Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти шорахметов шоакбар шорустамович


-м о д д а. Вакилнинг ёрдами учун ҳақ тўлашга



Download 12,6 Mb.
bet110/423
Sana04.06.2022
Hajmi12,6 Mb.
#636077
TuriКодекс
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   423
Bog'liq
ФПК ШАРХ 3.06.10

114-м о д д а. Вакилнинг ёрдами учун ҳақ тўлашга
кетадиган харажатларни қоплаш


Ҳал қилув қарори қайси тарафнинг фойдасига чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккинчи тарафдан вакилнинг ёрдами учун тўлашга кетган харажатларни оқилона миқдорларда ундириб беради.
Агар ҳал қилув қарорига биноан ҳақли бўлиб чиққан тарафга адвокат белгиланган тартибга мувофиқ бепул ёрдам кўрсатган бўлса, бу сумма бошқа тарафдан адвокатлар бюроси (ҳайъати, фирмаси) фойдасига ундирилади.


1. Фуқаролик ишларини судда кўришда вакилнинг иштироки ҳақида юқорида баён этилган эди. Вакиллик қиладиган шахс ишончномага, қонунга, суд қарорига ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган ваколат билан бир шахс (вакил) томонидан бошқа шахс (ваколат берувчи) номидан тузилган битим ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқи ва мажбуриятлари­ни бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади.
Ўз характерига кўра фақат шахсан тузилиши мумкин бўлган битимни, шунингдек қонунларда назарда тутилган бошқа битим­ларни вакил орқали тузишга йўл қўйилмайди.
Вакил ўзига ваколат берган шахс номидан шахсан ўзига нисба­тан ҳам, у айни бир вақтда вакили бўлган бошқа шахсга нисбатан ҳам битимлар тузиши мумкин эмас, тижорат вакиллиги бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
Муомалага лаёқатли шахслар ўзлари танлаган вакиллар орқали битимлар тузишлари мумкин, битим ўз характерига кўра фақат шахсан тузилиши мумкин бўлган ҳоллар, шунингдек қонунда кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
Ушбу қоиданинг биринчи қисмида белгиланишига қараганда, вакиллик қилувчи шахсларнинг доираси кенг бўлиб, шу асосда уларнинг хизматларини рағбатлантириш масаласи қўйилган.
Вакилга берилган ваколат унинг хизмат вазифасига кирмаган тақдирдагина кетган харажатлар ҳар томонлама тўғри баҳоланган ҳолларда, инсоф нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда суд томони­дан ундириб берилади.
Юқорида вакилнинг ёрдами учун тўланадиган харажатлар амалдаги ФПКда белгиланган, бўлиб бунинг мазмунига вакиллик­нинг барча турларини киритиш назарда тутилган. Олдинги қонун­чилик (ГПКнинг 99-моддаси)да эса, фақат авдокатнинг ёрдами учун тўланадиган харажатлар назарда тутилган бўлиб, бунга кўра, муддатнинг ўтиши календар санасидан сўнг келгуси кундан ёки бошланиши муқаррар белгилаб қўйилган ҳодисанинг содир бўлганидан кейин бошланади.
2. Суд амалиётида аксарият ҳолларда адвокатлар тарафларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладилар. Шу туфайли судда вакиллик қилиш учун адвокатни таклиф этган тараф унинг хизмати учун маълум харажатлар сарфлашга тўғри келади. Бундай тартиб шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида ўз ифодасини топган.
Бу қоидага кўра, агар иш юзасидан суд қарорига асосан ҳақли бўлиб чиққан тараф томонида адвокат иштирок этган бўлса-ю, адвокат шу тарафга бепул ёрдам кўрсатган тақдирда иккинчи тарафдан (жавобгардан) ундириладиган суд чиқимлари даъвогарга эмас балки адвокатлар бюроси (ҳайъати, фирмаси) фойдасига ундириш лозим эканлиги белгиланган.
3. Адвокатларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси “Адво­катура тўғрисида”ги 1996 йил 27 декабрдаги Қонун (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси. 1997, № 2. 54-62-б); Ўзбекистон Республикаси “Адвокатлик фаолиятининг кафо­латлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги 1998 йил 25 декабрдаги Қонуни; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган “Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисида”ги Низом, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Устави ва бошқа шу кабилар давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси мустақил республикамизда инсон ҳуқуқларини янада ҳимоя қилишга қаратилган ҳужжатлардир.
Фуқаролик ишларини биринчи инстанция, апелляция ва касса­ция судларида кўришда иштирок этган адвокатларгина белгиланган чиқимларни талаб қилишга ҳақли бўлиб, бошқа турдаги юридик ёрдамлар ишнинг бу турига қўшилмайди.
Адвокатнинг фуқаролик ишларини кўришда иштироки туфайли ундириладиган чиқимлар ҳақида суд ўзининг ҳал қилув қарорида кўрсатган бўлиши лозим.
4. Ҳар қандай тараф ўзига берилган процессуал қонунлардан инсофли равишда фойдаланган тақдирдагина уларнинг талаблари қаноатлантирилиши мумкин, шу жумладан бу талаб даъвогарнинг адвокатни хизмати учун ҳақ ундиришга ҳам тегишлидир.



Download 12,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   423




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish