Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet192/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

18-боб. СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ


203-м о д д а. Ҳал қилув қарори чиқариш


Биринчи инстанция судининг ишни мазмунан ҳал қилади­ган қарори ҳал қилув қарори шаклида чиқарилади.
Суд ҳал қилув қарорини Ўзбекистон Республикаси номидан чиқаради.
Суднинг ҳал қилув қарори иш кўриб бўлинганидан сўнг дарҳол чиқарилади.
Алоҳида ҳолларда жуда мураккаб ишлар юзасидан асослан­тирилган ҳал қилув қарорини тайёрлаш кўпи билан уч кунга кечиктирилиши мумкин, лекин ҳал қилув қарорининг хулоса қисмини суд ишни кўриш тамомланган мажлиснинг ўзидаёқ эълон қилиши керак. Айни бир вақтда суд ишда иштирок этувчи шахслар асослантирилган ҳал қилув қарори билан қачон танишиб чиқишлари мумкинлигини эълон қилади. Ҳал қилув қарорининг эълон қилинган хулоса қисми судья (судьялар) томонидан имзоланади ва ишга қўшиб қўйилади.

Мазкур моддада ҳал қилув қарорини чиқариш тартиби ҳақида тушунтириш берилган.


Судлар ҳар бир фуқаролик ишини ҳал қилиб, мазмунан кўриб бўлгач, ишнинг якуни бўйича ҳал қилув қарори чиқаради ва ҳал қилув қарорининг асослантириш қисмида албатта мазкур модда кўрсатилади.
Суднинг ҳал қилув қарори ишни мазмунан ҳал қилувчи аҳа­миятга эга, унинг масъулияти шундаки, у Ўзбекистон Республикаси номидан чиқарилади.
Суд алоҳида хонадан чиқиб, ҳал қилув қарорини эълон қилади.
Алоҳида ҳолатларда (мураккаб фуқаролик ишлари-шерик иш­тирокчилик, бир неча даъво талаблари бирга кўриладиган фуқаро­лик ишларида) ҳал қилув қарорини тайёрлаш уч кунгача кечикти­рилиши мумкин, лекин шунда ҳам ҳал қилув қарорининг хулоса қисми ўша мажлисда ўқиб эшиттирилади ва мана шу эълон қи­линган хулоса қисми судья томонидан имзоланиб, ишга қўшиб қў­йилади. Ушбу ҳолатлар ҳал қилув қарорини чиқариш ва тайёрлаш жараёнига катта эътибор беришни талаб этади ҳамда фуқаро­ларнинг ҳал қилув қарорига бўлган ишончини янада оширади.


204-м о д д а. Суд маслаҳатлашувининг сир тутилиши


Ҳал қилув қарори судья томонидан алоҳида хонада (масла­ҳатхонада) қабул қилинади, ёзма равишда тузилади ва судья томонидан имзоланади. Ҳал қилув қарорини қабул қилиш вақтида бошқа шахсларнинг ҳозир бўлишига йўл қўйилмайди.


1. Суд ҳал қилув қарорини алоҳида хонада (маслаҳатхонада) чиқаради. Суднинг ҳал қилув қарорини қабул қилишда маслаҳат­хонада шу иш бўйича суд таркибига кирадиган судьяларгина бўли­ши мумкин. Алоҳида хонада (маслаҳатхонада) бошқа шахсларнинг ҳозир бўлишига йўл қўйилмайди.
Суд томонидан ишни кўриш пайтида келиб чиқадиган ҳамма масалалар алоҳида хона (масалаҳатхона)да судья (судьялар) томо­нидан, агар иш ҳайъат таркибида кўрилса, кўпчилик овоз билан ҳал қилинади.
Ҳайъат (коллегиал) тартибида ҳар қандай масалани ҳал қилиш­да судьялардан ҳеч бири овоз беришда бетараф қолишга ҳақли эмас. Раислик қилувчи охирида овоз беради. Судьялар ҳал қилув қарори чиқариш вақтида айтилган мулоҳазаларни ошкор қилишга ҳақли эмас.
Ҳал қилув қарори раислик қилувчи судья ёки судьяларнинг бири томонидан ёзилиб, барча судьялар, шу жумладан, озчиликда қолган ва алоҳида фикрини илова қилган судья томонидан имзола­нади. Ҳал қилув қарорини чиқариш юзасидан белгиланган бу процессуал тартиб фуқаролик процессида икки хил мақсадни кўзда тутади:

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish