Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet224/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

233-м о д д а. Суднинг ваколатлари


Суд сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини қайта кўриш ҳақидаги аризани кўриб, ўзининг ажрими билан:
1) аризани қаноатлантирмай қолдиришга;
2) сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва аввалги таркибдаги ёки бошқа таркибдаги суд томонидан ишни мазмунан кўришни тиклашга ҳақли.


1. Сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини қайта кўриш ҳақи­даги аризани кўришдаги суднинг ваколатини биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан шикоят берилганлиги (протест келтирганлиги) муносабати билан кўрадиган апелляция судининг ваколатлари билан боғлиқ қоидаларга нисбатан мавжуд бўлган фарқига аҳамият бериш лозим (ФПКнинг 343-моддаси).
Суд ўзига берилган ваколат доирасида сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини қайта кўришда:

  1. аризани қаноатлантирмай қолдиришга;

  2. сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва аввалги таркибдаги ёки бошқа таркибдаги суд томонидан ишни мазмунан кўришни тиклашга ҳақли (ФПКнинг 233-моддаси).

Манфаатдор тараф суднинг аризани қаноатлантирмаслик ҳақи­да чиқарилган ажрими устидан хусусий шикоят бериш ҳуқуқига эга.
2. Сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини қайта кўриш ҳақи­даги аризани кўриб, уни қаноатлантирмаслик ҳақидаги ажримда юқорида баён қилинган ҳолатлар тўлиқ асослаб кўрсатилиши лозим.
Агар ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисида хулосага келган ажримда суд ишни мазмунан кўришни тиклаш билан қайси таркибда, яъни аввалги ҳал қилув қарорини бекор қилмасдан олдин чиқарилган таркибдаги суд кўрадими ёки бошқа тартибда кўриш лозимлигини аниқ кўрсатади.
Демак, сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини қайта кўриш ҳақида қонунда баён қилинган ваколатдан бошқа ваколатга эга эмаслигига эътибор берилиши лозим.


234-м о д д а. Сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини
бекор қилиш асослари


Агар сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризани кўриш вақтида суд тарафнинг суд мажлисига келмаганлигига узрли сабаблар борлигини ҳамда судни ўз вақтида хабардор қилиш имконияти бўлмаганлигини ҳамда тараф сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорлари­нинг мазмунига таъсир кўрсатиш мумкин бўлган далилларни тақдим қилаётганлигини аниқласа, сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарори бекор қилиниб, ишни мазмунан кўриш тикла­ниши лозим.


1. Ушбу шарҳланаётган қоиданинг инсон манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган жаҳатлари шундан иборатки, бунга кўра, ҳал қилув қароридан норози бўлган шахсларнинг иш кўрган судга ариза беришлари ҳамда агар жавобгарнинг судга келмаганлик сабабларини судья асосли деб топган тақдирда, ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни мазмунан кўришни тиклаши мумкинлигидир. Бундай ҳаракатлар ўзининг ихчамлиги билан умумий тартибда бериладиган шикоят ва аризалардан фарқланади.
Сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асослар бўлиб, суд мажлисига узрли сабабларга кўра келмаганлик сабабларидан далолат берувчи ҳолатлар ва уларни тасдиқловчи далилларнинг етарли бўлмаслиги ҳисобланади.
Борди-ю, сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилиш тўғрисидаги аризани кўриш вақтида суд тарафларнинг суд мажли­сига келмаганлигига узрли сабаблар борлигини ва бу ҳақда судни ўз вақтида хабардор қилиш имконияти бўлмаганлигини ҳамда қа­рорнинг мазмунига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган далилларни тақдим қилинганини аниқласа, сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарори бекор қилиниб, ишни қайта кўриши лозим.
Демак, суд учун сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилиш сабаблари беморлик, меҳнат ва бошқа таътилларда бўлиш, хорижий давлатларга ёки бошқа ишлар билан хизмат сафарига кетиш, табиий офат туфайли кела олмаслик ва ҳоказолар кириши мумкин.
Юқорида қайд этилганидек, жавобгар ўзини ҳимоя қилиш ва даъво талабларини бекор қилиш учун жиддий далиллар мавжуд­лигини аризада кўрсатиши лозим. Бундай ҳолатларга, масалан, даъво предметининг нотўғри белгиланиши, талаб тегишсиз тарафга қаратилганлиги, учинчи шахсларга нисбатан регресс талабларни ҳал этилмаслиги бўлиши мумкин1.
Жавобгар томонидан сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар чиқарилган ҳал қилув қарорининг мазмунини ўзгартиришга таъсир кўрсатадиган бўлиши талаб этилади.
Агар суд жавобгарнинг келтирган далилларини суд мажлисига келмаганлиги учун узрли сабаб деб топган ҳолларда сиртдан чиқа­рилган ҳал қилув қарори бекор қилиниб, ишни мазмунан кўриш ҳақида ажрим чиқаради. Ажримда ишни мазмунан кўришнинг тикланиши ва унинг ФПКда назарда тутилган умумий қоидалар асосида кўриб ҳал этилиши кўрсатилиши лозим.
Шундай қилиб, сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун учта шарт мавжуд бўлиши лозим:

  1. тарафни суд мажлисига келмаганлигини узрли сабабларга асосланганлиги;

  2. бу ҳақда судни ўз вақтида хабардор қилиш имконияти бўлмаганлиги;

  3. тараф сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини мазмунига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган далилларни тақдим қилиш имконияти вужудга келган ҳолатлар асос бўлади.




Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish