Ўзбекистон републикаси



Download 9,62 Mb.
bet33/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

Умумий қидириш ишлари кон топишга истиқболли майдонларни ҳамда фойдали қазилма конларини аниқлаш ва уларнинг умумий истиқболини баҳолаш мақсадида амалга оширилади. Бундай қидириш ишлари геологик, геофизик, геокимёвий усуллар ҳамда ер усти тоғ лаҳимлари ва бурғулаш қудуқларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Қидиришнинг бу қуйи босқичи натижасида рудали майдонлар, зоналар, хавзалар, маъданли горизонтлар ва бошқалар ажратилади ва чегараланади ҳамда ўрганилган худуднинг маълум бир башорат заҳиралари баҳоланади ва кейинги олиб бориладиган тавсилий ишлар кетма–кетлиги тўғрисида тавсиялар берилади.
Тавсилий қидириш босқичининг вазифаси–айнан фойдали қазилмалар намоён бўлган барча жойларни аниқлашдан иборат. Тавсилий қидириш ишлари маъданлар намоён бўлган истиқболли майдонларда, умумий қидириш ишлари вақтида ажратилган ёки аввалдан маълум бўлган конлар худудида жойлашган истиқболли майдонларда олиб борилади. Тавсилий қидиришнинг вазифаси ўрганилган худуднинг истиқболлилигини баҳолаш ва кейинчалик баҳолашга арзийдиган минерал хом ашёлар тўпланган жойларни аниқлаш ҳисобланади. Тавсилий разведка ишларини олиб бориш ер усти тоғ лаҳимилари ўтиш ва бурғулаш ишларини қўллаган ҳолда қидиришнинг энг самарали усуллари мажмуаси ёрдамида амалга оширилади.
Тавсилий қидириш миқёси ўрганилаётган худуднинг геологик тузилиши мураккаблигига боғлиқ равишда ва кутилаётган маъдандор зоналар, майдонлар, конлар ва айрим маъданли таналар ҳусусиятларидан келиб чиқиб 1:10000 – 1: 5000 миқёсда танланади.
Қидириш–баҳолаш босқичининг вазифаси–шубҳасиз истиқболсиз маъданлар намоён бўлган нуқталарни “элакдан ўтказиш” ва айнан саноат учун истиқболли маъданлар намоён бўлиши мумкин бўлган нуқталарни аниқлашдан иборат. Қидириш – баҳолаш ишлари қидиришнинг олдинги қуйи босқичларида аниқланган ҳамда “биринчи кон топувчилар”нинг тавсиялари асосида фойдали қазилмалар намоён бўлган истиқболли худудларда амалга оширилади. Бу ишларнинг вазифаси аниқланган минерал тўпламлар истиқболини баҳолаш ва дастлабки разведка учун конларни асосли танлашдан иборат. Кўрсатиб ўтилган вазифаларни бажариш геологик, геофизик ва геокимёвий усуллар мажмуасидан фойдаланиб, ер устида тоғ лаҳимлари ўтиш ва бурғулаш ишлари олиб борилади. Бунда тадқиқ қилинаётган объектнинг ўлчамлари ва тузилишининг мураккаблигига боғлиқ равишда 1:10000–1:1000 миқёсли геологик ҳариталаш ишлари олиб борилади, катта ҳажмда табиий ва сунъий очилмалар бўйича фойдали қазилмалардан намуналар олинади. Бу қуйи босқич тадқиқодлари натижасида ер сатхида ва чуқурликда ўтилган айрим разведка лаҳимлари ҳамда геофизик ва геокимёвий материалларни тавсилий ўрганиш асосида коннинг геологик–саноат тури аниқланиши, конниг пландаги геологик чегаралари ўрнатилиши ва чуқурликда маъданли таналар аниқланганлиги ҳақида геологик нуқтаи назардан асосланган башорат ҳариталари тузилиши лозим.
Қидиришнинг юқорида кўрсатиб ўтилган қидириш босқичлари вазифаларидан келиб чиқиб, қидириш ишларининг умумий вазифаси белгиланади. Шундай қилиб, қидиришнинг умумий вазифаси-келажакда уларни разведка қилиш ва ўзлаштириш учун истиқболли ҳисобланган фойдали қазилма маъданлари намоён бўлган худудлар фондини ташкил этишдан иборат.
Конларнинг фойдали қазилма турларига, жойлашиш ҳолатини назорат қилувчи омилларга(геологик даракчиларига), худуднинг геологик тузилишидаги ҳусусиятларига(айниқса, ҳарактерига, очилганлик даражасига, геоморфологияси ва бошқаларга) боғлиқ равишда қуйи қидириш босқичлари бирлаштирилиши ва бекор қилиниши мумкин. Ҳар қандай шароитда қидириш–баҳолаш ишлари, барча қидириш ишларининг якуни сифатида ўтказилиши шарт.



Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish