Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Суднинг ҳал қилув қарорини ўқиб эшиттириш



Download 12,6 Mb.
bet191/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

202-м о д д а. Суднинг ҳал қилув қарорини ўқиб эшиттириш


Суд ҳал қилув қарори имзоланганидан кейин суд мажлиси ўтказилаётган залга қайтиб киради ва раислик қилувчи суд­нинг ҳал қилув қарорини ўқиб эшиттиради. Раислик қилувчи суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ва ҳал қилув қарори устидан шикоят қилиш тартиби ва муддатини тушун­тиради ҳамда шу иш юзасидан суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилади.


1. Суд (судья) маслаҳатхонага киргач процессуал қонунларда кўрсатилган қатор ҳаракатларни бажаради. Агар иш мазмунан ҳал этилган бўлса, ҳал қилув қарори, мазмунан ҳал этилмаган ишлар юзасидан ажрим чиқарилади.
Ушбу қоидани шарҳлашда суд қарорларини қандай тартибда қабул қилиниши, унинг ёзилиш услуби ҳақида сўз бормасдан (бу ҳақда қуйида айтилади), балки уни чиқариш ва эълон қилиш тартиби ҳақида фикр юритилади.
Юқорида баён қилганимиздек, маслаҳатхонада суд қарори (агар суд ҳайъат таркибида кўрилган бўлса барча судьялар) имзоланган­дан сўнг қарор қонуний ҳисобланади. Шундан кейингина судья (суд ҳайъати) иш кўрган суд залига қайтиб киради ва иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарор (ажрим) раислик қилувчи судья томонидан ўқиб эшиттирилади.
Судда фуқаролик иши очиқ суд мажлисида ёки ёпиқ тариқада кўрилганлигидан қатъи назар суд қарори суд залида тўлиқ ўқиб эшиттирилади. Қарор ўқилиш жараёнида суд залида иштирок этув­чилар, агар узрли сабаблари бўлмаса, ҳаммалари тик турган ҳолда эшитишлари лозим.
Борди-ю, агар суд (судья) ҳал қилув қарорни тўлиқ ёзмасдан фақат унинг хулоса қисмини ўқиб эшиттирган бўлса, (ФПКнинг 203-моддаси) суд ишда иштирок этувчи шахсларни асослантирил­ган, тўлиқ ёзилган ҳал қилув қарор билан қачон танишиб чиқиши мумкинлиги ҳақида ҳам эълон қилиши лозим.
2. Раислик қилувчи суд қарорини ўқиб эшиттиргандан сўнг ишда иштирок этувчи шахслардан бу муҳим ҳужжат тушунарлими, деб сўраши талаб этилади. Бироқ, раислик қилувчи ҳамма ҳолларда ҳам, айниқса қарорнинг хулоса қисми ўқиб эшиттирилганида унинг мазмунини тушунтириши лозим. Тушунтиришда ҳал қилув қарори­дан норози бўлган шахс қайси судга, неча кун ичида шикоят беришга (протест келтиришга) ҳақли эканлиги, шунингдек суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ҳуқуқига эга эканлиги, агарда баённомада айрим камчиликлар мавжуд бўлса, уларни бартараф этиш ҳақида судга мурожаат этишга ҳақли эканлигини тушунтириш талаб этилади.
Ушбу қоидада кўрсатилган барча процессуал ҳаракатлар бажа­рилгандан сўнг раислик қилувчи суд мажлисини ёпиқ деб эълон қилади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish