Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet170/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

б) агар суднинг тайёрлов босқичида даъвогарнинг даъво талабларида, жавобгарнинг эътирозида ўзгариш бўлган бўлса, ана шулар ҳақида ҳам маърузада айтиб ўтиши керак;
в) тарафлар ишни келишув битим билан тамомлашга қарор қилган тақдирда судья унинг қонунийлиги, қандай шартларга кўра келишув битими тузилаётганлиги кўрсатилади;
г) агар, судья ишни келишув битими билан тамомлаш ҳақида хулосага келса, иш кўришни белгиланган муддатга қолдириш ҳақида танаффус эълон қилади, тарафларнинг бу фикри қатъийлиги аниқлангандан сўнг келишув битими ҳақида ажрим қабул қилиш каби мисоллар ишни мазмунан кўришда ҳал этилиши лозим.


180-м о д д а. Даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз
кечиши, жавобгарнинг даъвогар талабларини
тан олиши ва тарафларнинг келишув битими


Даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечганлиги, жавобгарнинг даъвогар талабларини тан олганлиги ёки тараф­лар эришган келишув битимининг шартлари суд мажлиси баённомасига киритилади ва тегишлича, даъвогар, жавобгар ёки иккала тараф томонидан имзоланади. Агар даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечганлиги, жавобгарнинг даъво­гар арз қилган талабларни тан олганлиги ёки тарафларнинг келишув битими уларнинг судга юборган ёзма аризаларида ифодаланган бўлса, мазкур аризалар ишга қўшиб қўйилиб, бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади.
Даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечганлигини қабул қилишдан ёки тарафларнинг келишув битимини тасдиқ­лашдан олдин суд даъвогарга ёки тарафларга тегишли процес­суал ҳаракатлар қилишнинг оқибатларини тушунтиради.
Даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечганлигини қабул қилиш ёки тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш тўғрисида суд ажрим чиқаради ва шу ажрим билан иш юритишни ҳам тугатади. Ажримда тарафларнинг келишув битимидаги шартлар кўрсатилиши керак.
Жавобгар арз қилинган талабларни тан олса ва суд тан олишни қабул қилса, арз қилинган талабларни қаноатлан­тириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарилади.
Агар суд жавобгарнинг арз қилинган талабларни тан олишини қабул қилмаса ёки тарафларнинг келишув битимини тасдиқламаса, бу ҳақда асослантирилган ажрим чиқаради ва ишни мазмунан кўради.


1. Фуқаролик иши қўзғатилгандан кейин даъвогар Фуқаролик процессуал кодексида кўрсатилган талабларга амал қилган ҳолда арз қилган талабларидан воз кечишга ҳам ҳақли. Арз қилган талабларидан воз кечиш даъвогарнинг ҳуқуқи бўлиб, ҳеч қандай шартлар билан боғлиқ бўлмайди. Даъвогар арз қилган талаблари­дан воз кечиши суд мажлисининг ҳар қандай қисмида амалга оши­рилиши мумкин.
2. Жавобгар ўз навбатида даъвогарнинг талабларини тан олиши мумкин бўлиб, бу деган сўз даъвогарнинг талаблари асосли, унинг талабларини тўлиқ бажаришга рози эканлигидан далолат беради. Суд жавобгар даъвогарнинг талабларини тан олганлигини унинг қонуний эканлигини зўрлаш, қўрқитишга асосланмаганлигини атрофлича аниқлаши зарур.
Демак, суд жавобгар даъвогарнинг талабларига иқрор бўлиши уларнинг манфаатларига зид эмаслигини текшириши лозим.
3. Амалдаги процессуал қонунчиликнинг ижобий жиҳатлари­дан бири тарафларнинг келишув битимини тузишга қаратилган процессуал ҳаракатларидир. Даъвогар ва жавобгар келишув битими орқали тегишли талабларни ўз эрклари туфайли ихтиёрий равишда ҳал этилишининг қонунийлигини суд ҳар томонлама текширишга ҳақли.
Тарафлар келишув битими тўғрисидаги аризани судга юборган тақдирда суд ёзма аризани ишга қўшиб қўяди ва бу ҳақда суд мажлисининг баённомасида кўрсатиб қўйилиши лозим.
4. Агар, даъвогар арз қилган талабларидан воз кечганда, шу­нингдек келишув битими тузилганда суд асослантирилган ажрим чиқаради, шунга кўра ФПКнинг 100-моддасининг 3, 4-бандларига асосан иш юритишни тугатади.
Суд юқоридаги талабларга асосан иш юритишни тугатиш тўғрисида ажрим чиқаришдан аввал тарафларни бу ҳаракатларнинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида тушунтириши лозим.
Агар тарафлар даъводан воз кечсалар, даъво талабларини тан олсалар ва бу ҳаракатлар ҳақида судга иш кўриш жараёнида оғзаки равишда билдирсалар, бу ҳақда суд алоҳида ажрим чиқармасдан суд мажлисининг баённомасига киритиш билан кифояланиши мумкин. Баённомага киритилган бу ҳаракатлар тарафлар томонидан имзоланади.
Даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечиши ва тараф­ларнинг келишув битимини тасдиқлаш ҳақида суднинг иш юри­тишни тугатиш тўғрисидаги ажримига нисбатан тарафлар хусусий шикоят беришлари прокурор хусусий протест келтиришга ҳақлидир.
Агар ишни судда кўриш жараёнида жавобгар даъвогарнинг та­лабларини тан олса, унинг тан олиши қонунга зид бўлмаган ҳоллар­да суд иш бўйича алоҳида хонага кириб ҳал қилув қарорини чиқариши лозим.
Суд амалиётига эътибор берайлик:
1) А. никоҳ давомида орттирган умумий мулкини бўлиш ҳақида Д.га нисбатан даъво билан судга мурожаат қилган.
Ишни судда кўриш жараёнида тарафлар умумий мулк ҳисоб­ланган уй-жойни ўғиллари М. номига қолдириш ҳақида келишув битими тузганлар.
Суд тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш ҳақида ажрим чиқариб, иш юритишни тугатган.
Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят суди раёсати қуйидаги асосларга кўра суд ажримини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборган.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 180-моддасига мувофиқ, тарафлар эришган келишув битимининг шартлари суд мажлиси баённомасига киритилади ва иккала тараф томонидан имзоланади. Агар, тарафларнинг келишув битими уларнинг судга юборган ёзма аризаларида ифодаланган бўлса, мазкур аризалар ишга қўшиб қўйилиб, бу ҳақда суд мажлиси баённомасида кўрсатилади. Тараф­ларнинг келишув битимни тасдиқлашдан олдин суд даъвогарга ёки тарафларга тегишли процессуал ҳаракатлар қилишнинг оқибат­ларини тушунтиради.
Биринчи инстанция суди қайд қилинган қонун талабларига зид равишда, тарафлар келишув битимининг шартларини келишганлик­ларига эътибор қилмасдан, уларга тегишли процессуал ҳаракатлар қилишнинг оқибатларини тушунтирмасдан, келишув битимини тасдиқлаган1. Ушбу мисолдан кўриниб турибдики, келишув бити­мининг процессуал оқибатларини тарафларга тушунтирилмаган­лиги суд ажримини бекор бўлишига олиб келди.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   166   167   168   169   170   171   172   173   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish