Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Суднинг ҳал қилув қарорини чиқариш учун



Download 12,6 Mb.
bet190/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

201-м о д д а. Суднинг ҳал қилув қарорини чиқариш учун
маслаҳатхонага кириши


Суд музокараларини эшитгач, суд ҳал қилув қарори чиқа­риш учун алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киради, бу ҳақда раислик қилувчи суд мажлисида ҳозир бўлганларга эълон қилади.


1. Суд мажлисида фуқаролик иши мазмунан кўрилиб иштирок­чиларининг музокара сўзлари эшитилгандан кейин иш юзасидан қонуний, асосли қарор чиқариш мақсадида суд таркиби маслаҳат­хонага кирадилар.
Борди-ю, судья ишни якка тартибда кўрган ҳолларда қарор чиқариш учун алоҳида хонага кириб, тегишли суд ҳужжатини чиқаради.
Суд ҳал қилув қарори, ажрими ва қарорларини чиқаришда ало­ҳида хона (маслаҳатхона)га киришдан мақсад судьяларга ташқари­дан турли хил таъсир чораларини ўтказмаслик, унинг мустақилли­гини сақлаш, осойишта муҳитда ишда тўпланган далилларга ва суд музокарасида иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларига, прокурорнинг фикрига атрофлича, холисона баҳо беришдан иборат.
Амалдаги қоидага кўра, алоҳида хона (маслаҳатхона)га суд таркибидан ташқари бирор бегона шахсларнинг кириши, телефонда сўзлашувлар қатъиян тақиқланади. Булардан ташқари, агар суд ҳал қилув қарори, ажрим, қарор чиқаришда суд маслаҳатининг сир сақ­ланишига доир қоидалар бузиладиган тақдирда ФПКнинг 314-мод­дасида кўрсатилганидек, процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузили­шига бу ўз навбатида қарорларнинг бекор бўлишига асос бўлади.
Суд маслаҳатхонасига кириш учун суд мажлисининг музокара қисмида тарафлар, ишда иштирок этувчи бошқа шахслар, проку­рорнинг тушунтириши, эшитилганидан кейин киради.
Демак, ушбу қонуннинг мазмунига кўра, суд (судья) суд музо­карасида иштирок этган шахсларнинг сўзларини тинглаб бўлгач, бошқа шахслар билан мулоқада бўлмаслигини олдини олиш мақ­садида жойида ўтирган ҳолда маслаҳатхонага дарҳол кириш ҳақида ажрим чиқаради.
Судья (суд) маслаҳатхонага киришда иш учун аҳамиятли барча материалларни ўзи билан олиб кириши лозим.
Суд амалиётида фуқаролик ишларини кўришда раислик қилув­чи судья иш юзасидан қачон қарор чиқариши ва уни эълон қилиши ҳақида процесс иштирокчиларини олдиндан хабардор қилиши мумкин.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish