Ўзбекистон републикаси


д) биокимёвий сочилиш ореоллари



Download 9,62 Mb.
bet31/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

д) биокимёвий сочилиш ореоллари тирик организмлар(ўсимликлар) тарқалган худудларда конлар ва уларнинг бирламчи ва иккиламчи сочилиш ореоллари таркибига кирувчи элементлар миқдорининг ошиб боришида намоён бўлади. Бир қатор тадқиқотчилар томонидан қуйидаги ўсимликларда элементлар концентрациясининг асосий турлари келтирилган: биринчидан, конлар ёки уларнинг сочилиш ореоллари устидаги барча ўсимликлар баъзи бир элементларнинг юқори миқдори билан ҳарактерланади; иккинчидан, элементларнинг юқори концентрациялари фақат маълум турдаги ўсимликларда тўпланиши мумкин. Масалан, цинкли, литийли, алюминийли ва бошқа флоралар тури мавжуд. Ўсимликларда элементлар миқдоридаги ва уларнинг сочилиш ореолларидаги контрастлилик кўплаб омилларга боғлиқ. Конларда ўсимликлардаги элементларнинг максимал концентрацияси фонга нисбатан икки ва ҳатта уч марта ортиқ бўлиши мумкин. Биокимёвий сочилиш ореолларининг морфологияси ва ўлчамлари одатда иккиламчи литокимёвий сочилиш ореолларининг шакли ва ўлчамларига мос келади, фақат айрим холлардагина ўсимликлардаги сочилиш ореоллари кондан бирмунча узоқроқда кузатилади ва бундай холат сув оқимлари билан келтирилган элементлар шу жойдаги тупроқда мавжудлиги билан асосланади. Чунки ўсимликларда деярли барча кимёвий элементлар мавжуд бўлиши мумкин деб ҳисобланса, унда барча минералларнинг озуқа элементларидан элемент–индикаторлар сифатида фойдаланиш мумкин. Аммо уларнинг самараси турлича.
4.2. Фойдали қазилма моддаларнинг билвосита қидириш белгилари.
Юқорида айтиб ўтилганидек билвосита қидириш белгиларига а)маъдан атрофидаги жинсларнинг ўзгариши, б)ёндош жинслар ичида маъданлашиш билан бирга хосил бўлган томирли минералларнинг мавжудлиги, в)фойдали қазилмалар ва уларни ўраб турган ёндош жинсларнинг турли хил физик ҳоссалари, г)рельефнинг ҳарактерли ҳусусиятлари, д)гидрогеологик ва е)ботаник белгилар киради.
М а ъ д а н а т р о ф и д а г и ж и н с л а р н и н г ў з г а р и ш и. Тоғ жинсларининг ўзгариши фойдали қазилаларнинг ҳосил бўлиш ва уларнинг бузилиш жараёнларида содир бўлади.
Эндоген маъданлашиш жараёнларида маъдан атрофидаги тоғ жинсларининг энг ҳарактерли ўзгаришлар - скарнлашув, грейзенлашув, кварцлашув, доломитлашув, каолинитлашув, серпентинлашув, хлоритлашув ва х.к. ҳисобланади. Бундай маъдан атрофи жинсларининг ўзгариши жуда муҳим билвосита қидириш белгилари ҳисобланади. Чунки улар баъзан маъданли таналарга нисбатан жуда катта майдонларни ва жуда катта ҳажмни эгаллайдилар. Улар билвосита қидириш белгилари ҳисобланишининг сабаби, уларнинг мавжудлиги минераллар ҳосил бўлишига гувоҳлик берсада, ҳар доим ҳам маъданлашишлар кузатилавермайди.
С к а р н л а р в а с к а р н л а ш г а н ж и н с л а р кўплаб темир, мис, қўрғошин, цинк, вольфрам, молибден, бериллий, олтин, кобальт, мишяк, қалай, бор конлари учун мансуб. Скарнлардаги гранатлар маълум миқдорда маъданлашиш мавжудлигини кўрсатади. Масалан, андрадит таркибли гранатлар билан темир, қўрғошин – цинкли ва кобальтли маъданлашуш, грассуляр таркибли гранатлар билан қўрғошин – вольфрамли маъданлашуш, андрадит–грассуляр таркибли гранатлар билан эса мис, қисман вольфрам маъданлашув ассоциациялари кузатилади.
Г р е й з е н л а ш у в жараёнлари маълум маъданли минераллар ҳосил бўлиши билан бирга кечади. Жумладан: касситерит, вольфрамит, шеелит, молибденит, берилл, танталит – колумбит ва баъзан висмут ёмбиси.
Грейзенлар генетик жихатдан нордан таркибли гранитли интрузиялар билан боғлиқ бўлиб, сульфид бўлмаган қуйидаги маданлашиш турлари билан бирга ҳосил бўлади: баъзан кам миқдорли сульфид қўшимчалари бўлган касситеритли ва вольфрамли конлар. Гранодиорит таркибли интрузиялар билан боғлиқ грейзенлар, сульфид типли маъданлашув билан бирга темир, мис, қалай, висмут, молибден, цинк, қўрғошин, мишяк сулфидлари ва бир неча миқдорли касситерит ва вольфрамитлар намоён бўлади.
Т о ғ ж и н с л ар и н и н г к в а р ц л а ш у в и. Нордон, ўрта ва энг асосийси эффузив жинсларнинг гидротермал ўзгариши иккиламчи кварцитлар деб аталувчи ҳосилалар пайдо бўлишига олиб келади.
Нордон жинслар бўйича ривожланувчи кварцитлар билан асосан нометал фойдали қазилмалар: алунит, каолинит, пирофиллит, диаспор, андалузит, корунд ва бошқалар боғлиқ.
Ўрта тартибли жинслар ҳосил қилувчи кварцитларда мис ҳамда қўрғошин – цинкли ва олтин – кумушли маъдан тўпламлари бирга учрайди, баъзан улар билан молибден, висмут, мишяк сурьма ва симоб маъданлари боғлиқ бўлади.
Кўпинча карбонатли жинслар(охактошлар, доломитлар) кварцлашувга учрайдилар, бундай кварцлашган жинсларни жаспероидлар деб аталади. Одатда улар билан ўрта ҳароратли полиметалли конлар боғлиқ бўлади. Карбонатли ҳамда силикатли жинсларнинг кварцлашуви паст ҳароратли сурма–симобли конлар билан бирга содир бўлади. Жинсларнинг кварцлашуви ҳам флагопит, барит, витерит ва бошқа конларнинг қидириш белгилари ҳисобланади.
С е р и т ц и т л а ш у в да гидротермал ўзгариш жараёнлари айниқса дала шпати жинсларида кенг тарқалган бўлади. Кўрсатиб ўтилган жинсларга ўрта ҳароратли гидротермал эритмаларнинг таъсири натижасида энг кенг тарқалган серицитлашган жинслар, грейзенлар, турмалинлашган, мусковитлашган зоналар ҳамда иккиламчи кварцитларнинг ташқи чекка фациялари ҳосил бўлади.
Серитцитлашган жинслар олтин, мис, қўрғошин, цинк, мишьяк ва бошқа бир қанча ноёб металл конларининг муҳим қидириш белгилари ҳисобланадилар.
Шуни ҳам назарда тутиш лозимки, тоғ жинслари минтақавий метаморфизм жараёнларида серицитлашувга учрайдилар, аммо унда улар қидириш аҳамиятига эга бўлмайдилар.
Серицитлашган жинслар минтақавий метаморфизмда хосил бўладиган чекланган майдонлардагина тарқалган анъанавий жинслардан фарқли ўлароқ, гидротермал жараёнлар билан боғлиқ холда кўпинча тектоник бузилиш зоналари бўйича ривожланади ва жинсларнинг бошқа гидротермал ўзгаришлари, кварцлашув, турмалинлашув, хлоритлашув ва бошқа жараёнлар билан бирга кечади.
Х л о р и т л а ш у в минтақавий контактли–метаморфизм, автометаморфизм ёки гидротермал эритмалар таъсири остида асосан ультраасосли, қисман ўрта ва баъзан нордон таркибли жинслар хлоритлашувга учрайдилар. Қидириш мақсадлари учун гидротермал жараёнларда вужудга келувчи хлоритлашган жинслар жуда катта қизиқиш уйғотади. Улар нисбатан чекланган майдонларда ривожланганлиги ва деярли ҳар доим бошқа гидротермал ўзгаришларга учраган–серицитлашган, кварцлашган ва бошқа жинслар билан бирга учрайди. Хлоритлашган жинсларнинг бошқа гидротермал ўзгаришга учраган жинслар билан уйғунлашуви ҳамда хлоритларнинг таркиби у ёки бу фойдали қазилмани аниқлаш имкониятларини кўрсатиб бериши мумкин. Масалан, кварц–хлоритли ва серицит–хлоритли жинслар кўпинча сульфат-касситеритли конларда кузатилади ва баъзан мис колчеданли ва полиметалли, турмалин – хлоритли жинслар кўпроқ касситерит–сульфидли конларни топиш имкониятлари ҳақида гувохлик беради, биотит-хлоритли жинслар колчеданли ва мис–порфирли маъданлашув билан бирга намоён бўлади, хлоритнинг ўзидан ташкил топган жинслар жуда кам учрайди ва одатда баъзи бир хлоритли, полиметалл, сульфид–касситеритли конларнинг маъданли таналари атрофида оторочка бўлиб ҳисобланади.
Сульфид–касситеритли конлар темирли хлоритлар(тюрингит гурухи), колчеданли конлар–магнезиал–темирли (рипидолит гурухи), полиметалли конлар–магнезиал(пеннинклинохлор гурухи) билан бирга намоён бўлади.
Ж и н с л а р н и н г д о л о м и т л а ш у в и. Қатламлар шаклидаги ва одатда катта майдонларни эгалловчи чўкинди генезисли доломитлардан фарқли ўлароқ, гидротермал жараёнлар натижасида хосил бўлган карбонатли жинсларнинг доломитлашуви фақат айрим участкалардагина ривожланади ва кўпинча ер ёриқликлари билан назорат қилинади. Жинсларнинг бундай участкалари одатда ёрқин ранглилиги ва доломитлашган охактошлар нисбатан йирик донадорликка эгалиги билан ҳарактерланади.
Доломитлашган жинслар паст ҳароратли, айрим холларда ўрта ҳароратли полиметаллар, барит–витеритли ва сидеритли конлар учун билвосита қидириш белгилари ҳисобланади.
Ж и н с л а р н и н г с е р п е н т и н и з а ц и я с и. Ультраасосли жинсларнинг серпентинизацияси автометаморфизм ва динамометаморфизм(антигоритли серпентинитлар) таъсирида ҳосил бўлади ва минтақавий ҳарактерга эга бўлади. Аммо, фойдали қазилмаларни қидириш учун гидротермал эритмалар таъсири остида хосил бўлувчи серпентинизациялашув зоналарининг мавжудлиги, айниқса перидотитлар учун хризотил–асбест конларининг муҳим қидириш белгилари ҳисобланади.
Хризотил–асбест конларини учратиш учун нисбатан ёш нордон жинсларнинг чоклари бўйлаб ҳамда нордон таркибли дайкалар билан кесишган серпентинлашган ультраасосли жинслар эндоконтактида жойлашган ультраасосли жинсларнинг серпентинизациялашган участкалари ҳам истиқболли ҳисобланади.
Минераллар ҳосил бўлиш жараёнлари билан боғлиқ жинсларнинг ранги муҳим қидириш аҳамиятига эга. Масалан, жинсларнинг ғишт каби қизил ва сарғиш–қўнғир ранги темир маъданлари мавжудлигидан далолат беради. Перидотитларда ётувчи микрогаббро, диабаз ва плагиоклазитларнинг гидротермал ўзгарган дайкаларидаги кўкимтир – оқ, сариқ ва пушти ранглар бу ерда хризотил–асбест кони бўлиши мумкинлигини билдиради. Кристаллашган охактошлар орасидаги қора, тўқ–кўк ёки тўқ–кулранг участкалар магнетит–гематитли, хлоритли, хлоритоидли ва маргаритли наждаклар бўлиши мумкинлигини, доломитлашган охактошларнинг ва уларнинг диобазлари, порфиритлар, габбро диобазлар ва бошқа типдаги томирли жинслари билан ҳосил қилган чоклари атрофида кузатиладиган қизил, олма каби кўк, пушти ва сариқ ранглар асбестдор серпентинитларнинг яхшигина қидириш белгилари ҳисобланади.
Кўмирлашув жараёнида намоён бўладиган тоғ жинсларининг маъдан атрофи ўзгаришлари муҳим қидириш аҳамиятига эга. Йирик кальчиданли конларнинг кўмир моддали тоғ жинслари билан узвий боғлиқлиги аниқланган.
Конларнинг ер юзаси яқинидаги ўзгариши ва бузилиш жараёнлари натижасида маъданли жинслар атрофида ҳам ўзгаришлар содир бўлади. Бу ўзгаришлардан ҳам қидириш белгилари сифатида фойдаланиш мумкин. Энг аввало, кўплаб сульфатли конларнинг оксидланиши натижасида жинсларнинг охрага айланишини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Бундай конларнинг юқори қисмида турли хил сувли темир оксидларидан, баъзан гематит, кремнезем, бошқа металларнинг қийин эрувчан оксидлари ва тузлари, ҳамда хали эришга улгурмаган бирламчи минералларидан ташкил топган темир шляпалари ҳосил бўлади. Охраланган жинсларда аннабергит(кўк “никелли ранглар”) ва эритрин(пушти “кобальтли ранглар”) никель ва кобальт маъданларининг бузилишини кўрсатувчи нисбатан турғун, ажралмаган доначалардан ташкил топган бўлади.
Мисли хол – хол (вкрапленник) сульфидли маъданлар ҳисобига хосил бўлган охралашган жинслар мисли кўкиш, ҳаворанг доғлар, ранглар ва томирчалар сақлайди, йилнинг қуруқ фаслларида эса гипс ва бошқа сульфатларнинг пўстлоқсимон турлари учрайди.
Ёрқин рангли жинслар ҳам муҳим қидириш белгилари ҳисобланади. Ишқорланиш ҳисобига оқарган жинслар нордон сульфидли сувлар таъсирида ҳосил бўлади ва баъзан улар сульфатли маъдан конларини хосил бўлишидан далолат беради.
Ер ости ёнғинлари оқибатида хосил бўлувчи “ёнган(шлаксимон) жинслар” кўмир ва бошқа конларни қидиришда яхшигина қидириш белгиларидан бири ҳисобланади.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish