[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3252] Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»


-боб. Банк номини ўзгартириш билан боғлиқ банк уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш



Download 417,5 Kb.
bet22/33
Sana20.07.2022
Hajmi417,5 Kb.
#825153
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   33
Bog'liq
3252 NIZOM

4-боб. Банк номини ўзгартириш билан боғлиқ банк уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш
178. Банкнинг мўлжалланаётган янги номи ушбу Низомнинг I бўлими 1-боби учинчи параграфи талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
179. Банкни қайта номлаш учун акциядорлар умумий йиғилиши томонидан банк номини ўзгартириш ва шу муносабат билан уставга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
180. Банк номини ўзгартириш ва уставга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан сўнг банк 30 кундан кечиктирмаган муддатда Марказий банкка ушбу Низомнинг 165-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади.
181. Марказий банк банк уставига банкнинг фирма номи ўзгариши билан боғлиқ киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда янги ном билан лицензияни қайта расмийлаштириб бериш масаласи юзасидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.
182. Банк номининг ўзгариши билан боғлиқ банк уставига киритилган ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, Марказий банк томонидан Банкларнинг давлат реестрига тегишли ёзувлар киритилади ва янги ном билан лицензия берилади.
183. Янги ном билан лицензия берилган кундан бошлаб, банкнинг янги номи кучга киради.
184. Банк ўзининг расмий веб-сайтида банк номи ўзгартирилганлиги тўғрисида ахборотни жойлаштириши шарт. Бундай ахборотни жойлаштириш банкнинг янги номи кучга кирган кундан бошлаб 2 иш куни давомида амалга оширилади.
185. Банк номининг ўзгарганлиги тўғрисидаги маълумот Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
5-боб. Банк жойлашган ерининг (почта манзилининг) ўзгариши билан боғлиқ банк уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш
186. Банк жойлашган ерининг (почта манзилининг) ўзгариши лицензияни қайта расмийлаштиришни талаб этади.
187. Банк жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги муносабати билан банк уставига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ваколатли бошқарув органининг қарори қабул қилинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида Марказий банкка қуйидаги ҳужжатларни уч нусхада илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:
банкнинг жойлашган ерини (почта манзили) ўзгартириш тўғрисида банкнинг ваколатли бошқарув органининг асосланган қарори;
хизмат кўрсатиш кўзда тутилаётган жойдаги Марказий банк худудий бош бошқармасининг банкнинг янги биноси, унинг муҳофаза қилиниши, ускуналар, ташкилий-техник воситалар билан жиҳозланиши ва дастурий таъминоти Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
банк жойлашган ерининг (почта манзилининг) ўзгариши банк омонатчиларига таъсир этиши эҳтимоли ва бундай ўзгариш натижасида банк стратегиясида кутилаётган (аҳоли пункти ўзгарган тақдирда) ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида маълумот.
188. Марказий банк қуйидаги сабабларга кўра банкнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги муносабати билан банк уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатга олишни рад этиши мумкин:
мазкур Низомнинг 187-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
банкнинг янги биноси, унинг муҳофаза қилиниши, ускуналар, ташкилий-техник воситалар билан жиҳозланиши ва дастурий таъминоти Марказий банк талабларига номувофиқ бўлганда;
банк биноси жойлашган ерининг ўзгариши натижасида омонатчилар ва кредиторлар маблағларининг сақланишига таҳдид мавжудлигини кўрсатувчи асослар бўлганда.
189. Банк ўзининг расмий веб-сайтида банк жойлашган ери (почта манзили) ўзгартирилганлиги тўғрисида ахборотни жойлаштириши шарт. Бундай ахборотнинг жойлаштирилиши банк жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги муносабати билан банк уставига киритилган ўзгартиришлар рўйхатга олинган санадан бошлаб 2 иш куни давомида амалга оширилади.
190. Банк манзили ўзгарганлиги тўғрисида маълумот Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Download 417,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish