стратегик – янги эҳтиёжлар, бозордаги мавжуд шароитларни аниқлаш мақсадида янги эҳтиёлар асосида янги маҳсулотни ишлаб чиқаришга қўйиш зарурияти ва имкониятларини аниқлаш яъни сифат бўйича режаларни шакллантириш ва корхонанинг ривожланиш истиқболларини танлаш билан боғлиқ бошқариш механизми;
оператив – ўрнатилган сифат режаси асосида ва уни амалга ошириш яъни ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ўрнатилган сифатини таъминлаш билан боғлиқ бошқариш механизми.
Бунда халқаро ёки маҳаллий стандартлар асосида яритилган ҳар қандай ҳаққоний сифатни бошқариш тизимига мувофиқ, ё унига қисман, яхлит ёки батафсил структурланган, 3.2 ва 3.3-расмларда келтирилгандек мос ишлаши ва кўринишда бўлиши керак.
Энди, шубҳасиз китобхонга сифатни бошқариш ва сифатни таъминлаш атамалари қандай ҳолатларда ва нима учун қўлланлишини тушачаси пайдо бўлгандир, биз бу масалага яна қайтамиз.
3.3-расмдаги схеманинг мукаммаллигини ҳисобга олиб, унинг таркибига кирувчи алоҳида блокларини ёритамиз.
1-блок. Ишлаб чиқариш ва хусусий истеъмоллар соҳаси. Бу блокда маҳсулот нима мақсадда яратилиш амалга оширилади. Бу ерда у истеъмо қилинади ва ўзининг мавжудлигини тугатади, ва айнин бу блок маҳсулотнинг сифатини бошқаришда асосий муҳин ўрин тутиб, модомики сифатни бошқаришнинг барча жараёнлари худди шундай хосса билан маҳсулотни яратиш ва тайёрлашда ўзнинг мақсаларига эга бўлиб аниқланган эҳтиёжларни қоноатлантириши лозим. Истеъмо соҳасида тайёрланган ва истеъмолчилар олган маҳсулотнинг ҳақиқатдаги сифати унинг ҳақиқий эҳтиёжлар тавсифларига мувофиқлиги ўрганилади.
2-блок. Бозордаги янги эҳтиёжлар ҳажми ва унинг тавсифларини ўрганиш. Истеъмол соҳасида иқтисодий конуниятларга мувофиқ янада юқори сифатли ва юқори даражада маҳсулот талаб этилаётганлигини қондириш, янги эҳтиёжлар юзага келади. Бунинг асосида сифатини бошқариш механизмида механизмнинг кейинги звеноси ҳаракатга келтириш учун бошланғич туртки берувчи янги тўғри алоқа пайдо бўлади. 2-блокда биринчи тўғри алоқа ўзлаштирилишидан кейин янги эҳтиёжларнинг таркибий томонлари юзага чиқиши, унинг психофизиологи, хўжалик ёки ишлаб чиқариш муҳити аниқлаштирилади. Бу қанчалик вақт бўйича эҳтиёжларни ривожланиш қонунининг ҳаракатини аниқлаш имкониялари амалга оширилиб, вақт давомида эҳтиёжлар тақсимлаш ва ҳажми, камаяйиши, ўсиши динамикаси аниқланади.
3-блок. Маркетинг. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган ва янги маҳсулот имкониятларининг бозордаги ҳолатлари башорат қилинади. Бу келгусида маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажми ва сотилиш имконини баҳолаш учун амалий аҳамиятга эга. Бу блокда 2-блокда аниқланган тавсифлар, эҳтиёжларни қондириш, келгусида маҳсулотнинг хосалари қандай бўлиши тўғрисида масалалар ҳал қилинади. Келгусида маҳсулот, талаблар даражаси ва унга тўловлар имконияти ва турли хил иқтисодий жиҳатлари таҳлил қилинади. Маҳсулотни рақобатбарошлиги, корхона, фирма рақобатбардошликлари билан алоқадор бўлган махсус саволлар ва масалалар аниқлаштирилади.
3-блок ишида янги маҳсулотнинг самарадорлигини баҳолаш, комплекс ва барча томонлама қулай бўлишини аниқлашнинг мавжудлиги билан асосий муҳим ўрин тутади. У бир қанча саволлар ва масалаларни: битта маҳсулотга харажатлар таҳлили, янги маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажми учун харажатлар даражаси ва уни турли бозорларда сотиш имкониятларини ҳисобга олиб нархи, унинг камайиши даражаси динамикаси ва ишлаб чиқаришнинг рентабеллиги, ишлаб чиқаришни тайёрлашга харажатларни қоплаш муддати, фойдаланишда истеъмолчиларининг харажатлари, кредит сиёсатига йўналтирилган қулай нарх даражалари ва корхонанинг инвестиция имкониятларини баҳолашни қамраб олади. Нарх даражаси ва ишлаб чиқариш харажатларининг ҳисоби муҳим аҳамият касб этади.
Шундай қилиб 3-блокда сифатни бошқариш механизмида яъни ишлаб чиқариш янада юқори сифатли маҳулот ишлаб чиқаришга тайёрми, агар тайёр бўлса, қанча ҳажмда, қандай муддатда, агарда тайёр бўлмаси, нимага ва нима учун? каби энг асосий савол ва масалаларга жавоб тайёрлаш бўйича ишлар бажарилиб, янги маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг ташкилий-техниваий, иқтисодий имкониятлари ҳамма томонлама баҳолаш амалга оширилади.
Бу саволларга салбий жавоблар бўлган тақдирда 1, 2 ва блоклар доирасида ишлар цикли янгидан қараб чиқилади. Янда юқори сифатли маҳсулотни, янги маҳсулотни ишлаб чиқаришни бошлаш тўғрисида қарорлар унгача тўтатиб турилади. Барча ишлар тўғриланганидан сўнг 4-блок ишларини бошлашга қарор қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |