Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Суд процесси иштирокчиларининг келган-



Download 12,6 Mb.
bet157/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

167-м о д д а. Суд процесси иштирокчиларининг келган-
келмаганлигини текшириш


Суд мажлисининг котиби иш бўйича чақирилганлардан кимлар келганлигини, келмаганларга чақирув қоғози топши­рилган-топширилмаганлигини, уларнинг келмаганлик сабаб­лари тўғрисида қандай маълумотлар борлигини судга маълум қилади.
Суд келганларнинг шахсини аниқлайди, шунингдек мансабдор шахслар ва вакилларнинг ваколатини текширади.


1. Фуқаролик ишлари умумий қоида бўйича ошкора кўрилади, бу эса, ўз навбатида одил судловни амалга ошириш устидан халқ­нинг назорат қилишини таъминлайди. Юқорида баён қилганимиз­дек, қонунда назарда тутилган айрим ҳолларда иш ёпиқ суд маж­лисида кўрилади, чунончи, давлат сирларини сақлаш, шунингдек фуқароларнинг шахсий ҳаётига тегишли, шунингдек уларнинг ман­фаатлари талаб қилган ҳолларда иш ёпиқ суд мажлисида кўрилади. Ишда иштирок этувчи шахсларнинг ҳаётига тааллуқли маълумот­лар ошкор бўлишига йўл қўймаслик мақсадида ҳам иш ёпиқ маж­лисда кўрилиши мумкин. Фуқаролик ишининг ёпиқ суд мажлисида кўрилишида кимлар қатнашиши мумкинлиги ФПКнинг 10-модда­сида кўрсатилган.
Ишнинг кўрилиши судьяларнинг ўзгармас таркибида олиб борилади. Агар процесс давомида судьялардан бири алмаштирилса, бу иш яна қайтадан бошлаб кўрилиши керак.
Фуқаролик ишларини ҳал қилишда суд мажлиси: тайёрлов; ишни мазмуни бўйича кўриш; суд музокаралари; агар ишда иштирок этса, прокурорнинг фикр бериши; қарор чиқариш ва уни эълон қилиш қисмларига бўлинади.
Суд мажлисининг ҳар қайси қисми мустақил аҳамиятга эга ва бир-бири билан боғлиқ бўлиб, кетма-кет ўтказилади. Буларнинг ҳар қайсисида муайян масалалар ҳал қилинади ва кейинги қисмга ўтиш учун тайёргарлик кўрилади.
Суднинг мазкур масалаларни ҳал қилиш юзасидан процессуал ҳаракатлари қуйидаги тартибда амалга оширилади. Аввало судда раислик қилувчи суд мажлисини очиб, қандай иш кўрилишини эълон қилади. Шундан сўнг суд мажлиси котиби иш бўйича чақи­рилган шахслардан кимларнинг келганлигини, келмаганларга чақи­рув қоғози топширилган-топширилмаганлигини, уларнинг келма­ганлик сабаблари тўғрисидаги қандай маълумотлар борлигини судга маълум қилади.
2. Суд суд мажлисига келганларнинг шахсини аниқлайди, шунингдек мансабдор шахслар ва вакилларнинг ваколатини текширади.
Суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг ваколатини аниқлашга алоҳида аҳамият бериши лозим, чунки айрим ваколатномалар битта кўриладиган фуқаролик ишида қатнашиш учун берилган бўлиши мумкин.
Фуқаролик ишларининг туркумлари бўйича тарафларнинг шахсини аниқлаш турлича бўлиб, ишга тегишли бўлган айрим масалаларни аниқлашга тўғри келади, масалан, оила, алимент муносабатларидан келиб чиқадиган ишлар бўйича жавобгарнинг маоши ҳақидаги, шунингдек бошқа турдаги даромадлари, болалар ҳақидаги маълумотлар: уларнинг туғилиш вақти, йили, ўқиши, ишлари ва ҳоказолар ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлиши талаб этилади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish