Сифатга талаблар – объект тавсифларига ўрнатилган, уларни бажарилишини ўрнатиш ва текширувини ўтказиш имконини берувчи сифат ёки миқдорий талаблари йиғиндиси ёки аниқланган эҳтиёжларни ифодалашдир
Сифатга талаблар истеъмолчиларнинг кутилаётган ва ўрнатилган эҳтиёжлари максимал акс эттириши ва имконияти бўлиши лозим. “Талаб” атамаси бозор (ташқи томонлар билан муносабат бўйича талаблар) ва контракт талабларини ҳамда ташкилотнинг ички талабларини қамраб олади. Сифатга талаблар расмий ҳужатлаштирилган бўлиши лозим.
Кейинги муҳим атама бу сифатга жамият талабларидир. Жамият талабларида ароф-муҳитни ҳимоялаш, соғлиқни ҳимоялаш, хавфсизлик, мустаҳкамлик, табиий ресурслар ва энергияни сақлашлар назарда тутилади. Жамият талаблари юридик ва меъёрий талабларни қамраб олади.
Жамият талаблари – қонунлар, йўриқномалар, қоидалар, кодекслар, устав ва сифатни таъминлашга нисбатан тушинилган бошқа ҳужжатлардан келиб чиққан мажбуриятлардир.
O‘z DSt ISO 9000:20096 халқаро стандартига асосан сифатга қуйидагича таъриф берилган:
Сифат - бу хусусий тавсиф мажмуининг талабларга мувофиқ даражаси.
Талаб - эҳтиёж ёки белгиланган кутилма бўлиб, одатда мўлжалланади ёки мажбурий бўлади.
Талабга қуйидаги тушунчалар мансуб бўлади:
1. “Одатда мўлжалланади” тушунчаси кўрилаётган эҳтиёжлар ёки кутилмалар мўлжалланаётганда ташкилот, унинг истеъмолчилари ва бошқа манфаатдор томонларнинг умум қабул қилинган амалиётини билдиради.
2. Талабнинг аниқ муайян турини белгилаш учун масалан, маҳсулотга қўйиладиган талаблар, сифат тизимига қўйиладиган талаблар, истеъмолчининг талаби каби аниқловчи сўзлар қўлланилиши мумкин.
3. Белгиланган талаб бўлиб масалан, ҳужжат аниқланган талаб ҳисобланади.
4. Талабларни турли манфаатдор томонлар кўрсатиши мумкин.
5. Бу таъриф ISO/IEC Директивалари 2:2004 қисмининг 3.12.1 даги таърифдан фарқ қилади.
Тавсиф - фарқловчи хосса. Тавсиф қуйидагича бўлиши мумкин: тавсиф хусусий ёки берилган бўлиши; сифат ёки миқдор жиҳатида бўлиши мумкин. Тавсифларнинг турли класслари бор, жумладан:
- физик (масалан, механик, электр, кимёвий ёки биологик тавсифлар);
- органолептик (масалан, ҳид сезиш, ҳис қилиш, таъмни сезиш, кўриш, эшитиш билан боғлиқ бўлган) тавсифлар;
- аҳлоқ-одоб (масалан, хушмуомалалик, виждонлилик, ҳаққонийлик) тавсифлари;
- муваққат тавсифлар (масалан, ўз вақтида бажаришлик, рад қилмаслик, оддийлик);
- эргономик (масалан, одамнинг физиологик ёки хавфсизлик билан боғлиқ бўлган) тавсифлари;
- функционал тавсифлар (масалан, самолетнинг максимал тезлиги)дир.
Do'stlaringiz bilan baham: |