[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3252] Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»


-боб. Банкнинг чет элдаги шўъба банклари, филиаллари ва ваколатхоналари



Download 417,5 Kb.
bet18/33
Sana20.07.2022
Hajmi417,5 Kb.
#825153
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   33
Bog'liq
3252 NIZOM

2-боб. Банкнинг чет элдаги шўъба банклари, филиаллари ва ваколатхоналари
141. Банклар Марказий банкнинг рухсатномаси билан Ўзбекистон Республикаси «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 31-моддасида белгиланган ҳолларда чет элда шўъба банклар очиши ва филиаллар ташкил этиши, банкларнинг капиталида иштирок этиши, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этишда иштирок этиши мумкин.
142. Чет элда шўъба банкини очиш, филиални ташкил этиш, банкларнинг капиталида иштирок этиш, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этишда иштирок этиш учун банк Марказий банкка ушбу Низомнинг 14-иловасига мувофиқ аризани қуйидагиларни илова қилган ҳолда тақдим этади:
банк кузатув кенгашининг чет элда шўъба банкини очиш, филиални ташкил этиш, банкларнинг капиталида иштирок этиш, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этишда иштирок этиш тўғрисидаги қарори;
чет элда шўъба банкини очиш, филиални ташкил этиш, банкларнинг капиталида иштирок этиш, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этишда иштирок этишнинг иқтисодий асосланиши;
раҳбарлик лавозимига (банк бошқарув органларининг аъзолари, филиал раҳбари) тайинланаётган номзодлар ҳақидаги маълумотлар;
қабул қилаётган давлатда назорат режими бўйича маълумотлар.
143. Марказий банк тақдим этилган ҳужжатларни, уларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим қилинган кундан бошлаб бир ой муддатда кўриб чиқади.
144. Марказий банк банк томонидан мазкур Низомнинг 141-бандида белгиланган талабларга риоя қилинмаган, шунингдек Марказий банк томонидан қуйидагилар аниқланган тақдирда чет элда шўъба банкини очиш, филиални ташкил этиш, банкларнинг капиталида иштирок этиш, шу жумладан чет эл банкларини ташкил этишда иштирок этишни рад этиши мумкин:
қабул қилаётган давлатда банк назорати етарлича ва самарали, шу жумладан консолидациялашган асосда таъминланмаганлиги;
қабул қилаётган давлатнинг назорат қилувчи органлари билан самарали ҳамкорлик қилиш имконияти, шу жумладан ахборот алмашиш бўйича имконияти мавжуд эмаслиги.
145. Банкнинг чет элдаги шўъба банки ёки филиалининг раҳбари, жойлашган манзили ўзгарган тақдирда, банк Марказий банкни банкнинг бошқарув органи томонидан тегишли қарори қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш куни давомида ёзма равишда хабардор қилади.
146. Банкнинг шўъба банклари ҳамда ваколатхоналари улар очиладиган ва (ёки) ташкил этиладиган мамлакат қонун ҳужжатларига мувофиқ очилади ва (ёки) филиаллари ташкил этилади.
147. Банк томонидан чет элда ваколатхона очиш, шўъба банкни, ваколатхонани ёки филиални ёпиш, шунингдек чет эл банки акцияларини сотиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, банк бундай қарор қабул қилинган санадан эътиборан 30 кун ичида Марказий банкни хабардор қилиши ва ушбу қарор банкнинг молиявий барқарорлигига қандай таъсир кўрсатиши тўғрисида ахборот тақдим этиши шарт.

Download 417,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish