Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Тарафлар узрсиз сабабларга кўра суд



Download 12,6 Mb.
bet165/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

175-м о д д а. Тарафлар узрсиз сабабларга кўра суд
мажлисига келмаганлигининг оқибатлари


Агар тарафлар (даъвогар ва жавобгар) узрсиз сабабларга кўра суд мажлисига келмаса ёхуд уларнинг бирортасидан ҳам ишни ўзининг иштирокисиз кўриш тўғрисида ариза тушмаган бўлса, суд ишни кўришни кейинга қолдиради.
Тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрсиз сабабларга кўра келмасалар, суд аризани кўрмасдан қолдиришга ҳақли.
Фақат даъвогар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрсиз сабабларга кўра келмаса, суд жавобгарнинг розилиги билан аризани кўрмасдан қолдиришга ҳақли.


1. Судда ҳозир бўлмаган тарафларнинг иштирокисиз ишни ҳал этиш, келмаган тарафларнинг суд ҳимоясидан фойдаланиш ҳуқуқи­ни жиддий равишда бузилишига олиб келиши мумкин. Шу боисдан ҳам суд тарафларнинг фуқаролик ишини кўриш вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган тартибда ва муддатда хабардор қилиниши ҳақида қоида бўлиб, суд бу қоиданинг бажарилишини текшириб туриши лозим.
Фуқаролик ишини судда қўзғатган аризачининг ўзи ёки жавоб­гар суд мажлисига келишлари лозим бўлса-да, узрсиз сабабларга кўра келмаслик ҳоллари учраши туфайли суд ушбу шарҳланаётган қоиданинг биринчи қисмига кўра иш кўришни кейинга қолдиришга ҳақли.
2. Агар суд мажлисига тарафлардан бири даъвогар ёки жавоб­гар келмасаларда, суд уларнинг иштирокисиз ишни кўриб ҳал этиши учун тўпланган материаллар етарли деган хулосага келган тақдирдагина йўл қўйилиши мумкин.
Шарҳланаётган ушбу моддани мутолаа қилишда ишни кўриш­ни кейинга қолдириш тўғрисидаги суднинг процессуал ҳаракатла­рига эътибор бериш лозим. Бунга кўра, суд ишда иштирок этувчи шахслар иш кўриш қайси кунга қолдирилиши вақти, жойи (қаерда кўрилиши) ҳақида хабардор қилиниши тушунилади.
Тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрсиз сабабларга кўра келмасалар ушбу қоида бўйича суд аризани кўрмасдан қолдиришга ҳақли. Иш кўришни қолдиришга нисбатан аризани кўрмасдан қол­диришга кўра келиб чиқадиган процессуал оқибат бошқача бўлади, бунда суд аризани кўрмасдан қолдиришга асос бўлган ҳолатлар бартараф этилгандан кейин, манфаатдор шахс судга яна ариза билан умумий тартибда мурожаат қилишга ҳақли бўлади. Бу деган сўз даъвогар иш қўзғатиш учун процессуал қонунчиликда қандай талаблар кўрсатилган бўлса, уларни яна қайта бажаришлари лозим бўлади, жумладан, давлат божини янгидан тўлаши ва бошқа ҳаракатларни бажариш назарда тутилади.
3. Шарҳланаётган модданинг учинчи қисмида фақат даъвогар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрсиз сабабларга кўра келмаса, суд жавобгарнинг розилиги билан аризани кўрмасдан қолдиришга ҳақли эканлиги кўрсатилган. Бу қоиданинг мазмунига қараганда манфаатдор шахс иш бўйича манфаатли бўлишига қарамасдан суд мажлисига узрсиз сабабларга кўра келмасдан интизомсизликка йўл қўйган бўлса, қандай асосларга кўра суд яна жавобгардан аризани кўрмасдан қолдириш лозимлиги ҳақида розилигини олиш керакли­ги мантиқан асосли бўлмаса керак деган фикрдамиз. Шунинг учун амалдаги ФПКда бу масалани суд қатъийлик билан аризани кўрмасдан қолдириш, шунингдек иш кўришни қолдириш билан боғлиқ бажарган процессуал ҳаракатларини беҳуда кетганлигини ҳисобга олиб моддий таъсир кўрсатиш чораларини ҳам кўришлик­ни белгилаш мақсадга мувофиқдир. Бундай чора-тадбирлар ўз кучини йўқотган 1963 йилги Ўзбекистон Республикасининг Граж­данлик процессуал кодексини 179-моддасида ўз ифодасини топган эди.
Суд амалиётидан келтирилган қуйидаги масалаларга эътибор берайлик:
1) Масалан, даъвогар Н.С.нинг жавобгар Н.Т.га нисбатан Генерал Гафуров кўчасидаги 162-турар жой бўйича даъво аризаси 1997 йил 3 апрелда келиб тушган.
Ишни судда кўриш учун ўз вақтида етарли тайёргарлик олиб борилмагани учун турли сабабларга кўра бошқа кунларга қолдириб келинган, яъни судга тарафлардан бирортасининг ҳозир бўлмагани, кейинчалик қарши даъво билан таништирилиши муносабати билан, адвокат, нотариусни судга келмаганлиги сабабли 2,5 йил давомида фуқаролик иши судда ўз ечимини топа олмаган.”1



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish