Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон ва



Download 12,6 Mb.
bet28/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

26-м о д д а. Прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон ва
суд мажлисининг котибини рад қилиш асослари


Ушбу Кодекснинг 25-моддаси 1 ва 3-бандларида кўрсатил­ган рад қилиш асослари прокурор, эксперт, мутахассис, тар­жимон ва суд мажлисининг котибига нисбатан ҳам қўлла­нилади.
Агар эксперт, мутахассис ва таржимон ишда иштирок этувчи тарафларга ёки бошқа шахсларга хизмат юзасидан, ёхуд бошқача тарзда қарам бўлса, эксперт ва мутахассис эса шунингдек, тафтиш ўтказган ёки хулоса ҳам берган бўлиб, уларнинг материаллари мазкур фуқаролик ишини қўзғатишга асос бўлиб хизмат қилган бўлса, уларни рад қилиш тўғрисида арз қилиниши мумкин.


1. Рад этиш ҳақида ФПКнинг 25-моддасида белгиланган қоида­лар прокурор, эксперт, мутахассис, таржимон ва суд мажлисининг котибига ҳам татбиқ этилиши мумкин.
Судья (суд)ни рад этиш тўғрисидаги аризани кўришда қонунда талаб қилинган қоидаларни қанчалик мавжудлигига эътибор бериш лозим.
Фуқаролик ишларини судда кўришда прокурорнинг процессда иштирокига нисбатан билдирилган норозиликка судья алоҳида аҳамият билан қараши лозим, чунки прокурорнинг асосий вази­фалари қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳ­камлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, конститу­циявий тузумини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бошқалар “Прокуратура тўғрисида”ги 2001 йил 29 август­да янги таҳрирда қабул қилинган қонунда ифодаланган. Прокурор ўзига юклатилган вазифани холисона, беғараз, фақат қонунга амал қилган ҳолда иш тутиш керак бўлганлиги туфайли ҳар қандай иш кўриш билан боғлиқ бўлган шубҳаларга йўл қўйилмаслиги лозим.
2. Одил судловни амалга ошириш учун муҳим асослардан бўлиб ишда иштирок этувчи шахслар иш материаллари билан атрофлича тўлиқ танишган ва процессда қатнашганларнинг баёнот­ларини тўлиқ англаб олган бўлиши лозим. Шу мақсадда процессда иштирок этаётган бошқа миллатга мансуб ҳар қандай фуқаро тар­жимон талаб қилишга ҳақли, суд эса, бундай талабни қаноатланти­ришга мажбур.
Таржимонни фуқаролик ишини кўришда қатнашиши ва унинг иш бўйича холислиги ва беғаразлиги процесс иштирокчиларининг процессуал ҳуқуқларини тўлиқ англаб олишга, далилларни исбот­ланганлиги ва унга тўғри баҳо берилганлигини тушунтириб беришга ёрдам кўрсатади.
Таржима туфайли тарафларда иш кўриш жараёнида қонунда белгиланган қатор процессуал ҳаракатларни амалга оширишга имконият туғилади.
Ишни мазмунан кўриш жараёнида таржимон бирор бир шахс­нинг фойдасини кўзлаб, унинг манфаати учун нотўғри таржима қилган тақдирда уни жавобгарликка тортиш, ишни кўришдан чет­латиш (рад этиш) масаласини ишни кўраётган суд ҳал этиши лозим.
Ижро ҳаракатлари амалга оширилаётганда ижро иши юрити­лаётган тилни билмайдиган шахсларга таржимон хизматидан фойдаланиш ҳуқуқи таъминланади.
Таржима қилиш учун зарур бўлган тилларни биладиган ҳар қандай вояга етган, муомалага лаёқатли жисмоний шахс таржимон бўлиши мумкин. Таржимон суд ижрочисининг қарори билан тайинланади.
Таржимон ўз меҳнати учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга бўлиб, бу ҳақ ижро ҳаракатларини амалга ошириш харажатларига кирити­лади.
Ижро босқичида ҳам таржимон била туриб, нотўғри таржима қилган тақдирда қонунда белгиланган тартибда жавобгар бўлади, бу ҳақда уни суд ижрочиси ёзма равишда огоҳлантиради.
3. Суд мажлисининг котиби ишни судда мазмунан кўришда процесснинг бориши, процессдан ташқари суднинг ва процессда иштирок этувчи шахсларнинг амалга оширган процессуал ҳаракат­лари ҳақида баённома тузади ва бу ҳаракатлар баённомада ўз ифодасини топган бўлиши керак. Суд мажлиси котибининг асосий вазифаси тарафлар, учинчи шахслар, прокурор, вакил, давлат бошқаруви органлари вакилларини, гувоҳ, эксперт, мутахассис, таржимонларнинг кўрсатувлари, баёнотлари ва фикрларини аниқ-тиниқ баённомага тушириши лозим, бу эса, ўз навбатида ишни юқори судларда кўришда биринчи инстанция судининг иш кўриш жараёни бўйича тўлиқ тасаввурга эга бўлишга имкон беради.
Фуқаролик ишини кўраётган судья ишда иштирок этувчи шахс­лар томонидан ишга оид тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумот­ларни суд котиби баённомага қанчалик тўғри киритганлиги масала­си муҳим аҳамиятга эга. Агар суд мажлиси котибининг кўрилаётган ишга ва тарафларга нисбатан холислигига шубҳа туғдирадиган ҳолатлар аниқланса, судья уни ишни кўришдан четлатиш масала­сини ҳал этиши лозим.
4. Айрим фуқаролик ишларини судда кўришда судья иш мате­риалларига оид бўлган ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида айрим (фан, санъат, ҳунар, техника ва ҳоказо) соҳаларнинг билағон шахсларига мурожаат этишлари лозим бўлиб қолади. Бундай ҳол­ларда қонун уларга эксперт, мутахассисларга белгиланган тартибда расмий мурожаат этиш ҳуқуқини беради. Шу туфайли қонунда иш­ни кўриш жараёнида келиб чиққан фан, санъат, техника ёки хунар соҳасида махсус билим талаб қиладиган масалаларни тушунтириш учун суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосига кўра ёки ўз ташаббуси билан экспертиза тайинлаш ёки мутахассис таклиф қилиши мумкинлиги белгиланган (ФПКнинг 84, 90-моддалари).
Эксперт ва мутахассисларга нисбатан қонунда белгиланган рад этиш (четлатиш) асосларидан ташқари қўшимча асослар ҳам бўлиши мумкин, бунга асос бўлиб, унинг берган хулосаси ишни ҳолатини ўзгартиришга сабаб бўлган бўлиши ва ҳоказо. Масалан, экспертнинг ўтказган тафтиши, текшируви асосида келтирилган зарарни ундириш билан боғлиқ бўлган ҳолатлар, тайинланган экспертнинг етарли даражада малакага эга бўмаганлиги ҳам ишда иштирок этувчи шахслар томонидан уни четлатиш учун қўшимча асос бўлишини суд (судья) ҳал этиши лозим.
Шунинг учун эксперт ва мутахассисларни тайинлашда, судья иштирок этувчи шахслар уларнинг малакаси, ихтисослиги, билим даражаси, тажрибаси ҳамда иш юзасидан хулоса бериш салоҳиятига эътибор бериш зарур.
Агар ишнинг мазмунига таъсир кўрсатмайдиган ҳолларда масалан, прокурорнинг суд мажлиси котиби билан ёки экспертнинг таржимон билан қариндошлик муносабатлари уни рад этиш учун асос бўлмаслиги лозим.
Бундай ҳолларда иш кўришдан четлатиш (рад этиш) учун асос сифатида агар, илгари кўрилган ишда қатнашган мутахассис эксперт бўлиб, суд мажлисининг котиби прокурор бўлиб ва ҳоказо қатнашган бўлсалар, рад этиш масаласини муҳокама қилиш мумкин бўлади.
Ижро босқичида таржимон ва мутахассисни рад қилиш тўғри­сидаги масалани суд ижрочиси ҳал қилади. Суд ижрочиси таржи­мон ва мутахассисни рад қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чи­қиш натижаларига мувофиқ асосланган қарор чиқаради, қарор катта суд ижрочиси томонидан тасдиқланади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish