Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Гувоҳнинг ёзма хотиралардан фойдаланиш



Download 12,6 Mb.
bet174/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

184-м о д д а. Гувоҳнинг ёзма хотиралардан фойдаланиш
ҳуқуқи


Гувоҳ кўрсатув беришда кўрсатув бирон-бир ҳисоблар ёки хотира сақлаб қолиш қийин бошқа маълумотлар билан боғлиқ бўлган ҳолларда, ёзма хотиралардан фойдаланиши мумкин. Бу ёзма хотиралар судга ва ишда иштирок этувчи шахсларга кўрсатилади ва суднинг ажрими билан ишга қўшиб қўйилиши мумкин.


1. Умумий қоида бўйича гувоҳнинг берадиган гувоҳлиги оғзаки бўлади. Бироқ, айрим ҳолларда гувоҳ гувоҳлигини ёзма равишда ҳам билдириши мумкин, бунинг учун бир қатор ҳолатлар асос бўлади, жумладан: 1) агар гувоҳнинг кўрсатувлари математик ҳисоблар билан боғлиқ бўлса; 2) тегишли иқтисодий масалаларнинг таҳлил қилиниши талаб этиладиган бўлса; 3) химия, физика ёки бошқа фанларга оид формулалар билан боғлиқ бўлса; 4) қурилиш техникаси, лойиҳалар, чизма-чизиқлар, рақамлар, кимёвий таркиб­лар ва бошқалар билан боғлиқ бўлса. Ёзма гувоҳлик бериш учун бериладиган баёнотлар юқоридаги талабларга алоқадор бўлиши лозим.
2. Гувоҳнинг ёзма хотираларидан фойдаланиш ҳуқуқи одатда гувоҳлик берувчи шахс томонидан билдирилади. Суд амалиётида, агар раислик қилувчи гувоҳлик берувчи фуқаронинг кўрсатув­ларида юқорида кўрсатилган чалкашликларни тўғри ҳал этишда қийинчиликларга дучор бўлаётганлигини сезган тақдирда гувоҳга ўз фикр-мулоҳазаларини ёзма равишда баён қилиш мумкинлигини тушунтириш мақсадга мувофиқдир.
Гувоҳнинг ёзма хотиралардан фойдаланиш билан боғлиқ ёзил­ганлар ишда иштирок этувчи шахсларга кўрсатилади ва бу ёзма ҳужжатлар манфаатдор шахсларга нусхалаб берилиши лозим.
Гувоҳ ўзининг ёзма хотираларининг мазмуни ҳақида раислик қилувчининг рухсати билан ишда иштирок этувчи шахсларга тушунтириш бериши хам мумкин. Кейинчалик бу ёзма хотиралар суднинг ажримига кўра ишга қўшиб қўйилади.
185-м о д д а. Ўн олти ёшга тўлмаган гувоҳни сўроқ қилиш
тартиби


Раислик қилувчи ўн олти ёшга тўлмаган гувоҳларга иш бўйича ўзлари билган ҳамма маълумотларни рўй-рост айтиб беришлари шарт эканлигини тушунтиради, бироқ улар кўрса­тув беришдан бош тортганлик ёки бўйин товлаганлик учун ва била туриб ёлғон кўрсатув берганлик учун жиноий жавобгар бўлиш тўғрисида огоҳлантирилмайди.
Ўн тўрт ёшга тўлмаган гувоҳларни сўроқ қилишда, суд лозим топган тақдирда эса, ўн тўрт ёшдан ўн олти ёшгача бўлган гувоҳларни сўроқ қилишда мутахассис (ўқитувчи), зарур ҳолларда эса, уларнинг ота-оналари, уларни фарзанд­ликка олганлар, уларнинг васий ва ҳомийлари чақирилади. Бу шахслар раислик қилувчининг рухсати билан гувоҳга саволлар бериши мумкин.
Алоҳида ҳолларда, ўн олти ёшга тўлмаган гувоҳни сўроқ қилиш вақтида ишда иштирок этувчи у ёки бу шахс суднинг ажрими билан суд мажлиси залидан чиқариб юборилиши мумкин. Бу шахс мажлис залига қайтиб кирганидан кейин унга вояга етмаган гувоҳнинг кўрсатувлари ўқиб эшиттирилиши ва гувоҳга саволлар бериш имконияти яратилиши лозим.

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish