Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


Даъвони таъминлаш юзасидан кўрилган чоралар бузилганида айбдор шахсларга суд ажрими бўйича жарима солиниши мумкин (ФПКнинг 249, 253-моддалари). 4



Download 12,6 Mb.
bet118/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

3. Даъвони таъминлаш юзасидан кўрилган чоралар бузилганида айбдор шахсларга суд ажрими бўйича жарима солиниши мумкин (ФПКнинг 249, 253-моддалари).
4. Фуқаролик процессуал қонунчилигида суд жарималари турли кўринишда бўлиб, иш кўриш билан боғлиқ бўлган процес­суал қонунларни бажармаганлик учун белгиланган санкция бўлиб ҳисобланади. Бунинг турларига: 1) суд жарималари; 2) судда иш кўриш чоғида суд залига манфаатдор шахсларни мажбурий тартиб­да келтириш; 3) процессуал қонунчиликларга риоя этмаган шахс­ларни огоҳлантириш; 4) суд залидан маълум муддатга ёки умуман чиқариб юбориш; 5) асоссиз тартибда даъво қўзғатиб моддий зарар кўрган жавобгарнинг зарарни ундиришга бўлган ҳуқуқларидир.
Демак, суд амалиётида суд жарималари кўпроқ татбиқ қилина­диган процессуал таъсир чоралардан ҳисобланади.
Шарҳланаётган ушбу қоидада суд жарималарининг миқдорини ундириш тартиби, ўз ифодасини топган бўлиб, асосан қонунларга ҳавола қилиш билан чегараланган. Юқорида қайд этилганидек, жарима тури, миқдори ва ундириш тартиблари ушбу Кодекснинг тегишли моддаларида берилган.
Суд жарималарини солиш масаласи нафақат ФПКда, шу билан бирга бошқа қонунларда ҳам ифодаланган бўлиши мумкин.
5. Суд жаримасига тортилган шахс бу санкцияни қанчалик асосли эканлигини билиш учун бу ҳақдаги ажримнинг нусхаси унга зудлик билан юборилиши лозим. Бу ўз навбатида манфаатдор шахснинг суд жаримасига нисбатан бўлган муносабатини билиш имконини беради.


123-м о д д а. Жаримани ундириш


Ташкилотларнинг мансабдор шахсларига суд томонидан солинган жарималар уларнинг шахсий маблағларидан ундирилади.
1. Юқорида баён этилганидек, фуқаролик ишларини судда кўриш билан боғлиқ процессуал қонунларга риоя этмаслик туфайли қонун бузарларга нисбатан солинадиган жарима-чора-тадбир-санкция айбдор шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
Суд жаримасига фуқаролар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари тортилиши мумкин. Ташкилот раҳбарига солинадиган суд жарималари индивидуал характерга эга бўлиб, бу жарима ташкилотга нисбатан қўлланадиган санкция бўлмасдан, балки шу ташкилотнинг раҳбари томонидан процессуал қонунларни шахсан бузганлиги учун татбиқ қилинадиган иқтисодий чора ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ушбу қоидада суд томонидан солинган жари­малар шу раҳбарнинг шахсий маблағларидан ундирилади, деб кўрсатилган.
2. Иш юритишда фуқароларга нисбатан солинадиган суд жари­малари татбиқ этиладиган бошқа чораларига нисбатан аксарият қисмини ташкил этади. Айниқса, иш кўришда қатнашадиган шахс­лар, одил судловни амалга оширишга кўмаклашувчилар, шунинг­дек процессда шахсан иштирок этмаса-да, бироқ ўзларининг ҳара­кат ва ҳаракатсизлиги билан одил судловни тўғри амалга оширишга тўсқинлик қилувчи шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
Ишда иштирок этувчи шахслардан тараф (даъвогар, жавоб­гар)ларнинг процессга қатнашишига қонун алоҳида аҳамият бера­ди, чунки уларнинг иш кўришда тўлиқ иштирок этишлари иш бў­йича одилона ҳал қилув қарорини чиқаришга имконият туғдиради.
Амалдаги ФПКга кўра (176-моддада), гувоҳ экспертларнинг суд мажлисига келмасликларига нисбатан жавобгарликлари оши­рилган. Бу қоидага кўра, гувоҳ, эксперт ёки мутахассис суд мажли­сига келмаган тақдирда, суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг ишни гувоҳ, эксперт ёки мутахассис келмаса ҳам кўриш мумкин­лиги ҳақидаги фикрини эшитиб, судда иш кўришни давом эттириш ёки иш кўришни кейинга қолдириш тўғрисида ажрим чиқаради. Агар чақирилган гувоҳ суд узрсиз деб топган сабабларга кўра суд мажлисига келмаса, у судга ҳурматсизлик қилганлиги учун Ўзбе­кистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 180-моддасига асосан жавобгарликка тортилиши мумкин.
Агар чақирилган гувоҳ иккинчи чақирув бўйича ҳам суд маж­лисига келмаса, у суднинг ажримига биноан мажбурий тартибда келтирилиши мумкин.
Эксперт ёки мутахассиснинг суд мажлисига келмаганлиги ушбу Кодекснинг 86 ва 91-моддаларида назарда тутилган оқибат­ларга сабаб бўлади, жумладан:
Эксперт қилиб тайинланган шахс суднинг чақируви бўйича келиши ва ўз олдига қўйилган масалалар юзасидан хулоса бериши шарт.
Агар эксперт суд узрсиз деб топган сабабларга кўра суднинг чақируви бўйича келмаса, унга энг кам иш ҳақининг беш барава­ригача миқдорда жарима солинади.
Била туриб ёлғон хулоса берганлик, суд узрсиз деб топган са­бабга кўра хулоса беришдан бош тортганлик учун эксперт Ўзбекис­тон Республикаси Жиноят кодексининг тегишинча 238 ва 240-мод­далари бўйича жавобгар бўлади. Булардан ташқари, мутахассис ҳам ўзининг нима мақсадда судга чақирилаётганини билиш, агар зим­масига юклатилган вазифани бажариш учун зарур билим ва мала­кага эга бўлмаса, иш юритишда қатнашишдан бош тортиш ҳуқуқи­га эга.
Мутахассис суднинг чақируви бўйича келиши, ишни кўришда қатнашиши, фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасидаги билим ва малакасига асосланиб, ўз фикрини билдириши шарт.
Агар мутахассис суд узрсиз деб топган сабабларга кўра суд чақируви бўйича келмаса, унга энг кам иш ҳақининг беш барава­ригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
3. Суд томонидан қонунда белгиланган жарималарга тортишда судья (суд) процессуал мажбуриятлар қанчалик бузилганлигини холис равишда аниқлаши лозим. Демак, ишнинг ҳолати ҳисобга олиниб, тарафларга юклатилган процессуал мажбуриятларни бузганлик даражасини эътиборга олиб айбдор деб назарда тутилган шахс жаримага тортилмаслиги ҳам мумкин.
Қонунда кўрсатилган айрим ҳолларда эса суд жарима солишга мажбур, масалан, ишда иштирок этмаётган ташкилотлар ва фуқаро­лар суд талаб қилган ёзма далилларни тақдим этиш имконига эга бўлмасалар, бу ҳақда судга маълум қилиб, сабабини кўрсатишлари лозим.
Судга маълум қилинмаган тақдирда, шунингдек ёзма далил тақдим этиш узрли сабабсиз рад қилинганда, суд бунда айбдор бўлган ташкилотларнинг шахсларига, шунингдек фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жарима солиши мумкин.
Ёки худди шундай талаб ашёвий далилларни тақдим этиш мажбуриятига оид бўлган қонунда ҳам кўрсатилган. Бу қоидага кўра, ишда иштирок этмаётган ташкилотлар ва фуқаролар талаб қилинаётган ашёни тақдим этиш ёки суд белгилаган муддатда келтириш имконига эга бўлмасалар, буни судга маълум қилиб, сабабини кўрсатишлари шарт.
Судга тақдим қилинмаган тақдирда, шунингдек суднинг ашёни тақдим этиш тўғрисидаги талаби суд узрсиз деб топган сабабларга кўра бажарилмаган тақдирда, бунда айбдор бўлган ташкилотнинг мансабдор шахсларига ва фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин.
Жарима солиш тегишли мансабдор шахсларни ва фуқароларни суд талаб қилаётган ашёни тақдим этиш мажбуриятидан озод қилмайди.
Демак, гувоҳнинг суд мажлисига келмаганлигини судья узрсиз деб топган ҳолларда жарима солишга мажбур. Худди шундай тар­тибда эксперт ва мутахассис ҳақидаги қоидаларда ҳам ўз ифода­сини топган.
Юқорида келтирилган қонунлардан кўринади суд жарималари­нинг юқори поғонаси кўрсатилган бўлиб, судья шахснинг қилган ножўя процессуал ҳаракатининг оғир-енгиллигига қараб тегишли миқдорда белгилайди.
Суд томонидан жарима солинган шахс, жаримадан қатъи назар бажарилиши лозим бўлган процессуал мажбуриятлардан озод этилмайди.
4. Суд жарималари суд томонидан мустақил чора-тадбир сифатида, шунингдек бошқа процессуал мажбурлов чораси билан қўшилган ҳолда ҳам татбиқ этишга ҳақли. Масалан, суд алиментлар ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича жавобгарнинг судга келишини шарт деб топиши мумкин. Агар бундай ҳолда жавобгар суд маж­лисига суд узрсиз деб топган сабабларга кўра келмаса, у мажбурий тартибда келтирилади ва унга энг кам иш ҳақининг беш барава­ригача миқдорда жарима солинади.
Мажбурий тартибда келтириш суднинг ажримига биноан ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
5. Суд жарималари ишни якка тартибда кўрган судья томони­дан, агар фуқаролик иши судьялар таркибида кўрилса ажрим мас­лаҳатхонада чиқарилади. Суд жарималари ишни мазмунан кўриш жараёнида суд залида, шунингдек алоҳида хонада чиқари­лади. Ҳар икки ҳолда суд томонидан солинган жарималар юзасидан ажрим чиқарилади.
Бу ҳақдаги суд ажримида, уни қабул қилиш учун асослар, процессуал қонунчилик бузилиш оқибатларига суд тегишли баҳо бериши билан суд жаримасининг миқдори аниқ кўрсатилган бўли­шига асос бўлади.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish