Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Ишни судда кўришга тайёрлаш бўйича



Download 12,6 Mb.
bet151/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

160-м о д д а. Ишни судда кўришга тайёрлаш бўйича
судьянинг ҳаракатлари


Судья ишни судда кўришга тайёрлаш тартибида қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:

  1. ишга учинчи шахсларнинг жалб этилиши ёки кириши­ши масаласини ҳал қилади ва ишда иштирок этишига йўл қўйилган учинчи шахсларни ушбу Кодекснинг 159-моддасига мувофиқ сўроқ қилади;

  2. ишни кўришда вакилларнинг қатнашиши масаласини ҳал қилади;

  3. ишда прокурорнинг иштирок этиши тўғрисидаги ва тегишли давлат бошқаруви органини суд процессида қатна­шишга жалб этиш ҳақидаги масалани ҳал қилади;

  4. ишда иштирок этишга жалб қилинмаган ташкилот ёки фуқаронинг иш якунидан манфаатдорлигини аниқласа, уларга, шунингдек прокурорга юритилаётган ишни ва уни кўриш вақтини маълум қилади;

  5. гувоҳларни суд мажлисига чақириш ёки уларни ушбу Кодекнинг 72-моддасида назарда тутилган тартибда сўроқ қилиш масаласини ҳал қилади;

  6. ташкилотлар ёки фуқаролардан ёзма ва ашёвий далилларни талаб қилиб олади ёки бу далилларни олиб, судга тақдим этиш учун ишда иштирок этувчи шахсларга талабнома беради;

  7. ишда иштирок этувчи шахсларнинг фикрларини ҳисобга олиб, экспертиза тайинлаш ва мутахассис жалб қилиш масаласини ҳал қилади;

  8. кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, ишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилиб, жойда кўздан кечириш ўтказади.

  9. бошқа судларга суд топшириқлари юборади;

  10. ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг процессуал ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтиради.

Судья ишда иштирок этувчи шахсларни чақирмасдан туриб, ишни судда кўришга тайёрлаш юзасидан қилган ҳара­катларини ажрим шаклида расмийлаштиради. Бу ажрим усти­дан апелляция шикоятидан алоҳида тарзда шикоят қилиниши мумкин эмас.


1. Юқорида баён қилганимиздек, судьянинг ишни судда кўриш­га тайёрлаши қанчалик талаб даражасида ўтказилган бўлса, ишни ўз вақтида мазмунан кўришга ҳамда тўғри қарор чиқаришга асос бўлади.
ФПКнинг 160-моддасида судьянинг ишни кўриш билан боғлиқ процессуал ҳаракатлари қатъий бўлмасдан судья ишни тўғри кўриб ҳал этилишига қаратилган бошқа ҳаракатларни ҳам амалга ошириши мумкин, масалан, даъвони таъминлаш ва ҳоказо.
2. Ушбу шарҳланаётган қоидада судьянинг тайёрлов ҳаракат­ларининг айримлари ифодаланган, жумладан: судья даъвогар, жавобгарни сўроқлашда улардан учинчи шахсларнинг дахлдорли­гини аниқлайди. Агар учинчи шахсни ишни мазмунан кўришда иштироки назарда тутилса, уларни судья даъвогар, жавобгар қато­рида сўроқлаши мумкин. Судьяни бу қоидага амал қилиши мус­тақил талаб билан арз қилувчи учинчи шахсларнинг талабларини шу процесснинг ўзида кўриб ҳал этиш имконини беради, шунинг­дек агар тарафлар иш бўйича келишув битимига рози бўлсалар шу босқичнинг ўзида кўрилаётган талаб узил-кесил ҳал бўлиши мумкин.
3. Тайёрлов босқичида иш кўраётган судья (даъвогар, жавоб­гарлар) муомалага лаёқатли шахслар томонидан ариза берилганли­гини, агар тарафлардан бирортаси муомалага лаёқатсизлиги аниқ­ланса, унинг номидан вакилининг иштирокини, бунинг учун берил­ган ваколатининг қонуний эканлигини текшириш билан боғлиқ ишларни амалга оширади.
Судья ишнинг муҳимлигига қараб прокурорнинг суд процесси­да иштирокини, лозим ҳолларда эса бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат бошқаруви орган­ларини ҳам процессга жалб қилиш масаласини кўриб чиқади.
4. Бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун проку­рор, давлат ва жамоат ташкилотларининг фуқаролик ишларини мазмунан кўриш учун процессга жалб қилиш масаласи қонунда кўрсатилган ёки судья уларнинг иштирокини лозим деб топган ҳолларда жалб этиш масаласини кўриб чиқади.
Булардан ташқари прокурор ҳам, давлат бошқаруви органлари ҳам фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш зарурати туғилса, ўзларининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда иш кўришда қатнашишга ҳақли. Шунинг учун судья тайёрлов босқичида ана шу ҳолатларни инобатга олган ҳолда кўрилиши лозим бўладиган ишлар юзасидан уларни хабардор қилинишлари керак.
Демак, фуқаролик ишини кўришда прокурорнинг иштироки қонунда кўрсатилган ҳолларда, шунингдек унинг аризаси билан қўзғатилган ишларда иштирок этиши шарт эканлиги кўрсатилган ёки мазкур ишда иштирок этишни суд томонидан зарур деб топил­ган ҳоллардагина мажбурийдир. Масалан, Ўзбекистон Республика­си Олий суди Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги «Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 13-бандида «ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича прокурорнинг иштироки қонунда назарда тутилган­лигини эътиборга олиб, судлар бу ишларни прокурор иштирокисиз кўришга ҳақли эмаслиги» кўрсатилган.
Давлат бошқаруви идоралари қонунда кўрсатилган ҳолларда, ўзларига юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида судда хулоса бериш учун ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқларини ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш учун суднинг таклифига мувофиқ процессда иштирок этишга жалб этишлари ёки ўз ташаббуслари билан процессда қатнашишлари мумкин.
Демак, қонун бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида фуқаролик процессида, прокурордан ташқари яна бошқа идоралар ва шахсларнинг ҳам иштирок этишини белгилайди.
Агар прокурор ҳар қандай иш бўйича бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун фуқаролик процессининг иштирокчиси бўла олса, юқорида кўрсатилган идоралар, ташкилотлар ва айрим фуқаролар фақат қонунда кўрсатилган ҳоллардагина фуқаролик процессида иштирок эта оладилар.
Фуқаролик процессида кўпинча ҳокимиятларнинг маориф ва соғлиқни сақлаш бўлимлари қошидаги васийлик ва ҳомийлик идоралари қатнашади. Бу идоралар фарзандликка олишни бекор қилиш, ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этиш, болани тарбиялаш учун ота-онадан иккинчисига олиб бериш, болаларнинг тарбияси учун алиментлар ундириш, болаларнинг турар-жойга бўлган ҳуқуқ­лари, вояга етмаганларга етказилган зарарнинг ундирилиши ҳақи­даги фуқаролик ишларида қатнашадилар.
Прокурор ва давлат бошқаруви органларининг процессда иш­тироки ҳақида ФПКнинг 46-49-моддаларига берилган шарҳларда батафсил ифодаланган. Шу боисдан ҳам шарҳланаётган ушбу қонунда ишда иштирок этишга жалб қилинмаган ташкилот ёки фуқаронинг ишидан манфаатдорлигини аниқлаган судья уларга ва прокурорга юритилаётган ишни ва унинг вақтини маълум қилиши (ФПКнинг 16-моддаси 4-банди) кўрсатилган.
5. Судья бу босқичда гувоҳларни ишни мазмунан кўришда иштироки масаласига эътибор бериши лозим. Бунинг учун судья иш бўйича бир неча гувоҳ бўлса, уларнинг қайси бири иш учун муҳимлигини аниқлаши лозим. Булардан ташқари, гувоҳ қандайдир узрли сабабларга кўра ишни мазмунан кўришда иштирок эта олмасалар, ўзлари яшаб турган жойдаги суд томонидан сўроқ қилиниши масаласини ҳал этиши лозим.
Ишга доир бирор ҳолатдан хабардор бўлган иш юзасидан гувоҳ сифатида чақириладиган шахсларни жисмоний ёки руҳий нуқсон­ларини, фактларни тўғри идрок қилишлиги ва бошқа жиҳатларини аниқлагандан сўнг гувоҳ сифатида чақириш масаласини ҳал этади.
Судья ишнинг мазмунан тўғри ҳал этилишида ёрдам кўрсата­диган гувоҳларнигина суд мажлисига чақиради. Баъзан бу тартибга риоя қилмаслик ҳоллари ҳам учрайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Суд процессларининг ташкил этилиши­ни яхшилаш, уларнинг маданий ўтказилиши ва фаолиятининг тарбиявий таъсирчанлигини кучайтириш тўғрисида»ги қарорида айрим судларда кўриладиган ишнинг ҳолатлари тўғрисида ҳеч қандай маълумотлар бера олмайдиган гувоҳларни чақиришлари ва шу вақтнинг ўзида иш ҳолатларини тўла ва холисона равишда тек­ширишлари учун зарур бўлган гувоҳларнинг иштирок этиш­ларини таъминлаш учун тегишли чоралар кўрмасликлари айтилган.
6. Иш учун зарур бўлган исботлаш воситаларини судга тақдим қилишда судья ёзма ва ашёвий далилларни, ишни мазмунан кўриш­да қанчалик муҳимлигини, масалан: ёзма далил қандай ҳолатларни аниқлаши, уни тақдим қилиш усулларини белгилаб олишга оид масалалар ашёвий далилларга нисбатан ҳам татбиқ этилади (ФПКнинг 79-82-моддалари).
Масалан, Республика Олий судининг 1997 йил 2 майдаги “Хусусийлаштирилган турар жойларга эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф қилиш билан боғлиқ ишлар бўйи­ча суд амалиёти ҳақида” ги Пленум қарорида суднинг тайёрлов ҳаракатларига алоҳида эътибор бериб, турар-жойларни хусусий­лаштириш билан боғлиқ масалаларни кўришда турар-жойларни ху­сусийлаштиришга розилик берган оила аъзолари ўртасидаги низо­лар бўйича ишни суд мажлисида кўришга тайёрлаш босқичида суд­лар туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларидан низоли уйда рўй­хатда бўлганликлари ҳақидаги маълумотни ҳамда шу хонадонда яшаган барча шахслар имзо чеккан ва ҳокимиятда сақланадиган ху­сусийлаштиришни сўраб ёзилган аризани ва низони тўғри ҳал этиш учун аҳамиятли бўлган бошқа тегишли ҳужжатларни талаб қилиб олишлари зарурлиги таъкидланган. (Қонун номи билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Ахборотномаси. 1997, №3. 32-б.).
Агар судья тайёрлов босқичида ишни кўриш жараёнида фан, санъат, техника ёки ҳунар соҳасида махсус билим талаб қиладиган масалаларнинг ечимини топиш учун ишда иштирок этувчи шахс­ларни, иш юзасидан экспертиза тайинлаш ёки мутахассисларни жалб этиш масаласини ҳам кўриши мумкин. Бундай тартиб ишни мазмунан кўриш жараёнида ноаниқ масалалар бўйича бирмунча аниқлик киритиш учун хизмат қилади.
7. Агар тайёрлов босқичида судья, далилларни бошқа туман ёки шаҳарда тўплаш зарурлигини аниқласа тегишли судга муайян процессуал ҳаракатларни амалга ошириш вазифасини юклаши мумкин. Суд топшириғи ҳақида судья ажрим чиқаради, унда кўрилаётган ишнинг моҳияти, аниқланиши зарур бўлган ҳолатлар, тўплаши лозим бўлган далиллар кўрсатилади (ФПКнинг 65-66-моддаларига бериладиган шарҳларга қаралсин).
Ишни суд мажлисида кўришга тайинлаш, тегишли ҳаракат­ларни қилиш тўғрисидаги ажримни судьянинг ўзи чиқаради ва бу ажрим устидан апелляция шикоятидан алоҳида тарзда шикоят қилинмайди.

Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish