С. мерос мулкка нисбатан ворислик ҳуқуқини белгилаш, А. ни уйдан кўчириш ҳақида судга даъво билан мурожаат қилган.
Суд даъвони қаноатлантирган.
Вилоят судининг ажрими билан ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъти 2002 йил 5 июлда қуйидагиларга асосан суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун юборади.
Ўзбекистон Респуликаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 22 декабрдаги “Мерос ҳуқуқига оид қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг 15-бандига кўра, мерос мулкка бўлган ҳуқуқ ҳақидаги низоларни кўришда суд барча ворисларни ишда иштирок этишга жалб қилиши лозим.
Аниқланишича, мерос қолдирувчининг уч нафар фарзандлари бўлиб, улар Фуқаролик кодексининг 1135-моддасига кўра, қонун бўйича биринчи навбатдаги меросхўрлар ҳисобланади.
Суд низони кўришда барча ворисларни ишда иштирок этишга жалб қилмасдан, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир масалани ҳал қилган.
Бу ҳолат Фуқаролик процессуал кодекси 314-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ҳал қилув қарорини бекор қилиш учун асос бўлади2.
4) Ишга жалб қилинмаган шахснинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир масалани ҳал қилинганлиги суд қарорини бекор қилишга асос бўлди.
Н. уй-жой олди-сотди шартномасини ҳақиқий деб топиш тўғрисида М. га нисбатан судга даъво билан мурожаат қилган.
Суд даъвони қаноатлантирган.
Кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдирган.
Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати қуйидагиларга кўра суд қарорларини бекор қилиб, ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборади.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 314-моддаси иккинчи қисмининг 4-банди талабига кўра, суд ишда қатнашишга жалб қилинмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир масалани ҳал қилган бўлса, ҳал қилув қарори, ажрим ҳамда қарор мажбурий тартибда бекор қилинади.
Суд низоли хонадон эр ва хотиннинг умумий мулки эканлигини аниқлаган бўлсада, М.нинг хотини А.ни тараф сифатида ишда қатнашишга жалб қилмасдан, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир масалани ҳал қилиб, суд қарорини бекор қилиш учун асос бўладиган хатоликка йўл қўйган1.
Суднинг ҳар бир суд мажлиси тўғрисида, шунингдек, суд мажлисидан ташқарида амалга оширилган ҳар бир процессуал ҳаракати ҳақида ФПКнинг 20-моддаси талабларига мувофиқ, баённома тузилади.
Судларнинг эътибори апелляция инстанцияси суди мажлисининг баённомаси ФПКнинг 21 ва 22-моддалари талабларига мувофиқ равишда юритилиши зарурлигига қаратилсин.2
Do'stlaringiz bilan baham: |