Ўзбекистон републикаси


Қидиришнинг шлих ювиш усули



Download 9,62 Mb.
bet36/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

6.5.Қидиришнинг шлих ювиш усули
Шлих ювиш усули бўшоқ ётқизиқлардан олинган намуналарни ювиш ва уларни кейинчалик минералогик (шлих) таҳлил қилишдан иборат. Шлихлар тоғ жинслари ва маъданли намуналарни ювиш вақтида ҳам олиниши мумкин. Бу усул яқин атрофда жойлашган туб конлардан тоғ ёнбағирликлари бўйлаб сув оқимлари билан дарё водийларга оқизиб келтирилган майда қумли-гилли материаллар таркибида учрайдиган кимёвий жихатдан турғун бўлган вольфрам, қалай, симоб, ноёб ер металлари ҳамда олтин ва платина минераллари доначаларини топиш мақсадида амалга оширилади. Шлих учун олинган намуна маҳсус шлих ювиш идишларида - ёғочдан ясалган лотокларда, ковшларда, бутарларда, вашгердларда ва винтли сепараторларда амалга оширилади. Шлих таҳлили натижалари бўйича қимматли минералларнинг механик сочилиш ореоллари контурланиб шлих ҳариталари ёки изоконцентрат ҳариталари тузилади.
Бунинг учун маълум миқдорда олинган намуна сув билан бирга чайқалтирилади. Идишни қия тутган ҳолда сувни аста чайқалтириб ундаги муаллақ ҳолдаги гил заррачалари ва енгил минерал доначалари чиқариб юборилади. Идиш тубида эса нисбатан оғир, шу жумладан, маъданли минераллар қолади. Ана шу оғир минераллар қолдиғи шлих деб аталади. Шлих таркибидан топилган маъданли минераллар, уларнинг туб конларини топиш имкониятини беради. Бўлакли ётқизиқлардан олинган шлихда қимматли минераллар миқдорининг кўплиги, шу жойда мустақил конлар(сочма) мавжудлигидан дарак бериши мумкин.
Қидиришнинг шлихли усулида ҳам худди дарё-бўлаклари усулидаги каби геолог оқимга қарама-қарши томонга қараб ёнбағирлик бўйлаб юқорилаб, йўл-йўлакай шлих таркибини ўрганиб, қайси жойда шлихга маъданли минераллар тушганлигини аниқлаб боришга ҳаракат қилади. Бу иш шлих таркибида қидирилаётган минераллар деярли учрамай қолгунга қадар давом эттирилади ва шу йўл билан фойдали қазилма сақловчи туб конларни топиш имконияти бўлган майдонни аниқ чегаралаш мумкин бўлади. Туб она жинслар билан боғлиқ бўлган фойдали қазилма конлари ҳар доим ҳам ернинг юза қисмига чиқиб ётмайди, улар нисбатан ёш бўлган ётқизиқлар билан ёпилган бўлиши ҳам мумкин.
Шлих намуналари дарёларнинг водийлари бўйлаб йирик миқёсли геологик суръатга олиш ва қидириш ишларини олиб боришда ҳар 100-200 метрдан, кичик миқёсли геологик суръатга олишда эса ҳар 500 ва ҳатто ҳар 1000 метрдан олинади.
Намуналарни шундай жойлардан олиш муҳимки, у ерда оғир минералларнинг максимал тўпланишини кутиш мумкин бўлсин. Чунки оғир минераллар деллювия ёки аллювия ётқизиқларининг энг қуйи қисмини эгаллашга ҳаракат қилади, шунинг учун шлих учун намуналар имкон қадар бундай ётқизиқларнинг нисбатан чуқурроқ қисмидан олинади. Бунинг учун қатлам устидан маълум бир чуқурликгача ўралар ёки закапушкалар қазилади. Айниқса, бевосита туб она жинлар устида ётган материаллардан олинган намуналар шлихли тахлил учун энг қулай намуналар ҳисобланади. Агар туб она жинслар анча чуқурда жойлашган ва унга етиб бориш анча қийин бўлса, дарё аллювияларида ўралар хосил бўлган жойлардан, косалардан ва уларнинг бош ва шишиб чиққан жойларидан намуналар олиш билан чекланишга тўғри келади. Ҳар бир дарё водийсида оғир шлихлар тўпланиши ва улардан намуналар олиш мумкин бўлган бошқа участкаларни ҳам қидириш лозим. Бундай участкаларга дарахтларнинг йиқилиши ёки катта ўлчамли тошларнинг дарё ўзанини тўсишидан хосил бўлган ботиқлашган жойларини киритиш мумкин.
Асосий сув оқимига қуйиладиган ирмоқлардан намуналар олишда шуни эсда тутиш керакки, хақиқатдан ҳам намуна ирмоқдан олинган шлих таркибини акс эттириши учун уни ирмоқнинг бош қисмидан эмас, балки оқим бўйлаб юқоридан, асосий оқим водийси чегараси ташқарисидан олиш керак. Водийда террасса ётқизиқларининг учрашига эътибор қаратиш ва улардан ҳам албатта намуналар олиниши лозим. Террассалардан олинган намуналар туб конларни қидиришда ҳар доим ҳам ёрдам беравермайди. Чунки, террасса ҳосил қилувчи бўлакли ётқизиқлар анча узоқ вақт аввал тўпланган. Террасса таркибига кирувчи, маъданли конлар учун материал берган конлар аввалги денудацион жараёнлар таъсирида тўла бузилиб, айни пайтга келиб мавжуд бўлмасликлари ҳам мумкин, аммо террассалардан шлих учун намуналар олиш террассалар билан боғлиқ сочма конларни қидириб топиш имкониятини беради. Бу эса ўз навбатида қатта қимматга эга. Террасса ётқизиқларидан шлихли тахлил учун намуналар қатламма-қатлам, қатлам ётишига нисбатан тик холда, ҳар 0,25-0,50 метр оралиқ масофадан олинади.
Водий аллювияларидан шлихли намуналар олишдан ташқари, бир қатор холларда нураган ётқизиқлар билан бекилиб қолган туб маъданли таналарни қидириб топиш учун делювия ва элювиялардан ҳам шлих учун намуналар олиш амалиёти мавжуд. Участка бўйича бир хилда тарқалмаган, усти ёппасига элювия ва делювия ётқизиқлари билан бекилган ва таркибида олтин, вольфрамит, шеелит, колумбит ва касситерит сақловчи майда томирларни ер устига чиқиб қолган жойларини қидиришда айниқса, майдон бўйлаб шлих учун намуналар олиш юқори самара бериши мумкин.
Намуна олинган жойларни ҳаритада акс эттириш ва намуна ёрлиқларида аниқ ҳисобга олиш шунингдек, намуна олинган жойнинг геоморфологик таснифи шлихларни ҳужжатлаштириш (масалан, намуна дарё ўзанидан ёки унинг қайсидир қисмидан, террасса ётқизиқларидан, қайсидир қатламдан олинганлиги) дала кундалигида ўз ифодасини топиши лозим. Бунда шлих олинган бўшоқ ётқизиқларнинг таркиби таърифланади: бўлакларнинг йириклиги (ўлчами) ва думалоқланганлиги бўйича синфларга ажратилади ва ҳар бир синфга доир бўлакларнинг тахминий нисбий миқдорлари келтирилади. Масалан, ўлчамлари 1см.дан катта бўлган бўлаклар намунанинг умумий ҳажмга нисбатан 30%ни, ўлчамлари 1-0,1см. бўлган бўлаклар -10% ни ва хокозо ташкил этади. Ювилган намунанинг дастлабки ҳажми кўрсатилади ва бу шлих ва 1м3 дарё ётқизиқларидаги маъданли минерал миқдорларини хисоблаш учун материал бўлиб хизмат қилади.

Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish