Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович



Download 12,6 Mb.
bet175/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

Ўн олти ёшга тўлмаган гувоҳ сўроқ қилиб бўлингач, суд мажлиси залидан чиқариб юборилади, суд бу гувоҳнинг мажлис залида бўлишини зарур деб топган ҳоллар бундан мустасно.

Мазкур моддада фуқаролик иши бўйича ўн олти ёшга тўлмаган гувоҳни сўроқ қилиш тартиби ҳақида сўз боради. Қоидага кўра, ўн олти ёшга тўлмаган шахслар деганда вояга етмаган болалар тушу­нилади. Уларни сўроқ қилиш тартиби ўзига хос хусусиятга эга. Одатда ўн олти ёшга тўлмаган гувоҳларни сўроқ қилиш зарурияти асосан никоҳдан ажратиш, алимент ундириш, оталикни белгилаш, ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ёки уни чеклаш, болани кимнинг тарбиясида қолдириш, бола билан учрашув вақтини белги­лаш, фарзандликка олишни бекор қилиш ёки уни ҳақиқий эмас деб топиш, меросга эгалик ҳуқуқини белгилаш, меросни бўлиш ёки ундан воз кечиш билан боғлиқ фуқаролик ишларини судда мазму­нан кўришда вужудга келади.


Ўн олти ёшга тўлмаган гувоҳларни сўроқ қилишда мутахассис, ота-оналари, фарзандликка олганлар, васий ва ҳомийларнинг ишти­роки таъминланади ҳамда улар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 238-240 моддалари бўйича огоҳлантирилмайди.
Зарурият туғилганда ишда иштирок этувчи шахслар суднинг аж­рими билан суд мажлиси залидан чиқарилиб, алоҳида сўроқ қилина­ди, сўроқ қилингач, суд мажлиси залидан чиқарилиб юборилади.


186-м о д д а. Гувоҳларнинг кўрсатувларини ўқиб эшиттириш


Суд томонидан ушбу Кодекснинг 63, 65, 66 ва 72-модда­ларида назарда тутилган тартибда гувоҳлардан олинган кўрса­тувлар суд мажлисида ўқиб эшиттирилади.


1. Фуқаролик ишларини судда кўришда процессда қандайдир сабабларга кўра иштирок этиш имкониятига эга бўлмаган шахслар ўзларининг кўрган билганларини ёзма равишда билдиришга ҳақли­дирлар. Шу сабабли процессуал қонунда назарда тутилган ҳолларда гувоҳлар ўз кўрсатувларини ёзма равишда берган тақдирда уни суд мажлисида раислик қилувчи судья ишда иштирок этувчи шахсларга ўқиб эшиттириши лозим. Бундай тартибнинг киритилишидан мақ­сад, гувоҳнинг узоқ жойларда яшашлиги ва бошқа объектив ҳолат­лар процессда қатнаша олмаслигига асос бўлиши мумкин. ФПКнинг 63-моддасида назарда тутилган ҳолларда судья аризачи­нинг илтимосига кўра, далилларни таъминлаш учун судга муро­жаат қилишга ундаган сабаблар аризада кўрсатилиши ва шунга асосан суд далилларни таъминлаш тўғрисида ажрим қабул қилади. Шунга кўра далилларни таъминлаш бўйича суд ишда иштирок этувчи шахслар ишни кўриш вақти ва жойи ҳақида маълум қилинади, бироқ улар судга келмаган тақдирда ҳам далилларни таъминлаш масаласини суд кўриб чиқишга ҳақли.
Булардан ташқари, гувоҳлардан олинадиган кўрсатувлар ишни кўраётган суд учун бошқа туман ёки шаҳарда далилларни тўплаш зарур бўлган ҳолларда тегишли ҳудуддаги судга айрим процессуал ҳаракатларни амалга ошириш бўйича топшириқ юборган суд топ­шириғини олгандан сўнг суд мажлисида ўқиб эшиттириши лозим (ФПКнинг 65-моддаси). Бу қоидада ҳам ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида маълум қили­нади. Уларнинг келмаслиги суд ҳаракатларни бажаришга тўсқин­лик қилмайди.
Процессуал қонунларга кўра, гувоҳлар ўзларининг турар жой­ларида ҳам сўроқ қилинишлари мумкин. Бунинг учун ишни кўраёт­ган суд жойлашган ердан ташқарида доимий яшайдиган ва узрли сабабларга кўра суд мажлисига келиш имкониятига эга бўлмаган гувоҳлар суднинг ташаббуси билан ёки бошқа шахсларнинг илти­мосларига кўра сўроқ қилиниши лозим бўлган шахс, шу жойда, яъни у яшаб турган жойдаги суд томонидан суд топшириғига асосан сўроқ қилинишига йўл қўйилади. Агар суд топшириғига асосан кўрсатув берган гувоҳлар ишни кўраётган суд мажлисига келсалар, улар яна сўроқ қилинишлари мумкин.
Фуқаролик иши қонунда кўрсатилган сабабларга кўра бошқа кунга қолдирилган ҳолларда ҳам, кейинчалик процессга келиш имконияти бўлмаган гувоҳларни ҳам сўроқ қилишга йўл қўйилади.
Фуқаролик ишини кўришда судья юқорида келтирилган ҳолат­лар бўйича тўпланган далилларни ишда тўпланган бошқа далиллар билан бирга қўшган ҳолда баҳолайди. Ишда иштирок этувчи шахслар эса, гувоҳларнинг кўрсатувларини, суд топшириқлари ёки далилларни таъминлаш бўйича тузилган баённомага аниқлик киритиши ёки уларга нисбатан эътирозлар билдириш мақсадида судья тўпланган ёзма ҳужжатларни ўқиб эшиттириши лозим.
2. Юқорида баён этганимиздек, агар гувоҳлар ўз тушунтириш­ларини ёзма равишда берган бўлса-да, улар суд мажлисига келиб қолган тақдирда судья гувоҳни умумий тартибда сўроқ қилаверади. Гувоҳнинг илгари берган ёзма кўрсатувида ноаниқликлар бўлган тақдирдагина раислик қилувчи уни ўқиб эшиттириши мумкин.
Қонунда кўрсатилганидек, агар топшириқни бажараётган судга тушунтиришлар ёхуд кўрсатувлар берган ишда иштирок этувчи шахслар ёки гувоҳлар ишни кўраётган судга келсалар, улар ҳам юқорида баён этилганидек, умумий тартибда тушунтиришлар ёки кўрсатувлар беришга ҳақлидирлар.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish