Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Ишни кўриш кейинга қолдирилганида



Download 12,6 Mb.
bet168/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

178-м о д д а. Ишни кўриш кейинга қолдирилганида
гувоҳларни сўроқ қилиш


Ишни кўриш кейинга қолдирилганида, агар ишда иштирок этаётган ҳамма шахслар суд мажлисига келган бўлиб, гувоҳ­ларнинг иккинчи марта келиши қийин бўлса, суд келган гувоҳларни сўроқ қилиши мумкин. Бу гувоҳлар кейинги суд мажлисига фақат зарур ҳоллардагина қайтадан чақирилади.


1. Фуқаролик ишини кўраётган суд қонунда назарда тутилган ҳолларда, шунингдек муайян суд мажлисида ишни кўриш имкони бўлмаган ҳолларда иш кўришни кейинга қолдириш ҳақида чиқарилган ажримда суд мажлисида ҳозир бўлган гувоҳларни шу мажлиснинг ўзида сўроқ қилиш масаласини ҳал этиши мумкин. Бундай процессуал тартиб гувоҳларнинг манфаатларини кўзлашга қаратилган бўлиши билан процессни ихчамлаштиришга, иш кўриш вақтини тежашни ҳам назарда тутади. Булардан ташқари, бу қои­данинг муҳимлиги айниқса, бозор иқтисодиёти шароитида, шу­нингдек туманлараро судларининг ҳудудларини кенгайиши фуқа­роларнинг судларга келишини қийинлаштириши мумкин. Шу туфайли фуқаролик ишларини кўрувчи суд унинг холислигига путур етказмаган ҳолда иккинчи марта келиши қийин бўлган гувоҳларни сўроқ қилишга ҳақли бўлади. Суднинг бу процессуал ҳаракатларни бажаришга қонун мажбур этмайди.
2. Гувоҳларни иш кўришни кейинга қолдирганда сўроқ қилиш учун суд мажлисига чақирилган шахсларнинг барчаси иштирок этаётган бўлиши лозим.
Юқорида қайд этганимиздек, иш кўришни кейинга қолдирил­ганида гувоҳларни сўроқ қилиш судьянинг ҳуқуқи бўлиб ҳисобла­нади. Гувоҳларни сўроқ қилиш фақат суднинг ташаббуси билан амалга оширибгина қолмасдан, шунингдек процесснинг бошқа иштирокчилари томонидан ҳам бўлиши мумкин. Бунинг учун улар турли асосларни келтиришлари мумкин, масалан: иш, яшаш жойи­ни ўзгартириши, узоқ муддатга хизмат сафарига кетиши, меҳнат таътилига чиқиши, соғлиғи туфайли даволаниш зарурлиги ва бошқа сабаблар бўлиши мумкин.
Иш кўришни кейинга қолдириш учун асос бўладиган ҳолат­ларга одатда тарафлардан аксарият ҳолатларда жавобгарнинг келмаслиги сабаб бўлади.
3. Иш кўришни кейинга қолдиришда гувоҳларни сўроқ қилиш билан ишни холисона ҳал қилишда шу гувоҳларни қайта сўроқ қилиш учун ўрин қолмади деган фикр туғилиши асоссиз деб ҳисоблаш керак, чунки ишни қайта кўришда тарафларнинг баёнот­ларида, гувоҳларнинг кўргазмаларида қарама-қаршиликлар вужуд­га келса, суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрларини эшитиб, илгари сўроқ қилинган гувоҳларни суд мажлисида қайта сўроқ қилиниши мумкин. Бунинг учун суд шу ҳақда ажрим чиқариши лозим.
Демак: а)иш кўришни кейинга қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаргандан кейингина гувоҳларни сўроқ қилиш масаласини ҳал этишига; б)гувоҳларни сўроқ қилиш фуқаролик ишининг тўғри ҳал этиши учун таъсир кўрсатмаслигига эътибор бериш лозим.

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish