шундай қайд қилиш ёки pасмийлаштиpиш учун асос бўлиб хизмат қилади.


1. Тегишли фактнинг аниқланганлиги суд қабул қилган ҳал қилув қарорида кўрсатилади. Бу ҳал қилув қарори ФПКнинг 206-моддасида ифодаланган умумий талабларга жавоб бериш билан айрим хусусиятлари ҳам мавжудлигига суд эътибор бериши лозим.
Бу туркумдаги ишлар бўйича чиқариладиган суд ҳал қилув қарори процессуал ва моддий ҳуқуқий меъёрларига асосланган ҳолда қонуний бўлиши талаб этилади.
Суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган факт унинг қандай мақсадлар учун кераклиги ва бунинг учун қандай далилларга асосланиши ифодаланган бўлиши зарур.
Фактларни аниқлашга оид суд томонидан чиқариладиган ҳал қилув қарорининг асоослантириш ва хулоса қисмлари туркум ишларни инобатга олган ҳолда тузилиши лозим. Масалан, уй-жойга бўлган шахсий эгалик ҳуқуқини аниқлаш учун: уй-жойни қайси жойда жойлашганлиги, шаҳар, қишлоқ, овул, кўчаси, унинг рақа­ми, қачон, кимнинг номига уй-жой рўйхатдан ўтказилган ва унга ким эгалик қилгани батафсил кўрсатилиши керак.
Демак, cуднинг ҳал қилув қарорида суд томонидан белгиланган факт, унинг қандай мақсад учун белгиланганлиги, шунингдек шу фактни белгилаш учун асос бўлган далиллар кўрсатилиши лозим.
Фуқаролик ҳолатини қайд қилиш органларида ёзилиши ёки бошқа органларда расмийлаштирилиши лозим бўлган фактларни белгилаш тўғрисидаги суд чиқарган ҳал қилув қарори бу органлар томонидан бериладиган ҳужжатларнинг ўрнини босмайди, балки шундай қайд қилиш ёки расмийлаштириш учун асос бўлиб хизмат қилади (ФПКнинг 285-моддаси иккинчи қисми).
2. ФПКнинг 283-моддаси 5-банди ва Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиумининг 1944 йил 22 августдаги Фармонига кўра, фактик никоҳ муносабатларида бўлганлик факти фақат бундай муносабатлар 1944 йил 8 июлгача вужудга келган бўлса ва никоҳни фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш органида эр-хотиндан бирининг вафоти туфайли рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлмаслиги билан белгиланади.
Юқорида кўрсатилган вақтдан кейин вужудга келган фактик никоҳ муносабатлари юридик оқибат келтириб чиқармайди ва бундай фактларни белгилаш тўғрисидаги аризалар суд тартибида кўриш учун қабул қилинмайди.
Агар эр-хотиндан бири 1944 йил 8 июлгача бошқа фактик ни­коҳга кирган ёки бир вақтнинг ўзида қонуний никоҳда бўлган бўлса, шунингдек, бу муносабатлар томонлардан бирининг вафоти­га қадарли тугатилган бўлса, бундай фактларни суд белгилаши мумкин эмас.
Суд мажлисида никоҳ муносабатларининг мавжудлигини (бир­галикда яшаш, умумий хўжалик юритиш, болаларнинг борлиги ва уларни тарбиялаш ва бошқаларни) исботловчи далиллар текши­рилади.
Фактик муносабатларни ҳақиқатда бўлган деб топиб, суд уни мазкур шахслар ўртасида вужудга келган вақти ва улардан бири­нинг вафот этган кунига қадар давом этганини аниқлайди.

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish