5. Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида суднинг арз қилинган талабларни қаноатлантириш ёхуд бутунлай ёки қисман рад этиш тўғрисидаги хулосаси, суд харажатларининг тақсимланиши, ҳал қилув қарори устидан шикоят бериш муддати ва тартиби кўрсатилиши лозим (ФПКнинг 206-моддаси).
Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида суд қандай қарорга келган бўлса, ўша ёзилади. Қарорнинг бу қисмида, агар даъво қондирилган бўлса, жавобгар нимани бажариши кераклиги қатъий аниқ ва равшан кўрастиладиган буйруқ шаклида ёзилмоғи лозим. Агар даъво қисман қондирилса, суд қандай талаблар қондирилганлигини ва қандай талаблар рад этилганлигини аниқ кўрсатиши керак. Агар суд даъвони ҳаммасини рад қилишни зарур деб топса, хулоса қисмида “даъво рад қилинсин” дебгина ёзилмай, балки қайси даъвогарнинг даъвоси, қандай даъво ва қайси жавобгарга нисбатан бўлган даъво рад қилинганлиги аниқ кўрсатилиши лозим1.
Ҳал қилув қарори хулоса қисмининг аниқ ва равшан ёзилмаслиги қарорнинг бажарилишини қийинлаштиради.
Низонинг моҳиятига қараб, ҳал қилув қарорининг хулоса қисми турлича ёзилади, чунончи:
1) пул ундириш тўғрисидаги ишларда ундириладиган пулнинг аниқ суммасини кўрсатиши лозим. Агар даъво бир неча талабдан иборат бўлса, суд ҳар бир талабнинг айрим миқдорини ва кейинчалик умумий суммасини кўрсатиши керак. Бундан ташқари, пул ундириш тўғрисидаги қарор чиқарилганда ундириладиган пул суммаси қанча фоизни ташкил этиши масаласини ҳам ҳал қилиш лозим;
2) вақти-вақти билан тўланадиган пулларни ундирганда аниқ суммани қайси ойдан ва қайси кундан бошлаб қачонгача ойма-ой ундириш кераклиги аниқ кўрсатилиши керак. Алимент ундириш тўғрисидаги ишларни алимент ундиришни кимдан, қанча, ким фойдасига ва кимни тарбиялаш учун ундирилиши ҳам аниқ кўрсатилиши лозим;
3) ташкилотлардан пул суммаларини ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорларида ундириладиган пул суммасининг тури, шунингдек ундириладиган сумма жавобгарнинг банкидаги қайси ҳисобдан олиниши кераклигини кўрсатади (ФПКнинг 209-моддаси).
4) мол-мулкни натура тарзда ундириш тўғрисида чиқарган ҳал қилув қарорида, агар ҳал қилув қарорини ижро этиш вақтида мазкур мулк нақд, бўлмаса, жавобгардан ундириб олиниши лозим бўлган қийматини кўрсатади (ФПКнинг 210-моддаси).
5) жавобгар зиммасига мол-мулк ёки пул билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни бажариш мажбуриятини юклайдиган ҳал қилув қарорида, агар жавобгар ҳал қилув қарорини белгиланган муддатда бажармаса, даъвогар бу ҳаракатларни жавобгарнинг ҳисобидан бажариб, қилган харажатларини кейинчалик жавобгардан ундиришга ҳақлидир, деб кўрсатиши мумкин. Агар мазкур ҳаракатлар фақат жавобгар томонидан бажарилиши мумкин бўлса, суд ҳал қилув қарорида уни бажариш лозим бўлган муддатни белгилаб қўяди (ФПКнинг 211-моддаси).
Булардан ташқари, суд манфаатдор шахсларнинг талаблари ёки суд ўзининг ташаббуси билан ҳал қилув қарорида:
Do'stlaringiz bilan baham: |