Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet193/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

биринчидан, судьялар мустақил бўлиб, фақат қонунга бўй­сунганлари туфайли уларни четдан бўлиши эҳтимол тутилган таъ­сирдан сақлайди. Суднинг қарорида судьяларни ишни кўргандан кейин чиқарган хулосалари ўз ифодасини топиб, у фақат қонунга­гина асосланади. Тарафлар ва суд залида ҳозир бўлган кишиларда қарор фақат шу ишни кўрган судьялар томонидан чиқарилганига тўла ишонч ҳосил бўлиши лозим;
иккинчидан, бегона чет кишилар бўлмаган ҳоли жойда қарор чиқаришдан мақсад судьяларга бутун масалаларни хотиржамлик билан ҳал этишга, бошқа ишлар билан шуғулланмасдан тўғри қарор чиқаришга имкон беришдир.
Ҳар бир фуқаролик ишининг алоҳида хона (маслаҳатхона)да ҳал қилиниши суднинг ҳақиқатан мустақил ва холислигини таъминлашнинг энг муҳим воситаларидан бири бўлиб кўрилади ва алоҳида хона (маслаҳатхона)да суд мажлиси давом этади. Ҳайъат тартибида кўриладиган ишларда раислик қилувчи бу маслаҳат­хонада ҳам мажлисга раҳбарлик қилади. Муҳокама қилиниши ва ҳал этилиши лозим бўлган масалаларни баён қилади.


205-м о д д а. Ҳал қилув қарори чиқариш вақтида
ечиладиган масалалар


Суд ҳал қилув қарорини чиқараётганида далилларга баҳо беради, иш учун аҳамиятга эга бўлган қандай ҳолатлар аниқ­ланганлигини, қайсилари аниқланмаганлигини, бу ишга нисбатан қандай қонун қўлланилиши лозимлигини ва арз қилинган талабни қаноатлантириш лозимлиги ёки лозим эмаслигини аниқлайди.
Суд, шунингдек, суд харажатларини тақсимлайди, ҳал қилув қарорини ижро этиш тартиби ва муддатини белгилайди, бошқа қўшимча масалаларни ҳал этади.
Агар иш учун аҳамиятга эга бўлган янги ҳолатларни аниқлаш, янги далилларни текшириш зарур бўлиб қолса, суд ҳал қилув қарори чиқармасдан, ишни судда кўришни тиклайди ва бу ҳақда ажрим чиқаради. Бундай ҳолда суд ишни фақат қўшимча текширишга муҳтож ҳолатлар доирасидагина кўради.

Суднинг ҳал қилув қарори қонуний, асосли ва адолатли бўлиши лозим, акс ҳолда, бу қарор кейинчалик апелляция, кассация ва назорат тартибида бекор қилиниши мумкин. Суд ўз ҳал қилув қаро­рини фақат суд мажлисида текширилган далиллар билан асослайди.


Ҳал қилув қарорини чиқаришда ҳал қилинадиган масалалар ФПКнинг 205-моддасида кўрсатилган. Унда айтилишича, суд ҳал қилув қарорини чиқараётганда далилларга баҳо беради, иш учун аҳамиятга эга бўлга қандай ҳолатлар аниқланганлигини, қайсилари аниқланмаганлигини, бу ишга нисбатан қандай қонун қўлланилиши лозимлигини ва арз қилинган талабни қаноатлантириш лозимлиги ёки лозим эмаслигини аниқлайди.
Суд, шунингдек, суд харажатларини тақсимлайди, ҳал қилув қарорини ижро этиш тартиби ва муддатини белгилайди, бошқа қўшимча масалаларни ҳал этади.
Агар маслаҳат вақтида иш учун аҳамиятли янги ҳолатни аниқ­лаш ёки янги далилни текшириш зарур бўлиб қолса, суд ҳал қилув қарори чиқармасдан, ишни судда текширишни қайтадан бошлайди ва бу тўғрида ажрим чиқаради. Бундай ҳолда суд муҳокамаси фақат қўшимча текшириш зарур бўлган ҳолатлар доирасидагина олиб борилади.
3. Суд иш бўйича ҳақиқатни аниқлаш учун қонунда кўрсатил­ган барча чораларни кўришга мажбур, ҳал қилув қарорида ишнинг ҳолатлари ҳақида баён этилган суднинг хулосалари, тарафларнинг ҳақиқий ўзаро муноабатларига тўғри келмоғи лозим. Ҳал қилув қарорида иш учун ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган ҳамма ҳолатлар баён этилган, тегишли далиллар келтирган ва иш бўйича аниқ­ланган ҳолатлар ҳамда тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари бўйича тўғри хулосага келган тақдирдагина, у асосли бўлиб ҳисобланади. Ишнинг ҳақиқий ҳолатлари тўғрисидаги суднинг хулосаси ҳал қилув қарорида ФПКнинг 56-моддасида кўзда тутилган исботлаш воситаларига кўра асослантирилади. Ҳал қилув қарори ФПКнинг 58,59-моддаларида белгиланган далилларнинг дахлдорлиги ва исботлаш воситаларига йўл қўйилиши ҳақидаги қоидалар эъти­борга олинган ҳолда асослантирилади.
4. Ишни судда кўришнинг бевоситалиги ФПКнинг 11-модда­сига кўра, унинг асосий принципларидан бири эканлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳал қилув қарори ишни кўрган суд томонидан фақат текширилган далилларга кўра, асослантирилиши лозим. Бунда суд ҳал қилув қарорида иш учун аҳамиятга эга ёки бу ҳолатлар тас­диқланган далилларнинг кўрсатиб ўтилиши билан чегараланмас­дан, балки бу далилларнинг мазмуни баён этилмоғи шарт.
Агар суд ҳар бир далилларга алоҳида ва уларнинг йиғиндисига баҳо бериб, тақдим этилган у ёки бу ҳужжатлар, гувоҳларнинг кўрсатувлари, бошқа фактик маълумотлар тарафлар ўзларининг талаб ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларининг тасдиқланганлигини аниқласа, у ҳал қилув қарорида бу хусусидаги ўзининг хулосасини ишонарли тарзда асосламоғи лозим.
Жавобгар даъвони тан олган ҳолатларда суд мажлисида аниқ­ланган ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда ҳал қилув қарорида бунга баҳо берилиши керак. Агар суд жавобгар­нинг даъвони тан олиши қонунга зид эканлигини ёки бошқа­ларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузаётганлигини аниқласа, уни қабул қилишга ҳақли эмас.
5. Агар далилларни тўплаш ишни кўраётган суд томонидан амалга оширилмаган бўлса (Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 65,67,69,74,79-моддалари), улар ўқиб эшиттирилган ва суд мажли­сида кўриб чиқилганидан кейингина ва уларда мавжуд бўлган фактик маълумотлар қонунда белгиланган тартибда бошқа далил­лар йиғиндиси билан биргаликда текширилган тақдирдагина, суд ҳал қилув қарорини шу далиллар билан асослашга ҳақли. Ушбу ҳужжатлар билан ишда иштирок этаётган шахслар, уларнинг вакил­лари, зарур ҳолларда эса, экспертлар ва гувоҳлар таништирилиши лозим. Ишда иштирок этаётган шахслар ушбу ҳужжатларда баён этилган маълумотлар юзасидан тушунтиришлар беришга ҳақлидир­лар. Фуқаролик процессуал кодекси меъёрларига кўра, суд томони­дан текширилмаган маълумотларни ҳал қилув қарорида кўрсатиш мумкин эмас (ФПКнинг 186,187-моддалари).
Ушбу модданинг номи “Суд маслаҳатлашувининг сир тути­лиши” деб номланса-да, бироқ қоиданинг матнида сир сақлаш тўғрисида сўз юритилмасдан, ҳал қилув қарорининг маслаҳат­хонада чиқарилиши ва судья томонидан имзоланиши ва бу жараён­да бошқа шахсларнинг иштирокига йўл қўйилмаслиги кўрсатилган.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish