Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Суднинг аризасини қабул қилганидан кейинги



Download 12,6 Mb.
bet223/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

231-м о д д а. Суднинг аризасини қабул қилганидан кейинги
ҳаракатлари


Суд ишда иштирок этувчи шахсларни сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини қайта кўриш ҳақидаги аризани кўриш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилади, уларга шу ариза ва унга илова қилинган материалларнинг нусхаларини юборади.


1. Фуқаролик ишини сиртдан кўрган туманлараро, туман (шаҳар) судига ҳал қилув қарори устидан берилган аризани кўриш учун суднинг қатор процессуал ҳаракатларни амалга оширишга мажбур этади, жумладан фуқаролик ишларини умумий тартибда процессуал қоидаларга амал қилган ҳолда кўриб ҳал этиш каби ҳал қилув қарорини қайта кўриш ҳақидаги аризани кўриш вақти ва жойи ҳақида ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилиш, ариза билан бирга, унга илова қилинган материаллар билан тани­шиш учун юборилиши, вакилнинг ваколатини тасдиқловчи вако­латнома илова қилинган бошқа ҳужжатлар юборилади (ФПКнинг 150-модда).
Сиртдан иш юритиш тартибида чиқарилган ҳал қилув қарори қисқартирилган муддатда, яъни ўн кун ичида суд мажлисида кўрилиши ҳақида юқорида баён қилганимиздек, бундай турдаги иш юритишнинг ўзига хос хусусиятларидан бири ҳисобланади.
Суд ишни қайта кўриш учун суд мажлиси (унинг вақти ва жойи) ҳақида ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилиши керак, лекин уларниг келмаслиги аризани кўриш учун тўсқинлик қилмайди.


232-м о д д а. Аризани кўриш


Суд сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини қайта кўриш ҳақидаги аризани ариза тушган пайтдан эътиборан ўн кун ичида суд мажлисида кўради. Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинган шахсларнинг келмаслиги аризани кўриш учун тўсқинлик қилмайди.
Суд аризани кўргандан кейин ажрим чиқаради. Суднинг аризани қаноатлантирилмаслик ҳақида чиқарган ажрими устидан хусусий шикоят берилиши мумкин.


1. Сиртдан иш юритиш тартибида чиқарилган суд ҳал қилув қарори устидан қонунда белгиланган тартибда иш кўрган суднинг ўзига ишда иштирок этувчи шахсларнинг қайта кўриш ҳақидаги ариза бериши туфайли суд томонидан қатор процессуал ҳаракат­ларни амалга ошириш учун асос бўлади. Жумладан: аризани кўриш вақти ва жойи ҳақида тарафларни хабардор қилади; уларга берил­ган иловадаги тегишли материаларнинг нусхаларини юбориш масалаларини ҳал этади.
Юқорида таъкидланганидек, сиртдан ҳал қилув қарорини қайта кўриш ҳақидаги ариза шу ишни кўрган туманлараро, туман (шаҳар) суди томонидан ҳал этилади. Аризалар қисқартирилган муддатда, яъни ўн кун муддат ичида суд мажлисида кўрилади.
Бундай турдаги ишларни умумий муддатларга нисбатан қисқартирилган ҳолда белгиланиши сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини қайта кўришни яна бир ўзига хос хусусиятлари ҳисоб­ланади.
Суд ишни қайта кўриш учун суд мажлиси (унинг вақти ва жойи) ҳақида тарафларни хабардор қилиши, лекин уларнинг келмаслиги аризани кўриш учун тўсқинлик қилмаслиги ФПКнинг 232-моддасида белгиланган.
Сиртдан чиқарилган ҳал қилув қарорини қайта кўриш якуни бўйича суд ажрими чиқарилади.
Демак, судья сиртдан иш юритиш тартибида чиқарилган ҳал қилув қарори юзасидан берилган аризани кўришда жавобгар томо­нидан келтирилган важ ва мулоҳазаларни атрофлича кўриб чиқиши ва уни қанчалик асосли эканлигини текшириб, баҳолаши лозим.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   219   220   221   222   223   224   225   226   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish