а) агар бир неча даъвогарнинг фойдасига чиқариладиган ҳал қилув қарорида суд улардан ҳар бирига унинг қандай ҳиссаси бор ёки ундириш ҳуқуқи шериклик эканини;
б) бир неча жавобгарларга қарши чиқариладиган ҳал қилув қарорида суд улардан ҳар бири ҳал қилув қарорининг ҳар қандай ҳиссасини бажариши кераклигини ёки уларнинг жавобгарлиги шерик жавобгарлик эканлигини;
в) агар тарафларнинг бирор ҳаракат қилишга мажбур этиш ёки бирор ҳаракатни қилишни тақиқлаш тўғрисидаги ишларни ким ва қандай ишни қандай муддатда бажариши ёки ким қандай муддатда ёки қандай ҳаракатни қилмаслиги кераклигини;
г) никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида, агар даъво қондирилса, ажралиш тўғрисидаги гувоҳномани берганда ундириладиган суд харажатлари ва суммани эр билан хотиннинг қайси биридан (ё ҳар иккаласидан) ундириш кераклигини;
д) агар болалар масаласи кўрилган бўлса, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида, қайси бола кимнинг қарамоғида қолиши, шунингдек,болаларнинг тарбияси учун лозим бўлган чиқимларни ота-оналаридан қайси бири ва қанча миқдорда тўлаши;
е) ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида эр-хотин ўртасидаги мулкни тақсимлаш тартиби (бу масала судда кўрилган бўлса) ва агар эр-хотин илтимос қилган бўлса, улардан ҳар қайсисига никоҳдан олдинги фамилияларини бериш-бермаслик аниқ кўрсатилади.
Фуқаролик низоли (масалан, шаън, қадр-қимматни ҳимоя қилиш ҳақидаги) ишларни судда кўришда агар даъво қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларга раддия бериш усулини кўрсатиши лозимлиги юқоридаги Пленум қарорида кўрсатилган1.
Агар жавобгар қарши даъво қўзғатса, қарорнинг хулоса қисмида бу даъво тўғрисидаги масалага ҳам жавоб берилиши лозим2.
Суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида низонинг мазмуни бўйича ҳал қилиш билан бирга суд харажатлари тўғрисидаги масалани, яъни суд харажатларини кимдан ва ким фойдасига ва қанча ундириш масаласини ҳам ҳал қилиш керак.
Айрим ҳал қилув қарорларида иш ҳолатлари тўлиқ ифода этилмаган, далиллар таҳлил қилинмаган, уларга баҳо бериш ва аниқланмаган ҳолатларни ҳуқуқни мушоҳада қилиш билан боғлиқ муҳим вазифалар амалга оширилмаган ҳамда низо бўйича суднинг хулосалар ҳар доим ҳам ишнинг ҳақиқий ҳолатларига тўғри келмайди. Моддий ҳуқуқ меъёрларини ноўрин татбиқ қилиш билан боғлиқ ҳолатлар ҳамон давом этмоқда. Қатор суд қарорларида иш бўйича суд томонидан аниқланган ҳолатлар кўрсатилмайди ва ишнинг ҳолатидан келиб чиқадиган суднинг хулосалари мавжуд эмас, ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида даъвони рад этилганлик, айниқса, уни қисман рад этилганлик асослари ҳар доим ҳам келтирилмайди. Ҳал қилув қарорларининг хулоса қисмида тушунарсиз баён этилганлиги сабабли уларни ижро этишда қийинчиликлар келиб чиқмоқда3.
2) Кўпчилик ишлар бўйича ҳал қилув қарорлари Фуқаролик процессуал кодекси талабларига жавоб бермайди. Уларда тарафларнинг ўзаро муносабатларининг тавсифи ажралиш сабаблари ёритилмайди, суднинг у ёки бу далилларни эътиборга олмаслиги учун асос бўлган ҳолатлар, суд қўллаган қонунлар кўрсатилмайди. Хулоса қисмида никоҳдан ажралишни фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш органларида рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган маълумотлар келтирилмайди1.
3) Никоҳдан ажратиш ёҳуд никоҳдан ажратишни рад қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний, асосли ва адолатли бўлиши ҳамда суд мажлисида ҳар томонлама текширилган далилларга асосланган бўлиши лозим.
Ҳал қилув қарорининг асослантириш қисмида суд томонидан аниқланган эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликларнинг сабаблари, суднинг оилани сақлаш имконияти борлиги ёҳуд батамом барбод бўлганлиги ҳақидаги хулосага келиши учун асос бўлган далиллар, суднинг у ёки бу далилларни инобатга олмаслиги учун асос қилиб олган важлари, суд қўллаган қонунлар кўрсатилади.
Никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвони қаноатлантириш тўғрисидаги ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида тарафларнинг барча талаблари бўйича, шу жумладан биргаликда кўриш учун бирлаштирилган талаблари бўйича ҳам суднинг хулосаларини ўз ичига олиши лозим. Шунингдек ҳал қилув қарорининг бу қисмида зарур маълумотлар (никоҳ қайд қилинган вақт, далолатнома ёзувининг сони, никоҳни қайд қилган органнинг номи, 18 ёшгача бўлган болаларнинг сони) ҳам кўрсатилиши лозим.
Эр-хотиннинг фамилиялари ҳал қилув қарорида никоҳ қайд этилганлик ҳақидаги гувоҳнома асосида ёзилади. Никоҳга кирган вақтда фамилия ўзгарган бўлса, ҳал қилув қарорининг кириш қисмида никоҳгача бўлган фамилия ҳам кўрсатилади. Никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёҳуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин2.
Do'stlaringiz bilan baham: |