Ўзбекистон респубикаси


Сифатни бошқариш босқичлари



Download 4,8 Mb.
bet42/235
Sana02.03.2022
Hajmi4,8 Mb.
#479755
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   235
Bog'liq
СИФАТ МЕНЕЖМЕНТИ ТИЗИМИ ВА СЕРТИФ

3.3. Сифатни бошқариш босқичлари


Замонавий назария ва амалиётларда сифатни бошқариш қуйидаги бешта асосий босқичлар бўлинган:


1. “Нимани ишлаб чиқариш?” ва техник шартларни тайёрлашга қарор қабул қилиш.
2. Ишлаб чиқаришни тайёрлиги ва ташкилий жавобгарликларни тақсимланишини текшириш.
3. Маҳсулотни ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнлари.
4. Келгусида аниқланган нуқсонларни келиб чиқишини олдини олиш учун назорат ва ишлаб чиқариш жараёнларига ўзгартириш киритиш билан ахборот алмашиниш акс алоқасини таъминлаш ва нуқсонларни бартараф қилиш.
5. Сифат бўйича узоқ муддатли режаларни ишлаб чиқиш.
Корхонани бошқариш органи, барча бўлимларнинг ўзаро фаолиятисиз келтириб ўтилган босқичларни амалга ошириш мумкин эмас. Бундай ўзаро фаолият сифатни бошқаришнинг ягона тизими деб аталади. Бу сифатни бошқаришга умум тизимли ёндашишни таъминлайди.
Сифатни бошқариш босқичлари таркибини батафсил кўриб чиқамиз.
Сифат биринчи босқичда шу даражада маҳсулот ёки хизматлари корхонанинг ички техник шартларнинг талабларига мувофиқ бўлади. Сифатнинг бу жиҳати сифатнинг техник талабларги мувофиқлиги деб аталади.
Иккинчи босқичида конструкция сифати баҳоланади. Сифат маҳсулотнинг конструкцияси бўйича корхонанинг техник талабларига жавоб бериши мумкин, бироқ конструкциянинг ўзи юқори ёки паст сифатда бўлиши мумкин.
Сифатнинг учинчи босқичида шу даража, яъни корхонанинг ишлари ёки хизмат (маҳсулот) вазифалари мавжуд истеъмолчилар эҳтиёжларини қаноатлантиради.
Кўплаб корхоналарнинг ташкиллаштириш асоси бўлиб, қурилмаларни таъмирлаш ва эксплуатация қилиш, харид қилишда, максимал фойдали шартлар учун яратилаётган ва якуний фойдаланиланишга мўлжаллаб иш юритиш ҳисобланади.
Корхона маҳсулотлари ички техник шартларга мувофиқ бўлиши мумкин (бу биринчи босқич); конструкциянинг ўзи (иккинчи босқич) сифати даражасида; хизматлар ёки маҳсулот истеъмолчи талабларини муайян қаноатлантириши учун сифати жавоб бермаслиги мумкин (учинчи босқич). Кўриб чиқилган учта босқич сифатни бошқариш амалиётида бир хил муҳим аҳамиятга эга ва айрим қайта ҳолатларни қайта кўриб чиқмаслик, кичик кичик муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Сифатни бошқариш деганда оптимал сифатли маҳсулотни яратиш ва ундан тўлиқ фойланишни таъминловчи барча даражадаги омиллар ва шароитлар таъсирида доимий, режали, мақсадларга йўналтирилган жараёнлар тушунилади.
Маҳсулот сифатини бошқариш тизими ўзида бошқарув объектлари ва бошқарув органлари, маҳсулот сифатини юқори даражада бўлишини ўрнатиш, таъминлашга ва қўллаб-қувватлашга йўналтирилган чора-тадбирлар, усуллар ва воситалар мажмуасини намоён этади.

Download 4,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish