Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва



Download 12,6 Mb.
bet34/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

34-м о д д а. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари


Ишда иштирок этувчи шахслар иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, нусхалар кўчириш, рад этиш тўғрисида арз қилиш, далиллар тақдим этиш, далиллар­ни текширишда иштирок этиш, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ва одил судловни амалга оширишга кўмаклашаёт­ган шахсларга саволлар бериш, арз қилиш, илтимосномалар тақдим этиш, судга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, ишни судда кўриш давомида туғиладиган ҳамма масалалар бўйича ўзларининг важларини баён қилиш, бошқа шахслар­нинг арзлари, илтимосномалари, важларига қарши эътирозлар билдириш, суднинг ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ва буйруғи устидан шикоят қилиш, суд чиқарган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори ва буйруқнинг мажбурий ижросини талаб қилиш, суд ижрочисининг ҳаракатлари вақтида ҳозир бўлиш ва ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.
Ишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа процессуал ҳуқуқлардан ҳам фойдаланадилар.
Ишда иштирок этувчи шахслар ўзларига берилган барча процессуал ҳуқуқлардан инсофли равишда фойдаланишлари ва ўз зиммаларига юклатилган мажбуриятларни бажаришлари шарт.


1. Ишда иштирок этувчи шахслар шарҳланаётган моддада кўрсатилган қатор процессуал ҳуқуқ ва мажбуриятлардан ташқари, иш кўриш жараёнида яна бошқа ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлиши мумкин. Процесс иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолатига қараб уларнинг процессуал ҳуқуқ ва бурчлари кенгроқ ва айримлариники эса, тор доирада бўлиши мумкин. Алоҳида тартибда кўриладиган ишлар бўйича ёки тарафларнинг процесс иштирокчиларидан фарқ­ли равишда даъвогар даъво асосини ёки талаб қиладиган нарсасини ўзгартиришга, даъводан воз кечишга, жавобгар эса даъвога иқрор бўлишга ҳақлидир ва ҳоказо. Бу тарафларнинг ҳуқуқ доирасининг кенглигидан далолат беради.
2. Ишда иштирок этувчи шахслар иш кўришни ҳар тарафлама тез ва объектив кўришга кўмаклашишлари талаб этилади. Агар ишда иштирок этаётган шахслар ўзларига тегишли ҳамма процес­суал ҳуқуқлардан инсофли равишда фойдаланмасалар ва бунинг учун тўсқинлик қилсалар, айбли шахслар тегишли жавобгарликка тортиладилар.
Суд мажлисида ишда иштирок этувчи шахслар раислик қилув­чининг ҳамма фармойишларига итоат этишлари зарур, агар, про­цессда қонунда белгиланган тартиб қоидаларга риоя қилмаган шахсларга нисбатан эса, ФПКнинг 165-166-моддасида белгиланган чоралар қўлланилади. Ишда иштирок этувчи шахсларни суд лозим топган ҳолларда процессдаги иштирокини зарур деб топиши мум­кин. Агар тарафлар ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисига узрсиз сабабларга кўра келмасалар, суд ФПКнинг 174-177-моддала­рида кўрсатилган чора-тадбирларни татбиқ қилиши мумкин.
Суд инсофсизлик билан процессни чўзиш ёки бузиш мақсадида ҳар қандай ғайриқонуний ҳаракатларнинг қилинишига қаратилган тадбирларга нисбатан ФПКнинг 115-моддасига асосланиб, амалда йўқотган вақти учун кўрган зарарини қоплаш мақсадида даъво қўзғатишга ҳақли.
Айрим туркумдаги ишлар бўйича жавобгар судга келиш бур­чига риоя қилмасалар ўз кучини йўқотган ГПКнинг 180-моддаси бешинчи қисмига кўра мажбурий тартибда келтирилиши лозим­лиги белгиланган эди. Амалдаги ФПКнинг 174-моддаси бешинчи қисмига кўра, суд тарафларнинг суд мажлисида иштирок этишини шарт деб топиш билан чегараланган. Демак, суд ишнинг моҳиятига қараб ишда тарафларнинг иштирок этишларини лозим деб топиш мумкин.
Юқоридаги қонунда ишда иштирок этувчи шахсларни тегишли процессуал ҳаракатларни амалга ошириши, процессни давом эттириш ҳуқуқини ва бурчини белгилайди.
3. Қонун фуқаролик процессуал ҳуқуқининг субъектларига ишда иштирок этиши мумкин бўлган шахслар сифатида Ўзбекис­тонда яшовчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар­ни ҳам назарда тутади, чунки улар ўзларига тегишли шахсий, мулкий, оилавий ва бошқа ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга ва бошқа идораларга мурожаат этиш ҳуқуқини беради.
Ушбу шарҳланаётган ҳуқуқий меъёр процессда иштирок этувчи барча шахсларга тегишли бўлиши туфайли процессуал қонунчи­ликда назарда тутилган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бошқа қатор ҳуқуқий меъёрларда амалдаги процессуал Кодексда ўз ифодасини топганлиги муносабати билан бу моддадаги қоидалар батафсилроқ кейинги моддаларни шарҳлашда эътибор берилади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish