Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Моддий ҳуқуқ нормаларини бузиш ёки



Download 12,6 Mb.
bet325/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   321   322   323   324   325   326   327   328   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

313-м о д д а. Моддий ҳуқуқ нормаларини бузиш ёки
нотўғри қўллаш


Қуйидаги ҳолларда моддий ҳуқуқ нормалари бузилган ёки нотўғри қўлланган ҳисобланади:
1) суд татбиқ қилиниши лозим бўлган қонунни қўлламаган бўлса;
2) суд татбиқ қилинмаслиги лозим бўлган қонунни қўллаган бўлса;
3) суд қонунни нотўғри талқин қилган бўлса.


1. ФПКдаги бу қоидада моддий ҳуқуқ нормаларини бузиш ёки нотўғри татбиқ этиш асослари санаб ўтилган бўлиб, бунга кўра, суд манфаатдор шахснинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунни татбиқ этмасдан, бошқа ҳуқуқий актни қўллаш билан унинг манфаатига зид ҳал қилув қарорини чиқариш ҳоллари ёритилган.
Иккинчи инстанция суди ишни апелляция тартибида кўриш вақтида ишга оид далиллар ҳамда тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар томонидан қўшимча равишда келтирилган материаллар бўйича биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорининг шикоят қилинган қисмини ҳам, шикоят қилинмаган қисмини ҳам, шунингдек, шикоят бермаган шахсларга нисбатан қанчалик қону­ний ва асосли эканлигини текширади.
Шунинг учун ҳам апелляция инстанцияси суди асослантирил­ган қарор чиқариши учун кўриладиган ишни тўла ва ҳар томонлама текшириши лозим. Судларимиз деярли барча ҳолларда тўғри қарор чиқарадилар. Аммо айрим ҳолларда ишдаги материаллар билан яхши танишмаслик, уларни чуқур текширмаслик, қонунни тушун­маслик ва тўғри татбиқ этмаслик оқибатида асослантирилмаган ва ғайриқонуний қарор чиқарилиш ҳоллари ҳам рўй беради. Бу эса фуқаролик ишини апелляция тартибида кўриб текширишга ва ай­рим ҳолларда биринчи инстанция судининг қарорини бекор қилиб, ишни яна биринчи инстанция судига юборишга олиб келади.
Ҳал қилув қарорининг асослантирилмаганлиги деганимизда иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўла аниқланмаганлиги ва исбот­ланмаганлигини, суднинг ҳал қилув қарорида баён қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ келмаслигини тушунамиз.
Суд ҳал қилув қарорининг ғайриқонунийлиги-унинг қонунга, яъни ишнинг кўрилиши ва ҳал этилишида татбиқ этилиши лозим бўлган моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларига мувофиқ бўлмас­лигидир. Моддий ҳуқуқ нормалари ёки процессуал ҳуқуқ норма­ларининг бузилганлиги ёки нотўғри татбиқ қилинганлиги ҳал қилув қарорини бекор қилиш ва ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборишга асос бўлади.
Моддий ҳуқуқ нормаларининг бузилиши ёки нотўғри татбиқ этилиши – асоссиз ҳал қилув қарори чиқарилиши ҳолларидагина, жумладан, суднинг хулосалари иш ҳолатларига тўғри келмагани­дагина ҳал қилув қарорини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлади. Агар биринчи инстанция суди иш ҳолатларини тўла ва тўғри аниқлаган бўлса-ю, аммо моддий ҳуқуқ нормаларини татбиқ этишда хатога йўл қўйган бўлса, бундай камчилик иккинчи инстан­ция суди томонидан тузатилиши мумкин. ФПКнинг 316-моддасида кўрсатилишича, апелляция, кассация, назорат инстанциялари ишни кўрган суд томонидан йўл қўйилган қонунни бузиш ҳоллари ҳал қилув қарорини бекор қилиш, ўзгартиришга ёхуд янги ҳал қилув қарори чиқаришга асос бўлмайди деб топсалар, бу ҳақда ажримда, қарорда ёки махсус қабул қилинадиган хусусий ажримда кўрсатиш­лари лозим.
Масалан, суд ҳал қилув қарори чиқаришда ўз кучини йўқотган қонунни қўллаш туфайли юқори судлар томонидан ҳал қилув қарорини бекор бўлишига олиб келиш масалалари амалиётда учраб турадиган ҳоллардир.
2. Айрим судлар томонидан фуқаролик ишлари юзасидан қабул қилинадиган ҳал қилув қарорининг асослантириш қисмида иш қайси моддий ҳуқуқ (фуқаролик, меҳнат, уй-жой, оила ва ҳ.к. қо­нунлари) асосида ва ундаги нормалар кўрсатилмайдиган қарор­ларни ҳам учратиш мумкин, бундай ҳолларда фақат процессуал қонунларга яъни, ФПКнинг 203, 206-моддаларига ҳавола қилиш билан кифояланадилар.
Ҳал қилув қарори процессуал ҳуқуқ меъёрларига ва шу ҳуқу­қий муносабатларга татбиқ қилиниши лозим бўлган моддий ҳуқуқ меъёрларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда чиқарилгандагина қарор­лар қонуний бўлиб ҳисобланишини судлар назарда тутмоқлари лозим.
Айрим ҳолларда манфаатдор тарафнинг низоли масалаларда бир неча талаблари бўлиб, суд ана шу талаблардан биттаси бўйича тегишли ҳуқуқий актни татбиқ қилиб, бошқа ҳолатлар бўйича масала ҳал этилмасдан тегишли қонунга ҳавола қилинмаслиги учраб туради.
3. Суд томонидан татбиқ қилинмаслиги лозим бўлган қонунни қўллаш деган қоидани қуйидагича изоҳлаш мумкин, масалан, низо­ли талаб фуқаролик қонунлари билан эмас, балки меҳнат қонун­лари билан татбиқ қилиниши ёки аксинча бўлиши ҳам мумкин. Лекин бундай ҳолларда ҳам суд моддий ҳуқуқий нормаларни тўғри татбиқ этилмаганлиги туфайли шахс манфаатига қанчалик салбий таъсир кўрсатганлигини аниқлаши керак.
4. Биринчи инстанция судларининг ҳал қилув қарори, ажрим ва қарорлари апелляция, кассация ва назорат инстанцияси судларида моддий ҳуқуқ нормаларини бузилишига ёки нотўғри қўллашга асос бўлган ҳолатлардан яна бири, суд томонидан қонунни нотўғри талқин қилинишидир.
Суд фуқаролик ишини мазмунан кўриб, ҳал қилув қарорини чиқаришда қарорнинг асослантириш қисмида ечилаётган масала бўйича тегишли қонунни тўғри татбиқ қилсада, унинг қоидаларини, мазмун-моҳиятини ўзгача талқин қилиш туфайли шахс манфаати­нинг бузилишига олиб келиш ҳоллари амалиётда учраб туради.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, қонунни нотўғри талқин қилиш деганда тегишли ҳуқуқий муносабатни суд тартибида ечимини топишда қонуннинг мазмунини нотўғри тушуниш туфайли тараф­ларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича асоссиз хулосага олиб келиши тушунилади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   321   322   323   324   325   326   327   328   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish