207-м о д д а. Суднинг арз қилинган талаблар доирасидан
четга чиқиш ҳуқуқи
Суд ишни даъвогарнинг арз қилган талаблари доирасида ҳал қилади. Бироқ суд даъвогарнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур деб топса, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда даъвогарнинг арз қилган талаблари доирасидан четган чиқиши мумкин.
1. Фуқаролик процессуал қонунчилиги ишда иштирок этувчи тарафларнинг эмас, балки суднинг ўзи ҳам, тарафларнинг ўзаро ҳақиқий муносабатларини аниқлаш ва уларнинг ҳуқуқларини белгилаш ташаббуси ва фаолият кўрсатишга мажбурлигини белгилайди. Шу сабабли, агар суд корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, уларнинг бирлашмалари ва бошқа жамоат ташкилотлари ёки фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш зарур деб топса, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда даъвогарнинг арз қилган талаблари доирасидан четга чиқиши мумкин (ФПКнинг 207-моддаси). Суд қонуннинг ушбу моддасини татбиқ қилганда шуни эсда тутиш керакки, талабнинг миқдори қонуннинг ўзида кўрсатилмаган ёки шартнома билан белгиланмаган ҳоллардагина қўллайди.
Шахс манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида холислик тамойилидан келиб чиққан ҳолда, иш юзасидан даъвогарнинг ҳақиқий талабини аниқлаши лозим. Ариза бериш жараёнида даъвогарнинг арз қилинган талабнинг ҳақиқий ҳолатини аниқ билмаслиги туфайли айрим тушунмовчилик ва нуқсонлар келиб чиқишига олиб келади. Масалан, болани тарбиялаш учун алимент ундириш билан боғлиқ ишларда суд жавобгарнинг моддий аҳволини ҳисобга олган ҳолда алимент миқдорини кўпайтириш ҳақидаги масалани ҳам ҳал қилишга қонун йўл қўйиш ҳоллари, ёки фуқарога, ташкилотга етказилган ҳақиқий моддий зарар ҳисобидан ундириш каби ишларда суд арз қилинган талаблар доирасидан четга чиқишга ҳақли эканлиги ва ҳоказо.
2. Суд ФПКнинг 207-моддасига кўра, ишни даъвогарнинг даъво талаблари доирасида ҳал қилади, бироқ суд даъвогарнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур деб топса, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ишдаги аниқланган ҳолатларга боғлиқ равишда даъвогарнинг арз қилган талаблари доирасидан четга чиқиш мумкин.
Демак, суднинг арз қилинган талаб доирасидан четга чиқиш ҳуқуқи деганда даъво қилинаётган нарсани (предмет)ни ўзгартириш каби талабларнинг фарқига эътибор бериш лозим. Суд фақат арз қилинган талаб доирасидан четга чиқиши мумкин, даъво предметини ўзгартиришга йўл қўймайди. Ушбу қоидада фақат талабнинг миқдори ҳақида сўз боришига аҳамият бермоқ лозим.
Агар шартномада ёки қонуннинг ўзида талабнинг миқдори кўрсатиб қўйилган бўлса, суд ўзича унинг доирасидан четга чиқишга ҳақли эмас1.
Суд ФПКнинг 207-моддасига кўра, ишни даъвогарнинг даъво талаблари доирасида ҳал қилади, бироқ суд даъвогарнинг ҳуқуқлари ва қонун Билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур деб топса, шунингдек, қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ишдаги аниқланган ҳолатларни боғлиқ равишда даъвогарнинг арз қилган талаблари доирасида четга чиқиши мумкин2.
Do'stlaringiz bilan baham: |