Бошқариш воситаси – сифатни бошқариш тизимларида махсус вазифларни бажаришни бошқарувчи, шахс ва орган фойдаланувчи барча техника қурилмалар, алоқа воситалар, сўзлар ва барча бошқа воситаларни (компьютер, ва ҳ.к.) қамараб олади. Маҳсулот сифатини бошқариш тизими таркибига шунингдек, қуйидагилар ҳам киради:
Маҳсулот сифати кўрсаткичларини тартиблаштирувчи меъёрий ҳужжатлар ва сифатни бошқаришнинг махсус вазифаларини бажаришни таъминлови базаси;
метрологик воситалар, шунингдек, (тизимнинг бошқариш даражасига боғлиқ ҳолда) физикавий катталикларнинг давлат эталонлари намунавий ва/ёки ишчи ўлчов воситалари;
ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизими (ЎДТ);
моддалар ва материллар таркиби тўғрисидаги ахборот-маълумотлар давлат стандартлаштириш хизмати (АМДСТ).
Бошқарув муносабатлари - мувофиқлаштириш (ҳамкорлик) ва субординация (бўйсўниш) муносабатлари.
Субординация муносабати одатда раҳбариятдан бўйсўнувчиларга вертикал боғлиқликда тавсифланади. Бу муносабатнинг таркиби маҳсулот сифатини бошқаришнинг мақсад ва вазифалари марказлашган ва марказлашмаганлиги даражаси билан аниқланади. Корхона даражасида сифатни бошқариш бўйича субординация муносабати ишлаб чиқариш тузилмаси ва амалдаги сифатни бошқариш тизимининг тузилмаси бўйича аниқланади. Бошқарув муносабатлари ягоналик асосида, жамоатчилик, меҳнат жамоаси аъзоларининг фаоллиги, иқтисодий, маънавий ва моддий рағбатлантиришга асосланади.
Мувофиқлаштириш муносабатлари маҳсулотнинг аниқланган сифат даражаси ёки уни яхшилашни таъминлаш қаторида таъсирлар, алоҳида ишчилар ёки ташкилотларнинг ўзаро горизонтал алоқадорлиги билан тавсифланади.
3.5. Сифатни бошқариш функциялари
Сифат менежмент бошқарув фаолиятининг махсус тури бўлиб ҳисобланади. Бошқарув фаолиятининг бундай махсус турларига сифатни бошқариш, молиявий бошқариш, ходимларни бошқариш, лойиларни бошқариш, инновацияларни бошқариш, маркетингни бошқариш ва бошқалар киради (3.4-расм).
Ҳар бир қўйилган мақсадларга эришиш учун ушбу соҳаларда корхонанинг сиёсати аниқланади ва бажарувчиларга ва улар орқали ишлаб чиқариш муҳитига таъсир этувчи комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Келтирилган бошқарув фаолиятларининг махсус турларидан ҳар бири умумий бошқарув вазифалари сифатида режалаштириш, ташкиллаштириш, белгилаш, назорат қилиш, ҳисобот юритиш, бошқарувчанлигини таъминлаш, фаолиятларни мувофиқлаштириш, натижаларни таҳлил қилиш ва бошқалар ёрдамида амалга оширилади.
3.4-расм. Бошқарув фаолиятларининг махсус турлари.
Бошқарув фаолиятларининг турли хил мақсадлари бир текисликда бўлмайди. Масалан, молиявий соҳадаги мақсадлар жорий харажатларни камайтиришга йўналтирилган бўлиши мумкин, айни вақта эса, сифат соҳасидаги мақсадлар жорий харажатларга қўшимча равишда йўналтирилган бўлади. Корхона раҳбари бундай ҳолатларда ҳар бир белгиланган мақсадларнинг муҳимлигини аниқлаши ва тузилмаснинг иерархияси бўйича “мақсадларнинг дарахт шаклини” шакллантириш лозим.
Белгиланган мақсадлар бўйича муҳимлиликни тақсимлашнинг янада оптималроғи бу бозор иқтисодиёти ҳолатида сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий вакўплаб омилларга боғлиқ бўлади. Бунинг учун уларнинг барча мураккабликлари бўйича комплекс тадбирларни қабул қилиш лозим. Айни пайтда корхона раҳбарлари мавжуд бўлган бир қанча омилларни ҳисобга олишга мажбурдирлар (3.5-расм).
-
Рақобатчиликдаги аҳамиятга эга омиллар
|
1. Маҳсулот сифати
2. Етказиб беришнинг ишончлилиги
3. Мослашувчанлик:
- маҳсулотнинг мослиги;
- ишлаб чиқариш ҳажмининг мослиги.
4. Нархи:
- маҳсулотнинг паст нархлиги
- олди-сотдининг паст нархлиги
|
3.5-расм. Истеъмолчилар маҳсулотни танлашида кўпроқ ҳисобга олишадиган мезонлар.
3.5-расмда келтирилган истеъмолчилар ёки таъминотчилар томонида маҳсулотларни танлашда ҳисобга олинадиган мезонлар тўғрисидаги маълумотлар тадқиқот натижалари асосида олинган. Аҳамиятга эга омилларни тақсимлаш учун истеъмолчилар кенг миқёсда комплекс мезонларни таклиф этишган, масалан, буларга сифат, нарх, маҳсулотнинг қулайлиги (янгилиги), етказиб беришнинг ишончлилиги, экспортчилар билан алоқадорлиги, сотувдан кейинга хизмат кўратишлар ва бошқаларни келтириш мумкин.
Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, ҳозирги кунда истеъмолчи ҳаммадан кўра маҳсулот ва хизматларнинг сифатини ҳисобга олишади. Демакки, фақатгина керакли вақтда, мақбул нархда, кутилган сифат даражасида маҳсулот ва хизматларни таклиф этиш орқали маҳсулот ва хизматларни сотиш имконияти мавжуд бўлади.
Самарали сифатни бошқариш сифатни қандай бошқариш керак? Деган саволга янада аниқ жавоб беришни талаб этади. Ҳақиқатдан ҳам сифат маҳсулотнинг ҳаётий цикли босқичларида давомидаги тадбирлар бўйича ўзгарувчи тадқиқот объекти сифатида ва шубҳасиз сифат тушунчасини ҳар бир босқичларда янада аниқланган бўлиши ҳамда уни аниқ мақсадга йўналтирилган ҳолда бошқариш лозим.
3.6-расмда сифат менежменти билан “сифат функциялари” боғланиш схемаси акс эттирилган. Бу схемадаги сифат функциялари деганда маҳсулотнинг ҳаётий циклининг турли хил босқичларига сифат менежменти функционал йўналтирилганлиги тушунилади (3.7-расм).
3.6-расм. Сифат менежментининг функционал тузилмаси.
3.7-расмда келтирилган маҳсулот ҳаётий циклининг бир қанча босқичлари ISO 9001 стандарти бўйича “сифат ҳалқаси”дан қисман фарқланади, шундай экан, мустақил босқич сифатида “назорат/текшириш”ни киритиш мумкин эмас. Бу босқич эмас, балки кўплаб босқичларда қўлланиладиган процедурадир. Ушбу ҳолатда назорат/текшириш тушунчаси – бу сифат функциясини англатади.
Сифат функцияларига таърифлар келтирамиз:
а) маҳсулотнинг истеъмол сифатини режалаштириш – бозор конъюнктурасини ҳисобга олиб, маҳсулотга истеъмолчиларнинг талаблари ва уни лойиҳалаштиришга техник топшириқ ишлаб чиқиш ва уни лойиҳалаштириш;
б) маҳсулот сифатини лойиҳалашда шакллантириш – истеъмолчилар томонидан ўрнатилган талабларни максимал даражада бажарилишини таъминловчи, (маҳсулотни унифкациясини ҳисобга олиб) техник топшириқ асосида лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
в) маҳсулот сифатини таъминлаш – лойиҳа ҳужжатлари асосида хусусий маҳсулот ишлаб чиқаришнинг бошланишини таъминловчи технологик асбоб-ускуналар ва технологик қурилмаларни ҳужжатлаштириш ва танлаш (ёки лойиҳалаш ва тайёрлаш), маҳсулотга меъёрий ва техникавий ҳужжатларни (метрологик талабларни ҳисоб олиб) ишлаб чиқиш;
3.7-расм. Маҳсулотнинг ҳаётий цикли босқичлари билан сифат функцияларининг мувофиқлиги.
г) сифат назорати - маҳсулот сифатини (шу жумладан, харид қилинган маҳсулотларни), технологик жараёнлар ва қурилмаларнинг техникавий (конструкторлик, технологик, меъёрий) ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини баҳолаш (шунидек, синаш)дир.
д) сифатни сақлаш – ўрнатилган ёки ўзгараётган талабларга мувофиқ жараёнлар ва маҳсулот (шунингдек, харид қилинаётган маҳсулотлар) сифатини доимий таъминлаш ёрдам берувчи чора-тадбирларни ўтказиш;
е) сифатни яхшилаш – амалдаги сифат даражасини оширувчи, маҳсулот сифатига ва маҳсулотнинг тан нархига ҳамда жараёнларга таъсир этувчи барча турдаги фаолиятлар бўйича чора-тадбирлар (усуллар, йўллар, лойиҳалар)ни ишлаб чиқишни қамраб олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |