Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Жиноят туфайли етказилган зарарлар



Download 12,6 Mb.
bet244/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

245-м о д д а. Жиноят туфайли етказилган зарарлар
тўғрисидаги фуқаролик ишининг судловга
тааллуқлилиги


Жиноят ишидан келиб чиқадиган фуқаролик даъвоси, агар жиноят иши кўрилаётганда арз қилинмаган ёки ҳал этилмаган бўлса, фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида кўриш учун фуқаролик ишларининг судловга тааллуқлилигига доир умумий қоидаларга биноан тақдим этилади.


1. Жиноят содир қилиш туфайли жавобгарликка тортилган айбдор шахснинг жиноят натижасида фуқарога етказилган моддий ва маънавий зарари жиноят процессул қонунчилиги билан тартибга солиниб, судда жиноий иш билан бирга фуқаролик даъвоси сифа­тида кўрилиб, ҳал этилиши лозим. Бироқ, жиноят ишидан келиб чиқадиган фуқаролик даъво агар жиноят иши кўрилаётганда арз қилинмаган ёки ҳал этилмаган бўлса, фуқаролик суд ишларини юргизиш тартибида кўриш учун судловлик тўғрисида ФПКда белгиланган умумий қоидаларга биноан қўзғатилади (ФПКнинг 245-моддаси).
Ходим ғайриқонуний равишда судланганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ёки ғайриқонуний равишда жиноий жавобгарликка тортилиши муносабати билан уни ишга тиклаш тўғрисидаги низолар ходимнинг хоҳишига қараб ё ўзи яшаб турган жойдаги ёки зарар кўрган собиқ иш жойи жойлашган судга мурожаат этиши мумкин (альтернатив судловлик).
2. Жиноят туфайли етказилган зарарларни фуқаролик даъво тартибида иш кўришда суд ЖПКда белгиланган қоидалар асосида ҳал этади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 56-57-моддаларида белгиланганидек, жиноят орқасида моддий зарар кўрган шахс жиноят иши кўрилаётган вақтда айбланувчига ёки айбланувчининг ҳаракати учун моддий жавобгар бўлган шахсга нисбатан фуқаролик даъвоси қўзғатиши мумкин. Бу даъво суд томонидан жиноят иши билан бирга кўрилади.
Юқорида келтирилган қонуннинг мазмунига кўра, жиноят ишидаги фуқаролик даъвоси деб жиноят туфайли кўрилган мулкий зарарнинг тўғрисидаги жабрланувчининг жиноят ишида айбланув­чига ёки унинг ҳаракатлари учун моддий жавобгар бўлган шахсга нисбатан қилган талабига айтилади.
Жиноят ишидаги фуқаролик даъвоси тўғрисидаги қоидалар ишнинг барча ҳолатини тўла, холис ва ҳар томонлама жабрланув­чининг фуқаролик ҳуқуқий талабларнинг тезда кўрилишини таъминлашга қаратилади.
Фуқаролик даъвосининг жиноят иши кўрилишида қўзғатилиши жабрланувчининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун қўшимча имкониятлар яратади: у давлат божини тўлашдан озод қилинади, даъво жиноят ишини қўзғатган орган томонидан исбот­ланади. Бундан ташқари фуқаролик даъвосининг жиноят ишида кўрилиши иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатни қайта-қайта, такрор текширишдан судни озод қилади.
Жиноят иши кўрилишида фақат шу иш билан боғлиқ бўлган талабларгина ҳал қилиниши мумкин.
Фуқаролик даъвоси айбланувчига ҳам ва унинг ҳаракатлари учун жавобгар бўлган шахсларга (фуқароларга ва юридик шахс­ларга) ҳам қилиниши мумкин.
Жиноят ишида фуқаролик даъвосини арз қилиш жабрланган фуқароларнинг ҳуқуқи бўлса, жиноят туфайли моддий зарар кўрган ташилотларнинг раҳбарлари учун фуқаролик даъвосини қилиш мажбурийдир.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш масала­сига доир суд амалиёти тўғрисида”ги Қарорида, судлар жиноят ишларини кўришда фуқаролик даъвосига жиддий диққат бериб, унинг жиноят сабабли зарар кўрган ташкилотлари, корхоналари ва муассасаларининг мулкий манфаатларини, шунингдек айрим фуқа­роларнинг мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш воситаси сифатида муҳим аҳамиятга эга бўлиши эътиборга олишлари кераклиги тўғрисида кўрсатма берди.
Жиноят ишида фуқаровий даъвогар тушунчаси тўғрисида, унинг ҳуқуқ ва бурчлари, фуқаролик даъвосини қилиш, даъво арз қилинмаганида зарарни ундириш тартиби, даъвони кўрмасдан қол­дириш ҳоллари ва оқибатлари ҳамда бу тўғридаги бошқа масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси­нинг 33-34-35-бобларида ва қуйидаги моддаларда 56, 62, 224, 276, 272, 288, 304, 310, 375, 377, 401, 402, 419, 427, 436, 471, 501, 506 ҳамда бу масалага оид баъзи бошқа моддалар билан ҳам танишиш тавсия этилади.
Агар фуқаролик даъвоси жиноят ишини кўришда ҳал этилмаган тақдирда манфаатдор шахс жиноят туфайли етказилган зарарларни умумий тартибда фуқаролик ишини қўзғатиш йўли билан унди­ришга ҳақлидирлар. Бундай ҳолларда даъвогар юқорида таъкидла­ганимиздек, етказилган зарарни даъво талаблари билан альтернатив судловлиликка амал қилган ҳолда жавобгарнинг зарар етказган ҳудуддаги судга, даъвогарнинг танлаши бўйича судловлиликка кўра, зарар кўрган шахс яшаётган ҳудуддаги судга ҳам мурожаат қилишга ҳақлидир.
Суд амалиётида жиноят туфайли етказилган зарарни жиноят ишини кўриш жараёнида келтирилган зарарнинг миқдорини аниқ­лаш қийинчилик туғдирган ҳолларда суд фуқаролик даъвосини қаноатлантириш ҳақидаги талабни умуман қаноатлантириш билан унинг аниқ миқдорини белгилаш масаласи ҳақида ажрим чиқариш ҳоллари ҳам учрайди1.

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   240   241   242   243   244   245   246   247   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish