Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Ишни кўришда судьянинг такрор иштирок



Download 12,6 Mb.
bet29/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

27-м о д д а. Ишни кўришда судьянинг такрор иштирок
этишига йўл қўйилмаслиги


Фуқаролик ишини биринчи инстанция судида кўрган судья, агар суднинг ҳал қилув қарори апелляция ёки кассация инстанцияси томонидан ёхуд суд назорати тартибида бекор қилинган бўлса, бу ишни такрор кўриши мумкин эмас.
Фуқаролик ишини биринчи инстанция судида кўрган судья шу ишни апелляция ёки кассация инстанцияси судида, ёхуд суд назорати тартибида кўришда иштирок этиши мумкин эмас.
Ишни апелляция инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция судида ёки кассация инстанцияси судида ёхуд суд назорати тартибида кўришда иштирок этиши мумкин эмас.
Ишни кассация инстанцияси судида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция судида ёки апелляция инстанцияси судида ёхуд суд назорати тартибида кўришда иштирок этиши мумкин эмас.
Ишни суд назорати тартибида кўришда иштирок этган судья шу ишни биринчи инстанция, апелляция ва кассация инстанцияси судида кўришда иштирок этиши мумкин эмас.


Шарҳланаётган моддада назарда тутилган қоидалардан келиб чиқиб, шуни айтиш мумкинки, фуқаролик ишини кўрган судья яна шу ишни такроран кўришда иштирок этмайди. Бу эса иш бўйича суд томонидан ишнинг ҳақиқий ҳолатини, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона аниқлашга, иш бўйича қонуний, адолатли ва асосли ҳал қилув қарори чиқаришни таъминлайди. Судьянинг ишни кўришда такрор иштирок этишига йўл қўйилмаслиги, уларнинг ўз ҳаракатлари устидан назоратни амалга оширмасликларини кафолатлайди.


28-м о д д а. Рад қилиш ҳақида ариза бериш


Ушбу Кодекснинг 25, 26 ва 27-моддаларида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлса, судья, эксперт, мутахассис, таржимон, суд мажлисининг котиби бу ҳақда судга арз қилиши (ўз-ўзини рад қилиши) шарт. Ишда иштирок этувчи шахслар ҳам юқоридаги асослар бўйича рад қилиш ҳақида арз қилишлари мумкин.
Рад қилиш ҳақидаги арз асосланган бўлиши ва ишни мазмунан кўриш бошлангунига қадар маълум қилиниши лозим. Рад қилиш ҳақида кечикиб арз қилишга рад қилиш учун асослар судга ёки рад қилишни сўраб арз қилган шахсга ишни кўриш бошлаб юборилганидан сўнг маълум бўлиб қолган ҳоллардагина йўл қўйилади.

Рад этишга доир қонунда назарда тутилган ҳолатлар (ФПКнинг 25, 26, ва 27 моддалари) тарафларга нисбатан ишни кўриб ҳал этув­чи судьяга олдинроқ маълум бўлади. Одил судловни амалга оши­рувчи суд, бошқа шахсларни четлатишга масъулият билан қараш­лари билан бирга, юқорида кўрсатилган асосларга кўра, тарафлар томонидан судьяга нисбатан арз билдирилмасдан илгарироқ ўз-ўзини рад этиш масаласи қоидасига қанчалик амал қилаётганли­гини мулоҳазадан ўтказиши лозим. Ишга бундай ёндашув судья ва агар, ишда прокурор иштирок этса, прокурорнинг ишни тўғри ҳал этиш билан боғлиқ бўлган процессуал қонунларнинг бузилишини олдини олишга хизмат қилади.


Ишни кўраётган судьяга ўзини ўзи рад этиш тўғрисидаги аризани қаноатлантириш асосларига, масалан, судья шу фуқаролик ишини илгари кўришда прокурор, суд мажлисининг котиби, таржи­мон ва ҳоказо сифатида иштирок этган ва бошқа ҳолатлар назарда тутилади.
Ишда иштирок этувчи шахсларнинг процессда қатнашиш учун уларнинг холислигига шубҳа туғдирадиган асослар маълум бўлган тақдирда, шубҳага оид материалларни судья атрофлича текшириши лозим.
Қонунда ҳар бир ишда иштирок этувчи шахсларнинг рад этиш ҳуқуқи ҳақида алоҳида кўрсатилмаган бўлсада, ФПКнинг 34-мод­дасига асосан улар иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, нусхалар кўчириш, рад этиш тўғрисида арз қилиш ва бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.
Рад этиш ҳуқуқидан бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ишда иштирок этувчи давлат бошқаруви органлари, таш­килотлар ва айрим фуқаролар ҳам ариза бериш ҳуқуқидан фойда­ланишлари мумкин.
Агар судья, прокурор, эксперт ва бошқа ишда иштирок этувчи шахсларга нисбатан рад қилиш аризаси асослантирилмаган ва тегишли далиллар билан исботлантирилмаган бўлса, бундай ариза­лар қаноатлантирилмаслиги керак.
Четлатиш (рад этиш) ҳақидаги ариза ишни мазмунан кўриш­нинг тайёрлов қисмида берилиши лозим. Агар четлатиш ишни мазмунан кўриш жараёнида эмас, балки бошқа ҳолларда маълум бўлиб қолинса, юқоридаги қоидадан мустасно тариқасида, суд иш кўришни давом эттириш масаласини ҳал этади. Бундай аризаларни кўришда суд манфаатдор шахслар томонидан ишни сунъий чўзиш мумкинлиги масаласига ҳам эътибор беришлари лозим.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish