Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Процессуал ҳуқуқ нормаларини бузиш ёки



Download 12,6 Mb.
bet326/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   322   323   324   325   326   327   328   329   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

314-м о д д а. Процессуал ҳуқуқ нормаларини бузиш ёки
нотўғри қўллаш


Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғ­ри қўлланганлиги ишнинг нотўғри ҳал этилишига сабаб бўл­ган ёки сабаб бўлиши мумкин бўлган тақдирдагина ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарорнинг бекор қилинишига асос бўлади.
Агар:
1) иш суд томонидан ғайриқонуний таркибда кўрилган бўлса;
2) иш суд муҳокамасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган, аммо суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабар берилмаган шахслардан бирортасининг йўқлигида кўрилган бўлса;
3) иш кўрилаётганида иш юритиладиган тилга доир қоидалар бузилган бўлса;
4) суд ишда қатнашишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир масалани ҳал қилган бўлса;
5) ҳал қилув қарори, ажрим, қарор чиқаришда суд масла­ҳатининг сир сақланишига доир қоидалар бузилган бўлса;
6) ҳал қилув қарори, ажрим, қарор судьялардан бирортаси (судья) томонидан имзоланмаган ёки ҳал қилув қарори унда кўрсатилмаган судьялар (судья) томонидан имзоланган бўлса;
7) ҳал қилув қарори, ажрим, қарор ишни кўрмаган судьялар томонидан чиқарилган бўлса;
8) ишда суд мажлиси баённомаси мавжуд бўлмаса ёки у имзоланмаган бўлса, ҳал қилув қарори, ажрим, қарор мажбурий тартибда бекор қилиниши шарт.


1. Фуқаролик ишларини юритишда йўл қўйилган ҳар қандай процессуал ҳуқуқий меъёрларнинг бузилиши ёки нотўғри татбиқ этилиши, ҳал қилув қарори, ажрим ва қарорларни бекор қили­нишига олиб келмасдан фақат қонунда кўрсатилган ҳоллардагина асос бўлади.
Демак, иш кўришда муҳим аҳамиятга эга бўлмаган процессуал ҳуқуқий бузилишлар иш бўйича қабул қилинган қарорларнинг бекор қилинишига асос бўлмаслиги керак. Бундай ҳолларда суд томонидан йўл қўйилган процессуал ҳуқуқ нормалари ҳақида юқо­ри судлар ўзларининг хусусий ажримларида қайд қилиб ўтишлари лозим (ФПК нинг 316-моддаси).
Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ёки нотўғри қўлланилганлиги ишни нотўғри ҳал этилишига қанчалик таъсир кўрсатганлигини суд ҳал этади.
2. Ушбу шарҳланаётган қонун (ФПК нинг 314-моддаси иккин­чи қисми) талаблари бўйича тарафларнинг бузилган процессуал ҳуқуқлари суд қарорини бекор бўлиши учун асос бўлади.
Процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки уларни нотўғри қўллашда қуйидагиларга аҳамият бериш лозим:
2.1. Ишнинг суд томонидан ғайриқонуний таркибда кўрилиши деганда, агар фуқаролик ишини кўраётган суд, айниқса иш ҳайъат таркибида кўрилган тақдирда белгиланган судьялардан бирининг ўрнига таркибга кирмаган бошқа судьяни киритиш ҳолларини кўр­сатиш мумкин. Бу ҳолат, айниқса фуқаролик ишлари халқ масла­ҳатчилари иштирокида кўрилган вақтларда кўп учраб турар эди.
Агар судья вақтинчалик ўз вазифасини бажариш имконияти бўлмаган ҳолларда (даволаниш, таътилда бўлиш, узоқ муддатли са­фарда бўлиш ва ҳ.к.) унинг вазифасини судлар тўғрисидаги қонунга кўра, топширилган шахс томонидан кўрилмаслик ҳолларини келтириш кифоя.
2.2. Фуқаролик ишлари суд муҳокамасида иштирок этувчи та­рафлар ва бошқа шахсларнинг иштирокида кўрилмаслиги уларнинг қонуний манфаатларини бузилишига олиб келади.
Ишда иштирок этувчи шахслардан бирортаси суд мажлисига келмаган тақдирда, унга чақирув қоғози топширилганлиги тўғри­сида маълумот бўлмаса, суд ишни кўришни кейинга қолдириши лозим.
Агар ишда иштирок этувчи шахслар тегишли тартибда суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлиб, суд узрли деб топган сабабларга кўра суд мажлисига келмаган бўлсалар ҳам суд ишни кўришни кейинга қолдиради.
Тарафлар судга келмаслик сабаблари ҳақида маълумот бериш­лари ва бу сабабларнинг узрлилигига далиллар тақдим этишлари шарт. Башарти жавобгарнинг келмаганлик сабаблари ҳақида маълумот бўлмаса ёки суд келмаганлик сабабларини узрсиз деб топса ёхуд жавобгар иш юритилишини қасддан чўзаётган бўлса, суд ишни кўришга ҳақли.
Тарафлар ишни ўзларининг иштирокларисиз кўришни ва ўзла­рига суднинг ҳал қилув қароридан нусха юборишни илтимос қилишга ҳақли. Агар ишнинг ҳолатлари бўйича зарур бўлса, суд тарафларнинг суд мажлисида иштирок этишини шарт деб топиши мумкин.
Ишда иштирок этувчи шахснинг вакили ишни судда кўриш вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлишига қарамай, судга келмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.
Прокурор ёки адвокатнинг узрсиз сабабларга кўра суд мажли­сига келмаганлиги тўғрисида суд хусусий ажрим чиқаради ва бу ҳақда тегишли юқори турувчи прокурорга ёки адвокатлар малака комиссиясига маълум қилади.
Агар тарафлар (даъвогар ва жавобгар) узрсиз сабабларга кўра суд мажлисига келмаса ёхуд уларнинг бирортасидан ҳам ишни ўзининг иштирокисиз кўриш тўғрисида ариза тушмаган бўлса, суд ишни кўришни кейинга қолдиради.
Тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрсиз сабабларга кўра келмасалар, суд аризани кўрмасдан қолдиришга ҳақли. Фақат даъ­вогар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрсиз сабабларга кўра келмаса, суд жавобгарнинг розилиги билан аризани кўрмасдан қолдиришга ҳақли (ФПКнинг 174-моддаси).
2.3. Ўзбекистон Республикасида фуқаролик суд ишлари ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда юритилади.
Суд ишлари юритиладиган тилни билмайдиган шахсларга ишга тааллуқли материаллар билан ўз она тилида тўлиқ танишиб чиқиш, она тилида кўрсатув ва тушунтиришлар бериш, судда сўзлаш, арз билан мурожаат этиш ва илтимосномалар тақдим этиш, шунингдек, ушбу Кодексда белгиланган тартибда таржимоннинг хизматидан фойдаланиш ҳуқуқи таъминланади.
Суд ҳужжатлари ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг она тилларига ёки улар биладиган бошқа тилга таржима қилиб топширилади (ФПКнинг 9-моддаси).
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 115-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида суд ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аҳоли сўзлашадиган тилда олиб борилади. Суд ишлари олиб борилаётган тилни билмайдиган судда қатнашувчи шахсларга таржимон орқали иш материаллари билан тўла танишиш ва суд ишларида иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади. Мазкур принцип Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғриси­да”ги қонуни (8-модда)да ҳам уқтирилган1.
Суд ишлари юритилаётган тилни билмайдиган шахсларга ишга тааллуқли материаллар билан ўз она тилида тўлиқ танишиб чиқиш, ўз она тилида кўрсатув ва тушунтириш бериш, судда сўзлаш, арз билан мурожаат қилиш, шунингдек, ФПКнинг 9-моддасида белги­ланган тартибда таржимоннинг хизматидан фойдаланиш ҳуқуқи таъминланади. Бу ҳуқуқий меъёрнинг асосий вазифаси суд ишлари юритиладиган тилни билмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаат­ларини тегишли даражада ҳимоя этилишини кафолатлайди.
Суд ишларининг миллий тилда юритилиши қоидасига кўра, суд ишлари юритилишида иштирок этувчиларга ва суд мажлиси залида ҳозир бўлган шахсларга жараённинг тушунарли, шу билан бирга, судда иш кўришнинг тарбиявий характерда бўлишини таъмин­лайди. Бу қоида суд процессининг барча босқичларига тегишли бўлиб, унинг бузилиши суд ҳукми, ҳал қилув қарорининг бекор қилинишига асос бўлади.
2.4. Суд ишда қатнашишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир масалаларни кўриши ушбу қоидада маън қилиниши кўрсатиб ўтилган. Фуқаролик ишларини ҳал қилишда судда иштирок этмасдан уларнинг ҳуқуқ ва мажбурият­ларини ҳал этиш фақат қонунда кўрсатилган ҳоллардагина йўл қўйилади, акс ҳолда бундай ишлар юқори судлар томонидан бекор қилинишига асос бўлади. Масалан, меҳнат ҳуқуқий муносабат­ларидан келиб чиқадиган ишларда учинчи шахсларнинг иштироки лозим бўлса-да, уларнинг иштирокисиз суд ҳал қилув қарорида учинчи шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига оид масалаларни ҳал этиш ҳолларини кўрсатиш мумкин.
Судьянинг бу ҳаракатлари фуқаролик процессининг бевосита­лик принципига боғлиқ. Бу принципга биноан фуқаролик ишлари­ни текширувчи ва иш юзасидан қарор чиқарувчи судьялар иш мате­риаллари билан шахсан танишишлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари­ни, экспертлар ва мутахассисларнинг хулосалари (фикрлари)ни эшитиш, ёзма далиллар билан танишиш, ашёвий далилларни кўздан кечиришни, далилларни суд мажлисида бевосита ўзлари, шунинг­дек, ишда қатнашувчиларнинг иштирокида текширишни тақозо этади.
Мазкур принципга мувофиқ, суд фуқаролик ҳуқуқий низоларни ҳал этишда тарафларнинг ҳуқуқлари пайдо бўлиши, ўзгариши ёки тугаши билан боғлиқ далилларни бевосита аниқлайди. Суд умумий қоида бўйича топширилган ҳужжатларнинг асл нусхаларини кўра­ди, фақат истисно тариқасидаги бундай ҳужжатларни суд мажли­сига топшириш мумкин бўлмагандагина, ҳужжатларнинг иккинчи нусхаларидан фойдаланиши мумкин.
2.5. Фуқаролик ишлари қайси суд босқичида кўрилишидан қатъи назар, агар қабул қилинган суд қарорлари судья томонидан имзоланмаган бўлса ёки ишни кўрмаган судья томонидан имзо­ланган тақдирда, ёки ишда суд мажлиси баённомаси бўлмаса ёхуд у имзоланмаган бўлса, юқори судлар томонидан бекор қилинишига асос бўлади.
2.6. Ишни кўриш вақтида келиб чиқадиган барча масалалар судьянинг якка ўзи томонидан, ишни судьялар ҳайъати кўраётган ҳолларда эса, судьяларнинг кўпчилик овози билан ҳал этилади. Суд қарорлари алоҳида хона (маслаҳатхона)да чиқарилади ва ёзма равишда тузилади. Қарор чиқариш вақтида бошқа шахсларнинг ҳозир бўлишига йўл қўйилмайди. Ҳар бир масала ҳайъат томони­дан ҳал қилинаётганида судьяларнинг бирортаси ҳам овоз беришда бетараф қолишга ҳақли эмас. Раислик қилувчи ҳаммадан кейин овоз беради. Озчилик томонида қолган судья ўзининг алоҳида фикрини ёзма равишда баён қилишга ҳақли, унинг бу фикри ишга қўшиб қўйилади, бироқ эълон қилинмайди. Ишда иштирок этувчи шахслар судьянинг алоҳида фикри билан таништирилмайди.
Агар алоҳида фикр баён қилинган суд қарори юқори суд инстанциясида кўрилмаган бўлса, у қонуний кучга кирганидан кейин иш билан бирга қўшиб қарорга нисбатан протест келтириш масаласини ҳал қилиш учун тегишли суд раисига юборилади (ФПКнинг 14-моддаси).
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, процессуал ҳуқуқ нормаларини ФПК 314-моддаси иккинчи қисмининг 1-8-бандлари­да кўрсатиб ўтилган тарзда бузиш ҳолларининг исталган бирини апелляция инстанцияси суди аниқлаган тақдирдагина биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори албатта бекор қилиниши, иш эса биринчи инстанция судига янгидан кўриш учун юборилиши керак.
1) Иш биринчи инстанция судида кўрилаётганда ФПКнинг 92-моддасида назарда тутилган иш юритишни тўхтатиб туриш учун асослар бўлгани ҳолда иш биринчи инстанция суди томонидан мазмунан ҳал қилинганлиги (бу асослар апелляция шикояти ёки протестини кўриб чиқиш вақтида ҳам сақланиб турган бўлса) ҳал қилув қарорини бекор қилишга ва иш юритишни тўхтатиб туриш зарурлиги кўрсатилган ҳолда ишни янгидан кўриш учун юборишга судлар эътибор қаратмоғи лозим (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2004 йил 21 майдаги “Фуқаролик ишларини апелляция тартибида кўриш амалиёти ҳақида”ги Пленум қароридан)1.
2) Суд ишда қатнашишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир масала юзасидан қарор чиқаришга ҳақли эмас.
М. Жиззах вилояти Халқ банки бошқармасига нисбатан ишга тиклаш ва мажбурий прогул вақти учун иш ҳақи ундириб бериш ҳақида судга даъво билан мурожаат қилган.
Суд М. нинг даъвосини қаноатлантирган.
Апелляция инстанцияси судининг ажрими билан суднинг ҳал қилув қарори бекор қилиниб, иш янгидан кўриш учун юборилган.
Вилоят суди раёсатининг қарори билан апелляция инстанцияси ажрими бекор қилиниб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган. Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати 2002 йил 15 февралда вилоят суди раёсати қарорини бекор қилиб, қуйидаги асосларга кўра апелляция инстан­цияси судининг ажримини ўз кучида қолдирди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 декабрда 474-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат-тижорат Халқ банки уставининг 29-бандида банкнинг ҳудудий бошқармалари ва бўлинмалари раҳбарлари республика давлат-тижорат Халқ банки бошқаруви томонидан тайинланиши кўрсатилган.
М. Республика Давлат-тажорат Халқ банки бошқаруви раиси­нинг буйруғи билан Халқ банки туман бўлинмаси бошқарувчиси лавозимидан озод қилинган бўлсада, биринчи инстанция суди ишни кўришда Республика давлат-тижорат Халқ банки бошқаруви вакилини жавобгар сифатида ишга жалб қилмасдан, Фуқаролик процессуал кодексининг 314-моддасида кўрсатилган ҳал қилув қарорининг бекор қилинишига асос бўладиган хатоликка йўл қўй­ган ва шунга кўра апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юбориш ҳақида қонуний хулосага келган1.
3) Мерос мулкка бўлган ҳуқуқ ҳақидаги низоларни кўришда суд барча ворисларни ишда иштирок этишга жалб қилиши лозим.

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   322   323   324   325   326   327   328   329   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish