Ўзбекистон републикаси



Download 9,62 Mb.
bet39/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

7.2. Намуналаш турлари
Олинаётган намуна мақсадидан келиб чиқиб намуналашнинг бир нечта турлари мавжуд.
Кимёвий намуналаш тури асосий ва кенг тарқалган намуналаш турларидан бири ҳисобланади. У ўрганилаётган маъданли коннинг минерал массасида асосий ва йўлдош фойдали компонентлар ҳамда зарарли қўшимчалар миқдорини аниқлаш учун ўтказилади. Намуналарни ўрганиш жараёнларида асосий ва йўлдош компонентлар миқдори, кимёвий таркибнинг маконда ўзгариши аниқланади, компонентлар орасидаги ўзаро боғлиқлик таҳлил қилинади. Кимёвий таҳлиллар сезгирлиги фойдали қазилма заҳираларини ҳисоблаш билан боғлиқ бўлган амалдаги вазифаларни ечиш учун етарли даражада бўлган юқори аниқлиги билан ажралиб туради.
Фойдали қазилмаларнинг каттагина қисми учун кимёвий намуналаш асосий ҳисобланади, унинг ёрдамида маъданли таналар ва саноат навларини чегаралаш(контурлаш) ҳамда маъдан ва компонентлар заҳираларини ҳисоблаш мумкин. Анъанавий кимёвий таҳлил маъдандаги компонентларнинг умумий миқдорларини беради. Турли хил минераллар билан боғлиқ бўлган компонентлар миқдорини билиш талаб этилганда фазовий кимёвий таҳлилга мурожаат этилади. Разведка босқичларида кимёвий таҳлиллар ўтказиш учун намуналар бутунлай маъданли кесмалар ва маъданбўйи ўзгарган тоғ жинслари бўйича тизимли қилиб олинади. Асл металлар намунасини аниқлаш таҳлилини кимёвий намуналаш тури деб қараш лозим.
Минералогик намуналаш асосан сочма конларни разведка қилишда қимматли минераллар миқдорини аниқлаш учун ўтказилади. Қаттиқ фойдали қазилма конларини разведка қилишда минералогик таҳлил учун туб жинслардан одатда маъданларнинг минерал ва фазовий таркибини ўрганиш учун штуфли ёки бирлаштирилган намуналар олинади. Бунда уларнинг элементар таркибини прецизион усул ёрдамида аниқлаш учун минералларнинг монофракцияси олинади. Шунингдек, маъданларнинг ва ёндош жинсларнинг минералогик таркибини, уларнинг структура–текстура ҳусусиятларини ҳамда минералларнинг кимёвий таркибини аниқлашда қўлланилади. Айниқса асосий минераллар тўла-тўкис тавсилий ўрганилади. Намуналар олиш жараёнида маъдандаги қимматли компонентларнинг учраш шакллари, минераллар орасидаги муҳим компонентларнинг тарқалиш баланси аниқланади. Минералогик намуналар бир қатор илмий масалаларни ечишда, жумладан, коннинг генетик ҳоссаларини аниқлаш учун катта аҳамиятга эга. Юқорида айтиб ўтилганидек, сочма конлар учун минералогик намуналаш асосий ўрганиш объекти ҳисобланади ва заҳираларни ҳисоблаш учун қўлланилади. Минералогик намуналаш ёрдимида маъданларнинг табиий турлари ажратилади ва маъданли таналарнинг тузилиши аниқланади.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish