Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг



Download 12,6 Mb.
bet171/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

181-м о д д а. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг
тушунтиришлари


Иш тўғрисида маъруза қилинганидан сўнг, суд даъвогар ва унинг томонида иштирок этувчи учинчи шахснинг, жавобгар ва унинг томонида иштирок этувчи учинчи шахснинг, шу­нингдек ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг тушунти­ришларини эшитади.
Бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқлана­диган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ариза берган прокурор, шунингдек бошқа шахслар арз қилган талаблари бўйича тушунтиришлар бериш ёки уларни асослаш учун биринчи бўлиб сўзга чиқадилар.
Ишда иштирок этувчи шахслар бир-бирларига саволлар беришга ҳақлидирлар.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг ёзма тушунтиришлари ва ушбу Кодекснинг 63, 65, 66 ва 72-моддаларида назарда тутилган тартибда суд олган тушунтиришлар ўқиб эшитти­рилади.


1. Фуқаролик ишларини судда кўриб ҳал этиш қатъий белги­ланган процессуал тартибда олиб борилиши қонунда ўз ифодасини топган. Шу мақсадда раислик қилувчи суд процессини тўғри олиб боришга аҳамият бериш лозим.
Раислик этувчи судья арз қилинган талабларни кимга нисбатан қаратилганлигига қараб иш кўришни ҳуқуқи поймол бўлган шахсдан бошлаб ундан талабларини асослаш учун тушунтириш бериш лозимлигини айтади.
Айрим ҳолларда суд узрли деб топган сабабларга кўра, арз қилувчи шахс (даъвогар) иш кўришда қатнашмасдан ўзининг фикр-мулоҳазаларини ёзма равишда юборган тақдирда иш кўриш юқо­рида баён қилинган тартибда олиб борилади ва ўқиб эшиттирилади.
Қонунда кўрсатилган ҳолларда жавобгар ўз навбатида арз қилган талабга нисбатан қарши даъво қўзғатган тақдирда, жавобгар иш юзасидан суд тушунтириш бериш билан қўзғатилган қарши талабга нисбатан бошқа тарафнинг тушунтиришини ҳам эшитиши лозим.
Фуқаролик ишини судда кўришда, агар мустақил талаб билан арз қилувчи учинчи шахслар иштирок этсалар, улар қайси тараф: даъвогар томонидан иштирок этса, даъвогар, жавобгар томонида иштирок этса, жавобгардан кейин тушунтириш бериши лозим.
Агар учинчи шахс процессга кириб келган бўлса, даъвогар ҳам, жавобгар ҳам учинчи шахсга нисбатан жавобгар вазифасини ўташ­лари лозим. Шу муносабат билан улар процессда жавобгарга оид қўйиладиган савол-жавобларга ўз муносабатларини билдиришлари лозим.
2. Судья процессуал қонунчиликда тарафлар ва учинчи шахс­ларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини процессуал воситалар билан ҳимоя қилиш билан бирга судда бошқа шахсларнинг ҳуқуқ­ларини ҳимоя қилишда иштирок этадиган прокурор, давлат бош­қаруви органлари, ташкилотлар ва айрим фуқаролар ҳам процессда фаол иштирок этиши билан процессдаги бошқа иштирокчиларга саволлар беришга ҳақли эканлигини раислик қилувчи тушунти­риши керак. Раислик қилувчи, ўз навбатида ишда иштирок этувчи шахсларга иш юзасидан бериладиган саволларни ишга алоқадор­лигига, аниқлигига аҳамият бериши ва лозим ҳолларда иш учун аҳамиятсиз саволларни иш муҳокамасидан чиқариши мумкин. Раислик қилувчининг бу ҳаракатлари албатта суд мажлисининг баённомасига киритилиши керак.
3. Ишни судда кўришда раислик қилувчининг, шунингдек ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳар бир ҳаракатлари суд мажлиси­нинг баённомасида ўз ифодасини топган бўлиши керак. Масалан, даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечиши, жавобгарнинг талабларини тан олиши, тарафларнинг келишув битимлари ҳар томонлама асосли эканлиги текширилиб, уларга бу ҳаракатларнинг оқибатлари тушунтирилгандан сўнг суд мажлисининг баённома­сига киритилиши ва тарафлар томонидан имзоланиши лозим бўлади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish