Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Суд харажатларини тарафлар ўртасида



Download 12,6 Mb.
bet112/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

116-м о д д а. Суд харажатларини тарафлар ўртасида
тақсимлаш


Ҳал қилув қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккинчи тарафдан, гарчи бу тараф давлат даромадига тушадиган суд харажатларини тўлашдан озод этилган бўлса-да, иш бўйича қилинган ҳамма харажат­ларни ундириб беради.
Агар арз қилинган талаблар қисман қаноатлантирилган бўлса, ушбу моддада кўрсатилган суммалар жавобгардан даъ­вогарга талабларнинг суд қаноатлантирган қисмига мутаносиб равишда, жавобгар эса даъвогардан у арз қилган талабларнинг рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундириб берилади.
Ушбу моддада баён қилинган қоидалар апелляция, касса­ция шикояти ва назорат тартибида протест келтиришни сўраб ариза берганда тарафлар тўлаган давлат божига ҳам тааллуқ­лидир.
Агар юқори турувчи суд ишни янгидан кўриб чиқиш учун юбормай, чиқарилган ҳал қилув қарорини ўзгартирса ёки янги ҳал қилув қарори чиқарса, у суд харажатлари тақсимотини ҳам тегишлича ўзгартиради.


1. Суд харажатлари асосан даъвогар ва жавобгарлар ўртасида тақсимланади. Мустақил талаб билан арз қилувчи учинчи шахслар эса даъвогарлар доирасига кириши туфайли уларга тегишли ҳуқуқ­лардан фойдаланиши билан мажбуриятларини зиммасига олиш ҳуқуқини вужудга келиши сабабли суд харажатларини тақсимлаш­га оид масалалар ҳам уларга тегишли бўлади.
Юқорида баён этганимиздек, суд харажатлари айбдор томон­нинг ҳисобидан ундирилиши лозим.
2. Суд даъвогарнинг арз қилинган талабларини қисман қаноат­лантирган тақдирда, жавобгардан даъвогарга талабларнинг қаноат­лантирилган қисмига яраша ва миқдорда суд харажатлари ундири­ши лозим бўлади.
Агар даъвогар даъво талабларини тўлиқ асослаб бера олмаса, шунга кўра талаб қисман рад этилган тақдирда жавобгар ўз нав­батида ана шу рад этилган қисмига мутаносиб равишда суд хара­жатларини даъвогардан ундириб беришни талаб этишга ҳақли.
Фуқаролик ишини асоссиз равишда қўзғатган ва жавобгар сифатида ишга жалб этилган шахслар ҳам даъвогарга нисбатан йўқотган вақти учун, шунингдек суд харажатларини тўлиқ ундириб беришни талаб қилишга ҳақли.
3. Суд қарорлари ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида тақсимланадиган суд харажатларини ҳал қилув қарорида аниқ кўрсатиш лозим. Ҳал қилув қарорининг асослан­тирувчи қисмида суд харажатларининг миқдори ва қайси тараф томонидан қайси тарафга ундирилиши кўрсатилиб, унинг қарор қилиш қисмида эса суд, харажатларини тақсимлаш, уни ижро этиш тартиби ва муддати кўрсатилиши билан бошқа масалалар ҳам ўз ифодасини топган бўлиши лозим (ФПКнинг 205-моддаси иккинчи қисми).
4. Суд харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги масала суднинг ҳал қилув қарорида ечилмаган бўлса, суд ўз ташаббуси билан ёки тарафларнинг аризаларига кўра қўшимча ҳал қилув қарорини чиқариши мумкин (ФПКнинг 214-моддаси 3-банди). Бордию, суд қўшимча ҳал қилув қарори чиқаришни рад этса, бу ҳақда ажрим чиқаради. Ажримдан норози тараф хусусий шикоят бериш проку­рор хусусий протест келтириши мумкин. Бундай ҳолларда суд харажатларини тарафлар ўртасида тақсимлаш масаласи юқори суд томонидан ҳал этилади.
Масалан, А. туман ҳокимлигига нисбатан судга даъво билан мурожаат қилиб, ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойни олиш-сотиш ҳақидаги қарорларини бекор қилиб, бу уй-жойга эгалик ҳуқуқини белгилашни сўраган.
Туман ҳокимлиги судга қарши даъво тақдим қилиб, А. томони­дан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 270 кв. метр ер майдони­да қурилган 4 хонали уй, ертўла ва омборхонадан иборат иморат­ларни ҳокимлик балансига олиб беришни сўраган.
Суд ҳал қилув қарори билан даъво қаноатлантирилиб, қарши даъво рад қилинган. А.дан давлат фойдасига 81.000 сўм давлат божи ундириш белгиланган.
Апелляция инстанцияси суди ажрими билан ҳал қилув қарорининг А.дан давлат фойдасига ундирилиши лозим бўлган давлат божининг миқдори 180.314 сўмга ўзгартирилган. Ҳал қилув қарорининг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилган.
Олий суд фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг ажрими билан суд қарорларининг суд харажатларига оид қисми бекор қилиниб, давлат божини туман ҳокимлигидан ундириш ҳақида янги ҳал қилув қарори чиқарилди.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 116-моддасига мувофиқ, ҳал қилув қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккинчи тарафдан иш бўйича ҳамма харажатларни ундириб беради.
Бинобарин, мазкур иш юзасидан давлат божини жавобгар бўлган туман ҳокимлигидан ундириши лозим бўлсада, қонун нор­маларига риоя қилмасдан фойдасига ҳал қилув қарори чиқарилган А.дан ундириб хатоликка йўл қўйган1.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish