Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


Ишда иштирок этувчи шахслар суд музокараларидан воз кечишлари ҳам мумкин, бу деган сўз бошқа шахсларнинг сўзига қўшилади, деган маънони англатмайди. 5



Download 12,6 Mb.
bet188/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

4. Ишда иштирок этувчи шахслар суд музокараларидан воз кечишлари ҳам мумкин, бу деган сўз бошқа шахсларнинг сўзига қўшилади, деган маънони англатмайди.
5. Суд музокарасида иштирок этувчи шахслар ўзларининг сўзларида талаб ва эътирозларни асослашга қаратилган, ишни тўғри ҳал этиш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда келтирилган фикр-мулоҳазаларини асослашлари лозим. Шу туфайли суд фақат иш учун аҳамиятга эга бўлган далилларнигина кўришга қабул қилиши лозим. Суд мажлисида текширилган ва баҳо берилган далилларгина иш юзасидан асосли, қонуний ҳал қилув қарорини чиқаришга кўмаклашади. Шу боисдан ҳам раислик қилувчи иш учун аҳамиятли бўлмаган ҳар қандай далилларни суд текширувидан чиқариши лозим.
6. Ушбу қоидада музокара иштирокчилари бир-бирларига луқма ташлашлари мумкинлиги кўрсатилган. Бу деган сўз, агар ишда иштирок этувчи музокара қатнашчилари ўз сўзларида ноаниқ фикр-мулоҳазалар келтирсалар, уларни қанчалик ҳақиқатга тўғри ёки асоссиз эканлигини ўзларининг чиқишларида кўрсатиш билан ора-орада сўзга чиқиш назарда тутилади.


199-м о д д а. Прокурорнинг фикри


Ишда иштирок этувчи прокурор ишнинг моҳияти бўйича ўз фикрини баён этади, прокурорнинг бошқа шахслар ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида берган аризаси бўйича қўзғатилган ишлар бундан мустасно.


1. Ушбу моддада судда иш кўришда прокурорнинг қайси ҳолат­ларда фикр бериши аниқ кўрсатилган бўлишига қарамай амалиётда бу қоиданинг бузилиш ҳоллари учрайди.
Прокурорнинг судда қайси процессуал ҳуқуқларга амал қили­ши унинг процессда иштирок этиш шаклига қараб белгиланади. Демак, агар прокурор ўз ташаббуси билан ариза берса, унинг нусхалари билан судга топширишга, ўз талабларини исботлашга мажбур. Бундай ҳолларда прокурор жавобгар тараф билан судда тортишади. Судга биринчи бўлиб сўзга чиқади, талабдан воз кечиши ҳам мумкин. Хуллас, ишга даъвогар тараф каби процессуал ҳуқуқлардан фойдаланади.
Бироқ, прокурор манфаати кўзланган шахснинг ўрнига ўтмай­ди, бу шахс ишга даъвогар бўлганича қолади. Прокурор талаб қи­лувчи тарафнинг баъзи ҳуқуқларидан фойдалана олмайди, чунончи прокурор жавобгар тараф билан келишув битимини туза олмайди, прокурорга нисбатан муқобил даъво қўзғатиш мумкин эмас, прокурор суд божи тўламайди ва ҳоказо.
Прокурорнинг ўзи қўзғатган талабдан воз кечиши ёки арз қил­ган талабларини ўзгартириш тўғрисидаги процессуал ҳаракатлари манфаатини ҳимоя қилиш учун даъво қўзғатган шахсни суддан ишни мазмунан кўришни талаб қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
Прокурор ишда қандай шаклда иштирок этса ҳам, у ҳамма вақт суд фаолиятини эмас, балки судда қонуннинг бажарилиши устидан ўз ваколатини таъминлайди ва одил судловни амалга оширишда кўмаклашувчи шахс бўлиб қолаверади. Шу сабабли прокурор процессда қайси томоннинг ҳуқуқини ҳимоя қилишига қарамай, процессда қайси тарафнинг ҳуқуқи бузилса, барча ҳолларда ана шу қонун бузлишига қарши чиқиши лозим.
Ана шу ҳолатларни эътиборга олган ҳолда процессга жалб этилган прокурор иш бўйича асослантирилган фикр бериши белги­ланган.
2. Прокурорнинг кўрилаётган иш юзасидан фикри суд музокараларидан кейин берилади. Уни иш кўришнинг бир қисми, яъни прокурорнинг музокара сўзи деб аталади.
Прокурор ўз сўзини фуқаролик иши юзасидан умумий тасниф бериш билан келтирилган далилларга тўлиқ ва батафсил баҳо бериши, айрим далилларни иш учун аҳамиятсизлиги ва бунинг учун келтирилган асослар, ишни ҳал этиш учун келтирилган қонун­лар ва уларнинг мазмун моҳиятини тушунтириш билан масалани қандай ҳал этиш йўллари кўрсатиб бериши лозим.
Агар прокурор процессуал даъвогар сифатида ишда иштирок этган тақдирда унинг талаб ва эътирозлари алоҳида фикрда берилмасдан, балки у ўзининг музокара сўзида баён қилиши лозим бўлади, чунки прокурор ўзининг эътирозларини жавобгарнинг ғайриқонуний ҳаракатларини асослаб арз қилинган талабларнинг қонунийлигини таҳлил қилиб бериши лозим. Булардан ташқари, прокурор фикрида қайси моддий ҳуқуқий меъёрлар бузилганлиги, манфаатдор шахснинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун қандай қонун, ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорларига амал қилган ҳолда шахснинг бузилган ҳуқуқи тикланишлиги ҳақида батафсил баён қилган бўлиши лозим.
3. Прокурор музокара сўзида, шунингдек суд мажлисида тек­ширилмаган, аниқланмаган ҳолатлар ва далилларга баҳо беришга ва уларга ҳавола қилмаслиги айнан шундай ҳаракатларни процесс­да иштирок этувчи шахсларни ҳам қилмаслигига ундаши лозим.
Суд мажлисида прокурор ўз фикрини оғзакилик принципига амал қилган ҳолда оғзаки равишда баён қилади, бироқ суд амалиётида иш юзасидан фикр ёзма равишда берилиши ва уни ишга қўшиб қўйилиши ўзини оқламоқда. Иш бўйича прокурор ёзма фикр берган тақдирда ҳам уни оғзаки равишда суд иштирокчи­ларига етказиш мақсадга мувофиқ деб қаралмоқда, чунки бундай ҳолларда фуқаролик процессуал ҳуқуқидаги оғзакилик, ошкоралик принципларига риоя этган бўлади. Агар суд прокурорнинг фикрига қўшилмаган ҳолларда ҳал қилув қарорида бу ҳолатни батафсил асослаган бўлиши лозим. Прокурорнинг ёзма фикри суд мажлиси­нинг баённомасига қўшиб қўйилиши лозим.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   184   185   186   187   188   189   190   191   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish