30-м о д д а. Рад қилиш тўғрисидаги аризани
қаноатлантириш оқибатлари
Судья рад қилинган тақдирда иш фуқаролик ишлари бўйича шу туманлараро, туман (шаҳар) судида, лекин бошқа судья томонидан кўрилади ёки иш кўриш учун фуқаролик ишлари бўйича бошқа туманлараро, туман (шаҳар) судига ўтказилади.
Иш Ўзбекистон Республикаси Олий судида, Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий судида, фуқаролик ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судида кўрилаётганида судья ёки суднинг бутун таркиби рад қилинган тақдирда иш шу суднинг ўзида, лекин бошқа суд таркибида кўрилади.
Агар Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Олий судида, фуқаролик ишлари бўйича вилоят судида ёки фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида ушбу Кодекснинг 27-моддасида кўрсатилган сабабларга кўра рад қилиш қаноатлантирилганидан кейин шу ишни кўриш учун суднинг янги таркибини ташкил қилишга имкон бўлмаса, иш Ўзбекистон Республикаси Олий судига ўтказилиши лозим. Бундай ҳолларда иш Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан кўрилади ёки Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг фармойишига биноан кўриш учун бошқа тегишли судга юборилади.
Агар фуқаролик ишлари судда ҳайъат таркибида мазмунан кўриш жараёнида судьяга нисбатан четлатиш тўғрисида ариза берилган бўлса, бу ариза четлатиш лозим бўлган судьянинг иштирокисиз қолган судьялар томонидан ҳал этилади.
Агар суднинг айрим судьяларига ёки тўлиқ суд ҳайъатига нисбатан рад этиш билдирилган бўлса, у ҳолда судьяни ёки суднинг бутун ҳайъатини ўзгартириш тўғрисидаги масала туради. Масалан, туманлараро, туман (шаҳар) судидаги судьяга ёки шу суднинг тўлиқ таркибига нисбатан четлатиш тўғрисида арз қилинган тақдирда, ишни шу туманлараро, туман (шаҳар) судида бошқа таркибда, агар бундай ўзгартиришга имконият бўлмаса, иш вилоят судининг ихтиёрига юбориш тўғрисида ажрим чиқаради.
Четлатиш тўғрисида чиқарилган ажримда суд, судьялардан бирини алмаштириш учун шундай муддат бериш керакки, бу муддат ичида алмаштирилган шахс фуқаролик иши материаллари билан танишиб чиқиш имкониятига эга бўлиши керак.
Агар ишни кўриш жараёнида суд мажлисида иштирок этаётган фуқаролар орасида шу суднинг судьяларидан иштирок этаётган бўлса ва у судда иш юритишни кузатиб борган тақдирда четлатилган судьяни алмаштириш учун иш кўришни бошқа муддатга қолдирмасдан ана шу судья билан алмаштириш масаласини ҳал этиш мумкин.
Иш кўришда қатнашаётган прокурорга нисбатан четлатиш тўғрисидаги арз қилинган бўлса, суд бу ҳақда прокуратура органини хабардор қилади ва алмаштириш тўғрисидаги суднинг асослантирилган ажримини юборади.
Суд мажлисининг котиби, экспертга нисбатан четлатиш тўғрисида арз қилинса, суд иш юритишни маълум муддатга қолдириб, четлатилган шахсни ўзгартириш чораларини тегишли идоралар томонидан кўргандан кейин иш юритишни давом эттириш мумкин.
Ижро босқичида суд ижрочисини рад қилиш тўғрисидаги масалани катта суд ижрочиси ҳал қилади. Катта суд ижрочисини рад қилиш тўғрисидаги масалани катта суд ижрочисининг ўзи ҳал қилади.
Суд ижрочисини рад қилиш тўғрисидаги аризани қаноатлантирилган тақдирда, у ижро этаётган ижро ҳужжати катта суд ижрочиси томонидан бошқа ижрочисига ўтказилади ёки катта суд ижрочиси ижро ҳужжатини ўз иш юритувига олади. Катта суд ижрочисини рад қилиш тўғрисидаги ариза қаноатлантирилган тақдирда, у ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаментининг тегишли ҳудудий бўлими томонидан бошқа суд ижрочисига ўтказилади.
Суд ижрочисини рад қилиш қаноатлантирилмаганлиги устидан судга шикоят қилиш ёки протест билдириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |