2-боб. Банк устав капитали миқдорининг кўпайтирилиши билан боғлиқ банк уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш
169. Банк устав капитали миқдорининг ўзгариши устав капитали миқдорининг кўпайтирилиши ёки камайтирилиши шаклларида амалга оширилиши мумкин.
170. Банк устав капитали қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.
Қўшимча акциялар фақат банк уставида белгиланган, эълон қилинган акцияларнинг сони доирасида банк томонидан жойлаштирилиши мумкин.
171. Устав капиталини кўпайтириш учун ушбу Низомнинг 164-бандида белгиланган ваколатли бошқарув органи томонидан, зарур ҳолларда банк уставига эълон қилинган акциялар, шу жумладан уларнинг миқдори, номинал қиймати ва турлари хақида ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
172. Устав капиталининг кўпайтирилиши жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг номинал қиймати миқдорида амалга оширилади. Шу билан бирга, банк уставида белгиланган айрим турдаги акцияларнинг сони ушбу турдаги жойлаштирилган қўшимча акциялар сонига камайтирилиши лозим.
173. Банк устав капитали кўпайтирилишини, шунингдек эълон қилинган акциялари тўғрисдаги ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларни рўйхатга олиниши мазкур Низомнинг 165 ва 166-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
3-боб. Банк устав капитали миқдорининг камайтирилиши билан боғлиқ банк уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш
174. Банкнинг устав капитали акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан, акцияларнинг бир қисмини кейинчалик бекор қилган ҳолда банк томонидан акцияларни олиш йўли билан камайтирилиши мумкин.
Банкнинг устав капиталини акцияларнинг бир қисмини олиш ва бекор қилиш йўли билан камайтиришга, агар бундай имконият банкнинг уставида назарда тутилган бўлса, йўл қўйилади.
175. Банк устав капитали камайтирилиши натижасида унинг миқдори банк уставидаги тегишли ўзгаришларни рўйхатга олиш санасида, Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунда белгиланган устав капиталининг энг кам миқдоридан камайиб кетса, банк устав капитали миқдорини камайтиришига рухсат этилмайди.
176. Устав капиталини камайтириш ҳамда банк уставига тегишли ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Шу билан бирга, қарорда устав капиталининг камайтирилиши сабаблари кўрсатилади ва уни камайтириш тартиби белгиланилади.
Жойлаштирилган акцияларни сотиб олиш йўли билан устав капиталини камайтириш акциядорлар умумий йиғилишининг устав капиталини камайтириш тўғрисидаги қарорида банк томонидан сотиб олинадиган акциялар турлари, сотиб олинадиган ҳар бир турдаги акциялар сони, сотиб олиш нархи, тўлов шакли ва муддати, шунингдек акцияларни харид қилиш муддати белгиланиши лозим.
177. Банк устав капитали камайтирилиши тўғрисдаги ўзгартириш ва (ёки) қўшичаларни рўйхатга олиниши мазкур Низомнинг 165 ва 166-бандларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |