Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Суд харажатларини тарафларга қайтариш



Download 12,6 Mb.
bet115/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

119-м о д д а. Суд харажатларини тарафларга қайтариш


Прокурорнинг, шунингдек бошқа шахслар ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қи­лишни сўраб судга мурожаат қилган давлат бошқаруви орган­лари, ташкилотлар ва айрим фуқароларнинг арз-талаблари (ушбу Кодекснинг 5-моддаси) бутунлай ёки қисман рад этил­ганда, жавобгарнинг суд харажатлари унга бюджет маблағлари ҳисобидан тўлиқ ёки даъвогар арз қилган талабларнинг рад этилган қисмига мутаносиб равишда қайтариб берилади.
Талабларни қаноатлантириш рад этилганида, ушбу Кодекс­нинг 42-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган тартибда суд томонидан жалб этилган жавобгарнинг суд харажатлари унга бюджет маблағлари ҳисобидан қайтарилади.
Мол-мулкни хатлашни бекор қилиш тўғрисидаги даъво қаноатлантирилган тақдирда, даъвогарнинг суд харажатлари унга бюджет маблағлари ҳисобидан қайтарилади.


1. Фуқаролик процессуал қонунчилигида ҳуқуқи поймол этил­ган фуқаро ташкилотларга ўзларининг ҳуқуқлари ва қонуний ман­фаатларини судда ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлишини таъкид­лаш билан бир қаторда уларнинг бузилган ҳуқуқлари бошқа шахслар томонидан ҳам ҳимоя қилишлиги ушбу қоидада кўрсатиб ўтилган.
Фуқаролик суд ишлари билан боғлиқ қонунларнинг бажарили­ши юзасидан прокурор назорати судлар томонидан қонуний ва асосли қарор чиқарилишида судларнинг мустақиллиги фақатгина қонунга бўйсуниш принципига қатъий риоя этган ҳолда ўз вакола­тини таъминлаш билан одил судловни амалга оширишда судларга кўмаклашади. Қонунда прокурор бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун ариза билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, проку­рор бошқа шахсларнинг ташаббуси билан қўзғатилган ишни кўришда бошидан иштирок этиш ҳуқуқига эга эканлиги қонунда ўз ифодасини топган (ФПКнинг 46-моддаси).
Демак, прокурор ФПКнинг 5-моддасига мувофиқ, ўз ташаббуси билан ишга киришишдан ташқари, суд ташаббуси билан (қарори) бўйича ҳам, шунингдек, қонуннинг махсус, тўғридан-тўғри кўрсат­масига биноан ҳам ишга жалб қилиниши мумкин.
Бироқ, прокурор манфаати кўзланган шахснинг ўрнига ўтмай­ди, бу шахс ишда даъвогар бўлганича қолади. Прокурор талаб қилувчи тарафнинг баъзи ҳуқуқларидан фойдалана олмайди, чунончи прокурор жавобгар тараф билан келишув битимини туза олмайди, прокурорга нисбатан муқобил даъво қўзғатиш мумкин эмас, прокурор суд божи тўламайди ва ҳоказо.
Маълумки, талаб қўзғатган прокурор жавобгарга қарши бўлган шахснинг ҳуқуқини ҳимоя қилади. Аммо ишнинг судда кўрилиши натижасида талабнинг асоссизлиги аниқланса, прокурорнинг ундан воз кечиб, даъвогарнинг талабини рад қилишни суддан сўрайди ва шу билан жавобгарнинг ҳуқуқини ҳимоя қилган бўлади.
2. Давлат бошқаруви идоралари, қонунда кўрсатилган ҳоллар­да, ўзларига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида судда хулоса бериш учун ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқларини ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш учун суднинг таклифига мувофиқ процессда иштирок этишга жалб этишлари ёки ўз ташаббуслари билан қонунда кўрсатилган ҳолларда процессда қатнашишлари мумкин.
Демак, қонун бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида фуқаролик процессида прокурордан ташқари яна бошқа идоралар ва шахсларнинг ҳам иштирок этишини белгилайди.
Агар прокурор ҳар қандай иш бўйича бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун фуқаролик процессининг иштирокчиси бўла олса, юқорида кўрсатилган идоралар, ташкилотлар ва айрим фуқаролар фақат қонунда кўрсатилган ҳоллардагина фуқаролик процессида иштирок эта оладилар.
Юқорида кўрсатилганидек, давлат бошқарув идоралари фуқа­ролик процессига давлат ташкилотлари ва фуқароларнинг манфаат­ларини ҳимоя қилиш мақсадида киришадилар. Процессга кири­шишдан мақсад давлат бошқарув идоралари фуқароларнинг ҳуқуқ­ларини ҳимоя қилишга суд идораларига холисона, қонуний ва адолатли ҳал қилув қарорини чиқаришда ёрдам кўрсатишдан иборат бўлади.
Прокурор, шунингдек қонунда кўрсатилган бошқа шахслар тарафларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, судга мурожаат этган шахслар суд харажатларини тўламайдилар, бундай процессуал ҳаракатлар давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади. Шу туфайли шарҳланаётган қонунда, агар улар томонидан қўзғатилган иш юзасидан жавобгар томон зарар кўрган бўлса, суд харажатлари бюджет маблағлари ҳисобидан қайтарилиши керак, агар талаб тўлиқ рад этилган бўлса, тўлиқ қаноатлантирилган бўлиши, агар қисман қаноатлантирилган бўлса даъвогар арз қилган талабларнинг рад этилган қисмига мутаносиб равишда қайтариб берилиши керак.
3. Фуқаролик ишларини судда кўришга тўсқинлик қиладиган айрим ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ФПКнинг 249-модда­сида даъвони таъминлаш учун суд «жавобгарнинг ўзида бўлган ва унга тегишли ёки бошқа шахсда турган мол-мулкни, пул сумма­сининг хатланиши кейинчалик эса уни суд томонидан бекор қилиш тўғрисидаги даъво талабларини қаноатлантирилган тақдирда, даъ­вогарнинг шу туфайли сарф қилган суд харажатлари унга бюджет маблағлари ҳисобидан қайтариш лозимлиги белгиланган.
Давлат божини қайтариш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 108-моддаси, Солиқ кодексининг 342-мод­дасида кўрсатилган асосларга мувофиқ амалга оширилади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish