Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Ишни тайёрлаш тартибида тарафларни



Download 12,6 Mb.
bet150/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

159-м о д д а. Ишни тайёрлаш тартибида тарафларни
сўроқлаш


Ишни судда кўришга тайёрлашда судья:

  1. даъвогарни арз қилган талабларининг моҳияти бўйича сўроқ қилади, ундан жавобгар билдириши мумкин бўлган эътирозларни аниқлайди ва агар зарур бўлса, даъвогарга қўшимча далиллар тақдим этишни таклиф қилади, шунингдек унинг арз қилган талабларидан воз кечиш ҳуқуқига эга экан­лигини ва воз кечишнинг ҳуқуқий оқибатларини тушун­тиради;

  2. қоида тариқасида, жавобгарни чақиради, ишнинг ҳолат­лари бўйича уни сўроқ қилади, даъвогарнинг талабига қарши қандай эътирозлари борлигини ва бу эътирозлар қандай да­лиллар билан исботланиши мумкинлигини аниқлайди, шу­нингдек унга даъвогарнинг талабларини тан олиш ёхуд қарши талаблар тақдим этиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтиради, алоҳида мураккаб ишлар бўйича эса, жавобгарга иш юзасидан ёзма тушунтиришлар тақдим этишни таклиф қилади.

Жавобгар суд мажлисига келмаганлиги ҳамда ёзма тушун­тиришлар ва далиллар тақдим этмаганлиги ишдаги мавжуд далиллар асосида ишни кўриш учун тўсқинлик қилмайди;

  1. тарафлардан келишув битими тузиш эҳтимолини аниқ­лайди ва келишув битимнинг ҳуқуқий оқибатларини тушун­тиради.



1. Фуқаролик ишларини судда кўришга тайёрлаш ишни мазму­нан биринчи инстанция ва юқори судларда кўриб қонуний қарор чиқарилишига асос бўладиган ҳолатлардан ҳисобланади. Шу боис­дан ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми ишни кўришга тайёрлашда йўл қўйилган камчиликларни ҳамма вақт ҳам ишни мазмунан судда кўришда тўлдириб бўлмаслиги ва тўлиқ текширилмаган ҳолатлар бўйича ҳал қилув қарори чиқаришга олиб келиш ҳоллари мавжудлигини ўз қарорида кўрсатиб ўтилган.
Ушбу шарҳланаётган ҳуқуқий меъёр тайёрлов босқичи билан боғлиқ бўлган кейинги босқичларда низоли ишнинг кўрилишини бирмунча енгиллаштиришга қаратилган. Бу қоидада судья ишнинг ҳолатига ҳамда мураккаблигига қараб ариза билан мурожаат этган манфаатдор шахсни судга чақириши ва уни сўроқлаш мумкинлиги, шунингдек жавобгарнинг талабга нисбатан муносабатини аниқла­ши судьяга ишни мазмунан кўриш учун режа тузиш учун замин бўлиб ҳисобланади.
Судья бу босқичда манфаатдор шахсдан даъво предмети нима­га қаратилганлигини аниқлаши, бу ўз навбатида фуқаролик иш юритиш турини ҳам белгилаш учун имкон беради. Шу билан бир қаторда даъво талабларининг асослари қанчалик тўлиқ берилган­лиги, агар келтирилган далиллар, юридик фактлар етарли бўлмаса уни тўлдириш чораларини ҳам кўришга ҳақли.
Тайёрлов босқичида судья манфаатдор шахснинг айрим процессуал ҳаракатларни бажариш ва бажармаслик оқибатларини, масалан: даъвонинг миқдорини ўзгартириш, ёки уни камайтириш, кўпайтиришга ҳақли эканлиги ва лозим ҳолларда бошқа процессуал ҳуқуқларини амалга ошириш мумкинлигини тушунтиради.
2. Судья тайёрлов босқичида лозим ҳолларда иш бўйича жавобгарни ҳам чақириши мумкин. Бундай ҳолат фақат иш учун муҳим масалаларни аниқлаш зарур бўлган ҳолларда қўлланилади.
Судья жавобгарни сўроқлашда, даъвогарнинг талабларига бўлган муносабати, аниқроғи даъвога иқрорлиги ёки эътирози бор-йўқлигини, шунингдек қарши даъво қўзғатишга ҳам ҳақли экан­лигини тушунтиради. Зарур ҳолларда иш бўйича мутахассис ёки эксперт тайинлаш масаласини ҳам ҳал этишлари мумкин.
Агар тайёрлов босқичида ишнинг ҳолати даъвогар билан жавобгарни, шунингдек учинчи шахсларни сўроқлаш зарурияти вужудга келган тақдирда ҳар бирининг иштирокида суҳбат тариқа­сида тегишли масалаларни ҳал этиш мақсадга мувофиқ ҳисобла­нади. Масалан, никоҳдан ажратиш билан боғлиқ ишларда тараф­ларни яраштириш, учинчи шахсларда бўлган мол-мулкларнинг тақдирини ҳам муҳокама этиш учун имконият бўлади.
3. Ушбу қонунда алоҳида мураккаб ишлар бўйича жавобгар иш юзасидан ёзма тушунтиришлар бериши мумкин. Бундай мақсад масалан, агар: а) бир аризада бир неча даъво талаблари бирлаш­тирилган бўлса (ФПКнинг 155-моддаси); б) даъвогар ва жавобгар томонидан бир неча даъвогарлар ва бир неча жавобгарлар иштирок этсалар; в) берилган даъво талаблари ҳисоб, рақамлар, арифметик масалалар билан ҳал этилиши лозим бўлса; г) агар жавобгарнинг эътирози ҳажм жиҳатидан катта бўлса ва қатор далиллар билан асосланса; д) жавобгарнинг шахсан судга келиш имконияти бўл­маслиги, шунингдек жавобгардан унинг иштирокисиз иш кўришга розилиги ҳақида ариза берилган ҳолларда жавобгар иш юзасидан ёзма тушунтиришлар бериш мумкин1.
4. Ишни судда кўришга тайёрлашда судья бошқа масалалар би­лан бир қаторда тарафлар (даъвогар, жавобгар)дан келишув битими тузиш масаласини, борди-ю тарафлар келишган ҳолларида унинг ҳуқуқий оқибатлари қандай бўлишлигини тушунтириши лозим.
Тайёрлов босқичида бу қоиданинг муҳимлиги шундан иборат­ки, бунга кўра судья процессни давом эттиришга асос қолмайди, шу билан суд процессини ўтказишга кетадиган сарф-харажатларни, шунингдек тарафларнинг ҳам ортиқча ҳаракатларини олдини олган бўлади.
Суд амалиётида кўрилган ишларга эътибор берайлик:
С. судга даъво билан мурожаат қилиб, К., Л. ва М.лар нотариал тасдиқланган олди-сотди шартномасига асосан ўзига тегишли бўлган уйни бўшатмаётганликларини кўрсатиб, уларни оила аъзолари билан уйдан кўчиришни сўраган.
К., Л. ва М.лар даъвони тан олмасдан, судга қарши даъво билан мурожаат этиб, уйнинг олди-сотди шартномасини расмийлашти­риш тартиби бузилганлигини, сотувчининг вакили Г. келишилган пул суммасини олиш шартларига риоя қилмаганлиги оқибатида ҳуқуқлари бузилганлигини кўрсатиб, низоли уйнинг олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни сўраганлар.
Суд С.нинг даъво талабини қаноатлантириб, К., Л. ва М.ларни оила аъзолари билан низоли уйдан бошқа турар-жой бермасдан кўчириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарган. К., Л. ва М.ларнинг қарши даъво талабларини рад қилган.
Апелляция инстанцияси судининг ажрими билан суднинг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажри­ми билан иш бўйича чиқарилган суд қарорлари бекор қилиниб, С.нинг даъво талаби рад қилинган. Қарши даъво талаблари қаноат­лантирилиб, К. ва С. ўртасида тузилган олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида янги ҳал қилув қарори чиқарилган.
Олий суд Раёсати 2002 йил 30 апрелда назорат инстанцияси суди ажримининг янги ҳал қилув қарори қабул қилишга оид қисмини бекор қилиб, қуйидаги асосларга кўра ишни янгидан кўриш учун биринчи инстанция судига юборди.
Биринчи инстанция суди ишни судда кўришга тайёрлаш шарт­лигини назарда тутувчи ФПКнинг 159, 160-моддалари талабларини ва Олий суд Пленумининг 1999 йил 24 сентябрдаги «Фуқаролик ишларини судда кўришга тайёрлаш ва уларни кўриш муддатлари тўғрисида»ги қарорининг тушунтиришларини бажармаган. Ишда иштирок этиши мумкин бўлган шахслар таркиби масаласини ҳал қилмаган, қарши даъво аризаси бўйича олди-сотди шартномасини тасдиқлаган нотариус А.ни жавобгар сифатида ишга жалб қилма­ган, унга ФПКнинг 40-моддасида кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбурият­ларини тушунтирмаган, даъво аризалари билан таништирмаган. Шунингдек, суд тарафларнинг ҳуқуқий муносабатларини етарли даражада аниқламаган, олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги қарши даъво бўйича мулкдор бўлмаган М.ни даъвогар сифатида иштироки, ФКнинг 140-моддаси тартибида ишончнома билан К. номидан ҳаракат қилган Г.нинг жавобгар си­фатида ишда иштироки қонун нормаларига қай даражада мослиги­ни муҳокама қилмаган, ФПКнинг 42-моддаси тартибида ишга дахлдор бўлмаган тарафни алмаштириш масаласини ҳал қилмаган.
Суд К.нинг қарши даъвоси асосини аниқламаган, чунончи олди-сотди шартномаси бўйича пул суммасини олиш шартлари бузилганлиги ҳақидаги даъво талаби С.га қаратилганми ёки ўзининг вакили Г.га нисбатан бўлса, бу алоҳида даъво тартибида кўрилишини эътиборга олмаган.
Юқорида баён қилинган камчиликларга назорат инстанцияси суди ҳам етарли даражада баҳо бермасдан иш бўйича янги ҳал қилув қарори чиқарган1.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish