Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Йўқотилган вақт учун ҳақ ундириш



Download 12,6 Mb.
bet111/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

115-м о д д а. Йўқотилган вақт учун ҳақ ундириш


Суд инсофсизлик билан асоссиз талабларни қўйган ёки арз қилинган талабларга қарши низолашган, ёхуд ишнинг тўғри ва ўз вақтида кўриб чиқилиши ва ҳал этилишига мунтазам қаршилик қилиб келган тараф зиммасига амалда йўқотилган вақт учун иккинчи тараф фойдасига ҳақ тўлаш мажбуриятини юклаши мумкин. Ундириладиган ҳақ суд томонидан оқилона миқдорда белгиланади.


1. Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари қатор қонунлар билан ҳимоя қилинади, шу жумладан фуқаролик процессуал қону­нида, ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқи ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилиш учун қонунда белгиланган тартибда судга мурожаат этишга ҳақли эканлиги кўрсатилган (ФПКнинг 1-моддаси)
Лекин бу деган сўз, ҳар қандай шахс асоссиз равишда ҳуда-беҳуда судга мурожаат этиши мумкин, деган маънони англатмайди. Шунинг учун манфаатдор шахс бузилган ҳуқуқини асослаши, бунинг учун далиллар келтириши (гувоҳларнинг кўрсатувлари, ёзма, ашёвий далиллар) талаб этилади. Булар судга тарафларнинг талаблари ва эътирозларини асослайдиган ҳолатлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлашга ёрдам беради.
Фуқаролик ишларини судда қўзғатган шахс ва умуман процесс иштирокчилари қатор ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар, булар: ишда иштирок этувчи шахслар иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, нусхалар тақдим этиш, далилларни тек­ширишда иштирок этиш, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ва одил судловни амалга оширишга кўмаклашаётган шахсларга саволлар бериш, арз қилиш, илтимосномалар тақдим этиш, судга оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш, ишни судда кўриш давомида туғиладиган барча масалалар бўйича ўзларининг важларини баён қилиш, бошқа шахсларнинг арзлари, илтимосномалари, важларига қарши эътирозлар билдириш, суднинг ҳал қилув қарори, ажрими ва қарори устидан шикоят қилиш, суд чиқарган ҳал қилув қарори, ажрим ва қарорнинг мажбурий ижросини талаб қилиш, суд ижро­чисининг ҳаракатлари вақтида ҳозир бўлиш ва ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.
Ишда иштирок этувчи шахслар ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа процессуал ҳуқуқлардан ҳам фойдаланадилар.
Ишда иштирок этувчи шахслар ўзларига берилган барча процессуал ҳуқуқлардан инсофли равишда фойдаланишлари ва ўз зиммаларига юклатилган мажбуриятларни бажаришлари шарт.
Бу қоиданинг мазмунидан кўриниб турибдики, ишда иштирок этувчи шахслар процессуал ҳуқуқларидан қонун доирасида фойдаланишлари талаб этилади. Шу боисдан ҳам манфаатдор шахс қонуний даъво қўзғатиш чораларини кўриши керак. Бу талабларга риоя этмаслик суд ишини қийинлаштиришга, ишни ўз вақтида кўриб ҳал этмасликка ва ниҳоят суд томонидан ғайриқонуний ҳал қилув қарорини чиқаришга, шу билан фуқаро ва ташкилотларга моддий ҳамда маънавий зарар етказишга сабаб бўлади.
2. Инсофсизлик билан талаб қўйиш деганда: а) асоссиз даъво талаблари билан мурожаат этиш; б) судда иш кўриш учун тараф­ларни бир неча марталаб чақиртириш ва иш кўришни бошқа кунга қолдириш ёки аризани кўрмасдан қолдиришга асос бўладиган ҳолатларни вужудга келтириш; в) асоссиз суд олдига турли талаб­ларни қўйиш ва бошқалар тушунилади.
Амалдаги ФПКда йўқотилган иш учун айбдор шахсни моддий жазога тортиш санкцияси белгиланган бўлиб, бироқ ҳақ ундириш миқдори, уни ҳисоблаш тартиби кўрсатилмаган.
Амалдаги қоидада бу борада судга кенг ваколат берилган бўлиб, суд амалиётида учрайдиган инсофсизликка йўл қўйиш ҳолатларини эътиборга олиб ундириладиган ҳақ суд томонидан оқилона миқдорда бўлишлиги кўрсатилган. Бундай қоидани ҳаётий деб топиш учун ҳамма асослар мавжуд бўлиб, ишни қонуний, тўғри ҳал этиш имконини беради. Масалан, судда даъво қўзғатган даъвогарнинг талаблари далиллар билан мустаҳкамланган бўлса-да, жавобгар томонидан даъвога эътироз билдирилиб, ишни чўзиш учун турли хилдаги тўсиқларни вужудга келтириши туфайли иш кўришни суд бошқа кунга қолдирган. Иш кўришни асоссиз чўзганлиги сабабли даъвогар судга келиши, кетиши транспорт ва бошқа масалаларга кетган сарф-харажатлари жавобгардан ундириш ҳақида арз талаблар билан судга мурожаат этишга ҳақли.
Суд даъвогарнинг талабларини атрофлича кўриб қилинган сарф-харажатларни текширганда қўйилган талабнинг қанчалик тўғри эканлигини, қилинган сарф-харажатларни ақл бовар қилиш­лигига эътибор бериши лозим.
Демак, шарҳланаётган бу қоиданинг мазмунида бундай ҳоллар­да суд қўйилган талабларнинг қанчалик асосли эканлигига ундири­ладиган ҳақни қанчалик тўғри миқдорда қўйилганлигига суд ўз навбатида бу талабни қанчалик инсофли эканлигига ва уни унди­ришда оқилона миқдорда белгиланишига аҳамият бериши мақсадга мувофиқдир.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish