Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Апелляция, кассация ва назорат инстанциялари ажримининг



Download 12,6 Mb.
bet328/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   324   325   326   327   328   329   330   331   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

315-м о д д а. Апелляция, кассация ва назорат инстанциялари ажримининг
(қарорининг) мазмуни


Апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судининг ажрими ёки қарорида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
1) ажрим ёки қарор чиқарилган вақт ва жой;
2) ажрим ёки қарор чиқарган суднинг номи ва таркиби;
3) тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг иштироки тўғрисидаги маълумотлар;
4) иш кимнинг шикояти ёки протести бўйича кўриб чиқилганлиги;
5) шикоят берилган ёки протест билдирилган ҳал қилув қарорининг (ажрим ёки қарорнинг) номи ва унинг қисқача мазмуни;
6) шикоятда ёки протестда баён этилган важлар, тақдим этилган материалларнинг қисқача мазмуни, ишни кўришда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришлари ва прокурор­нинг фикри;
7) кассация ёки назорат инстанцияси суди хулосага келишига асос бўлган далиллар ҳамда суд амал қилган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари;
8) қарорнинг хулоса қисми.
Ҳал қилув қарори, ажрим, қарор бекор қилинган ва иш янгидан кўриб чиқиш учун юборилган тақдирда, суд ишни янгидан кўрганда қандай ҳолатлар аниқланиши зарурлигини, қандай далиллар талаб қилиб олиниши кераклигини, шунинг­дек иш топширилаётган суд бошқа қандай ҳаракатларни бажариши лозимлигини кўрсатиши шарт.
Суд шикоят ёки протестни рад қилса, қандай асосларга кўра шикоят ёки протестдаги важларни нотўғри деб ёки қарор­ни бекор қилиш, ўзгартириш ёки янги ҳал қилув қарори чиқа­риш учун асос бўлмайди деб топганлигини ҳам ўз ажримида ёки қарорида кўрсатиши шарт.


1. Юқори (апелляция, кассация ва назорат) инстанция судла­рига берилган шикоят ва протестга асосан қабул қилинадиган актлар, апелляция ва кассация босқичида ажрим шаклида; назорат босқичида, агар ҳайъат таркибида кўрилса ажрим, раёсат ва Пле­нумда кўрилган ҳолларда қарор шаклида чиқарилади.
1.1. Апелляция инстанцияси судининг ажрими иш кўрилгандан сўнг дарҳол чиқарилади.
Судьяларнинг маслаҳати, ажрим чиқариш ва уни эълон қилиш тартиби ФПКнинг 14-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Амалдаги фуқаролик процессуал кодексининг янги жиҳатлари­дан бири шундаки, бунда алоҳида ҳолларда асослантирилган ажрим тайёрлаш кўпи билан уч кунга кечиктирилиши мумкинлиги, лекин ажримнинг хулоса қисми суд ишни ҳайъат таркибида муҳокама қилиш тамомланган мажлиснинг ўзидаёқ эълон қилиш кераклиги асослаб берилган. Бундай ҳоллар мураккаб тоифадаги фуқаролик ишлари учун назарда тутилган (ФПКнинг 342-моддаси).
Юқорида айтганимиздек, ишнинг апелляция шикояти ёки протести бўйича қайта кўрилиши натижасида иккинчи инстанция суди томонидан чиқарилган қарорга апелляция ажрими деб айти­лади. Апелляция ажрими ҳам суднинг ҳал қилув қарори каби тўрт қисмга бўлиниб, мазмунида ажрим чиқарилган вақт ва жой, ажрим чиқарган суднинг номи ва таркиби, апелляция инстанцияси судида иштирок этган прокурор ва ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг ишироки тўғрисидаги маълумотлар, иш апелляция инстанциясида кимнинг шикоят ёки протести билан кўрилганлиги, шикоят қилин­ган ёки протест келтирилган ҳал қилув қарорининг номи ва унинг қисқача мазмуни, апелляция шикоятида ёки протестда ифодаланган важлар, келтирилган материалларнинг қисқача мазмуни, апелляция инстанциясида ишни кўришда иштирок этган шахсларнинг тушун­тиришлари ва прокурорнинг фикри, апелляция инстанцияси суди­нинг хулосаларига асос бўлган далиллар ва суд қўллаган қонун ҳамда суднинг қарори кўрсатилади.
Апелляция инстанцияси суди қуйи суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборса, ишни янгидан кўришда қандай ҳолатларни аниқлаш зарурлигини, қандай далил­ларни талаб қилиб олиш кераклигини, шунингдек биринчи инстан­ция суди бошқа қандай ҳаракатларни бажариши лозим эканлигини ўз ажримида кўрсатиши керак.
Суд апелляция шикояти ёки протестини рад қилса, қандай асос­ларга кўра шикоят ёки протестдаги далилларни нотўғри деб ёки ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлмайди деб топганлигини ҳам ўз ажримида кўрсатишга мажбур (ФПКнинг 315-моддаси). Апелляция тартибида ишни кўрган суднинг ажримида баён қилин­ган кўрсатмалари шу ишни янгидан кўрадиган суд учун мажбу­рийдир. Масалан, бирон-бир гувоҳнинг чақириб сўралиши лозим топилган бўлса, мазкур гувоҳ судга чақирилиши керак, агар ундан сўроқ олиш мумкин бўлмаса, ишнинг ҳолати бошқа гувоҳларнинг кўрсатмалари ёки бошқа далиллар билан аниқланиши лозим бўлади.
Ишни апелляция тартибида кўраётган суд ҳал қилув қарорида белгиланмаган ёки унда рад қилинган ҳолатларни белгилашга ёки исботланган деб ҳисоблашга, бирор далилнинг ишончли ёки ишончсизлиги тўғрисидаги бир хил далилларнинг бошқа хил да­лиллардан устунлиги тўғрисидаги, шунингдек, моддий ҳуқуқнинг қандай нормаси татбиқ қилишини ва ишни янгидан кўрганда қандай ҳал қилув қарори чиқариш кераклиги тўғрисидаги масала­ларни олдиндан белгилаб қўйишга ҳақли эмас.
Апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция суди томо­нидан иш кўрилишида йўл қўйилган камчиликлар, қонуннинг бузи­лиши ҳолларини кўрсатиб, хусусий ажрим чиқариш билан бирга, ФПКнинг 19-моддасида кўзда тутилган бошқа ҳолларда ҳам хусу­сий ажрим чиқариши мумкин.
1.2 Кассация инстанцияси суди фуқаролик ишини суд процес­сида кўриб тамомлагандан сўнг ажрим чиқариш учун алоҳида хона (маслаҳатхона)га киради. Кассация инстанцияси судининг ажрими дарҳол чиқарилади ва эълон қилинади, бу босқичдаги судда апелляция инстанцияси суди каби ажрим чиқаришни кечиктиришга йўл қўйилмайди.
Судьяларнинг маслаҳати уларнинг ажрим чиқариши ва уни эълон қилишлари ФПКнинг 14-моддасида белгиланган тартибда ўтказилади.
Ишни кассация тартибида кўрган суд биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорида белгиланмаган ёки унда рад этилган ҳолатларни белгилашга ёки исботланган деб ҳисоблашга, бирор далилнинг ишончли ёки ишончсизлиги тўғрисидаги, бир хил далил­нинг бошқа хил далиллардан устунлиги тўғрисидаги, шунингдек, моддий ҳуқуқнинг қандай ҳуқуқий меъёри татбиқ қилиниши ва ишни янгидан кўрганда қандай ҳал қилув қарори чиқарилиши кераклиги тўғрисидаги масалаларни олдиндан белгилаб қўйишга ҳақли эмас. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Плену­мининг қарорида кўрсатиб ўтилган1.
Фуқаролик ишининг кассация шикояти ёки протести бўйича қайта кўрилиши натижасида кассация инстанцияси судининг қабул қиладиган қарори ажрим шаклида бўлади.
Кассация инстанцияси судининг ажрими ҳам биринчи инстан­ция судининг ҳал қилув қарори, апелляция инстанцияси судининг ажрими сингари тўрт қисмдан иборат тартибда тузилади (ФПКнинг 206, 315-моддалари). Кассация инстанцияси судининг ажрими чиқарилиши биланоқ қонуний кучга киради, унинг ажрими устидан фақат ваколатли мансабдор шахсларгина назорат тартибида про­тест келтиришга ҳақли бўладилар.
1.3 Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатлари на­зорат тартибида кўриладиган ишлар юзасидан қабул қилинадиган ҳужжат ажрим шаклида чиқарилади. Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди, вилоят судлари, Қорақапоғистон Респуб­ликаси Олий суди раёсатлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми назорат тартибида кўрилган ишлар бўйича қарор чиқарадилар.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Қорақапоғистон Респуб­ликаси фуқаролик ишлари бўйича Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ўзбекистон Респуб­ликаси Ҳарбий суди раёсатларининг қарорлари, Ўзбекистон Рес­публикаси Олий суди судлов ҳайъатларининг ажримлари ва Ўзбе­кистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорлари ФПКнинг 14 ва 204-моддаларида назарда тутилган тартибда чиқарилади.
Ажрим ва қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Протестни қаноатлантириш ва уни рад этиш учун берилган овозлар тенг бўлса, протест рад этилган ҳисобланади.
Юқори инстанция судлари қабул қилган ҳужжатларда, жумла­дан, Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйи­ча судлов ҳайъатининг ажримида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича Қорақапоғистон Республикаси Олий суди, фуқаролик ишлари бўйича вилоят судлари ва Тошкент шаҳар суди раёсатларининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорида, иш кўрилган вақт ва жой, ишни кўришда қатнашган судьяларнинг таркиби, прокурорнинг фамилия­си, маърузачи судьянинг фамилияси, ишнинг ҳолатлари, чиқарил­ган ҳал қилув қарорининг мазмуни, биринчи инстанция судининг ажрими, шунингдек, иш бўйича чиқарилган барча ажрим ва қарор­лар, протестнинг мазмуни, қарорнинг асослари, иш янгидан кўриш­га юбориладиган бўлса, у қайси судга юборилиши кўрсатилган бўлиши лозим.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   324   325   326   327   328   329   330   331   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish