Ўзбекистон републикаси


Бирламчи сочилиш ореоллари



Download 9,62 Mb.
bet27/117
Sana23.03.2022
Hajmi9,62 Mb.
#506764
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   117
Bog'liq
Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилиш Дарслик П С

Бирламчи сочилиш ореоллари. Маъданли моддаларнинг бирламчи сочилиш ореоллари конларни ўраб турувчи маъданёндош жинслардан ва маъдан ҳосил бўлиш жараёнларидаги кимёвий элементлар билан бирга бойиган катта ёки кичик изометрик участкалардан ташкил топади. Кўпинча уларнинг макондаги холати маъданназорат қилувчи структуралар, ёндош жинсларнинг маъданлашуви кабиларнинг қулай ётиш ҳусусиятлари билан назорат қилинади.
Ёндош жинслар нисбати бўйича бирламчи сочилиш ореоллари сингенетик ёки эпигенетик бўлиши мумкин. Сингенетик бирламчи сочилиш ореоллари магматик ва чўкинди конлар учун, эпигенетик бирамчи сочилиш ореоллари эса пегматитли ва сўнги магматик – пневматолитли, гидротермал конлар учун ҳарактерли.
Сингенетик ореолларда кимёвий элементларнинг тарқалиши маъданли таналарга яқинлашган сари маъдан хосил қилувчи компонентлар концентрацияси аста секинлик билан ошиб бориши билан ҳарактерланади.
Эпигенетик ореолларда элементларнинг тарқалиши анча мураккаб бўлиб, катта контрастлиликка эгалиги билан ҳарактерланади. Элементларнинг тарқалишида маълум бир геокимёвий зоналлик кузатилади. Бундай сочилиш ореоллари ва оқимларининг ҳосил бўлиши диффузион, инфильтрацион ёки диффузион–инфильтрацион жараёнлар натижасида содир бўлади. Диффузион ореоллар маъданли таналардан ва ёндош жинслардаги маъдан ҳосил қилувчи эритмалардан чиқувчи элементларнинг диффузияси натижасида ҳосил бўлади. Бундай ореоллар одатда айрим маъданли таналар учун мансуб. Инфильтрацион ореоллар юқори ўтказувчанлик–майдаланиш, юқори дарзлилик ва бошқа зоналар бўйича аралашувчи маъдан ҳосил қилувчи эритмалар ҳисобига ҳосил бўлади. Улар конлар ва маъданли майдонлар учун мансуб. Диффузион–инфильтрацион ореолллар диффузион ва инфильтрацион ҳусусиятларнинг бирга намоён бўлишидир.
Маъданли таналар ва маъданли майдонларнинг турли сочилиш ореолларини билиш муҳимдир. Маъданли таналарнинг сочилиш ореоллари нисбатан унча катта бўлмаган ўлчамлари ва юқори контрастлилиги(айниқса эпигенетик конлар учун), ореоллар таркибида фақат айнан шу маъданли таналар учун хос бўлган элементлар мавжудлиги ва элементлар концентрацияси фонга нисбатан икки–уч карра юқори бўлиши билан ҳарактерланади.
Маъданли майдонларнинг бирламчи сочилиш ореоллари жуда катта ўлчамларга, ўта мураккаб элементлар таркибига, ореол ҳосил қилувчи элементлар эса фонга нисбатан бир ва айрим холларда ундан ҳам юқори даражада юқори концентрацияга эга бўлади. Бунда ореолли элементлар сонига нафақат элементлар балки бошқа маъданли элемент ассоциациялари ҳам кириши мумкин(3-расм).

3-расм. Олтинмаъдандор коннинг бирламчи сочилиш ореоллари схемаси.
1-маъданли тана; 2-маъданли танада Au-Ag сочилиш ореоли(контрастлилик коэффиценти – к.к. 100-1000); 3-маъданли танада Au-As сочилиш ореоли(к.к.100-1000); 4- маъданли танада Hg сочилиш ореоли(к.к.100-1000); 5-маъданли танада Au-Ag-Hg сочилиш ореоли(к.к.100-1000); 6-маъданли танада Au-As-Ag-Hg сочилиш ореоли(к.к.10-100); 7-маъданли майдонда Hg-As-Au-Ag элементларининг сочилиш ореоллари(к.к.10-100); 8-маъданли майдонда Hg- Au - As -Ag элементларининг сочилиш ореоллари(к.к.10-100).
Сочилиш ореолларининг йўналиш чизиғи кўп холларда маъданли таналарнинг кандай маъданлардан ташкил топганлигига боғлиқ. Қўрғошин, мис, барий каби элементларнинг ёппасига маданлашуви бир неча метрли ўта тор сочилиш ореолларини ҳосил қилади. Аксинча, кўрсатиб ўтилган элементлар хол–хол(вкрапленник) маданлашувининг сочилиш ореоллари кўплаб ўн ва ҳатто юз метрларни ҳосил қилади.
Бирламчи сочилиш ореоллари бошқа омиллар қаторида кўпинча маъданли таналар шакли ва тузилишига боғлиқ. Якка холдаги оддий томирли таналар атрофида сочилиш ореоллари бундай таналар доирасидан ташқарида йўналиш чизиғи ва бостириб бориши бўйича давом этувчи оторочкалар ҳосил қилади (4-расм).





4-расм. Якка холда учрайдиган маъданли тана атрофида кузатиладиган сочилиш ореоли схемаси.


1-аллювиал ётқизиқлар; 2- маъдан қамровчи охактошлар; 3-маъданли тана; 4- бирламчи сочилиш ореоли; 5-иккиламчи сочилиш ореоли; 6-бурғу қудуқлари.
Бир бирига яқин маъданли таналар атрофида ҳамда морфологиясининг мураккаблиги билан ҳарактерланадиган таналарда одатда бирламчи сочилиш ореоллари мураккаб қиёфага эга бўлади(5-расм).



5-расм. Ўзаро яқин жойлашган маъданли таналар атрофида кузатиладиган сочилиш ореоли схемаси.
1-яхлит зич охактошлар; 2-қат-қатли серёриқ охактошлар; 3-гилли сланецлар; 4-маъданли тана; 5-бирламчи сочилиш ореоллари; 6-маъданли томирчалар.
Бирламчи сочилиш ореолларининг ҳусусиятлари кўп холларда коннинг ҳосил бўлиш шароитларини белгилайди. Гравитацион–сегрегацион ва ликвацион магматик конларнинг бирламчи сочилиш ореоллари уларнинг хосил бўлиш шароитлари билан мос келувчи ётқизиқларнинг осилган ёнбошларини ҳосил қилади(6-расм).







6-расм. Сульфидли, мис-никелли конларда бирламчи сочилиш ореолларининг тузилиш схемаси.


1-тана бўйлаб тарқалган мис-никелли маъданлар; 2-базитлар; 3-базитдаги ореоллар; 4-ёндош жинслар.
Магмадан кейинги–пегматитли, пневматолитли, гидротермал – конлар ҳар доим эпигенетик конлар ҳисобланади ёки уларни ўраб турган ёндош жинсларга нисбатан анча кейинги хосилалардир. Шунингдек, юқорида айтиб ўтилган фойдали қазилмаларнинг бирламчи сочилиш ореоллари ҳам ёндош жинсларга нисбатан эпигенетик ҳисобланади.
Магмадан кейинги конларнинг ҳар қандай пегматитли, пневматолитли ва гидротермал генезисли фойдали қазилмалари бирламчи сочилиш ореолларини ҳосил қилади. Сочилиш ореолларини вужудга келиши асосан маъданлар ётқизилиш вақтидаги жинсларнинг физик–механик холати ва камроқ жинслар таркиби билан белгиланади. Инфильтрацион ореолларнинг шаклланишида бош ролни жинсларнинг маъданлашувига қадар бўлган дарзликлар тизими ва бошланғич ғовакликлар ўйнайди.
Кон миқёси ва бирламчи сочилиш ореоллари ўртасидаги оддий боғлиқликни ҳар доим ҳам аниқлаб бўлмайди. Кўп холларда саноат аҳамиятига эга бўлмаган конларда шундай ореоллар кузатиладики, уларнинг интенсивлиги худди саноат аҳамиятига эга бўлган конлардаги каби бўлади. Бирламчи сочилиш ореолларининг морфологияси ва тузилиши жинсларнинг дарзлилиги, ғоваклиги ва маъданли таналарнинг шакли билан белгиланади. Чизиқли–чўзинчоқ ореоллар қатламсимон ва томирли таналар учун хос; линзасимон - линзалар учун мансуб; мураккаб ореоллар бир-бирига яқин жойлашган маъданли таналар атрофида ҳосил бўлади.
Айрим элементлар ореолларининг морфологияси, бундан ташқари, бу элементларнинг инфильтрацион ёки диффузион ҳаракатчанлиги билан аниқланади. Дарзлик зоналари бўйлаб ривожланувчи инфильтрацион сочилиш ореоллари айниқса катта ўлчамли(юзлаб метрли) бўлади. Диффузион ореоллар, айниқса зич ёндош жинслардаги диффузион ореоллар анча кичик ўлчамли бўлиши билан ҳарактерланади. Кўриб чиқилаётган конларнинг бирламчи сочилиш ореолларининг кимёвий таркиби ҳар доим кўп компонентли бўлади. Юқори миқдорлар пегматитлар(ноёб металли, слюдали, керамик) ноёб ва ишқорий металлар(литий, рубидий, цезий) атрофидаги ореолларда аниқланган, олтинмаъданли таналар учун ореолларда олтин, кумуш, мишяк, сурма, қўрғошин, мис, симоб мажудлиги ҳарактерли, уран конлари ореолларида ҳар доим уран, молибден, қўрғошин иштирок этади. Сочилиш ореолларининг юқори зоналарида ҳар қандай пневматолитли ва гидротермал конларда юзлаб метрга етувчи симоб, йод ва бром ореолларининг кенг ривожланганлиги кузатилади.
Хамма жойда магмадан кейинги конлар ореолларида тарқалган элементларнинг зоналлиги кузатилади. Бу кон хосил бўлишининг физик – кимёвий шароитлари билан тушунтирилади. Ореол хосил қилувчи элементларни маъданли тананинг ёндош жинслари ичига кириб бориш усулидан қатъий назар, элементларнинг аралашиш тезлиги турлича ва бу уларнинг ионли потенциали билан аниқланади. Шу сабабга кўра ореолларни ҳосил бўлиш жараёнида элементлар турлича масофани босиб ўтади ва маъданли тана атрофида зоналли жойлашади.
5-жадвалда ионли потенциаллар қиймати билан боғлиқ холда магмадан кейинги конларнинг бирламчи сочилиш ореолларида маъданли танага нисбатан зоналар бўйича асосий маъдан хосил қилувчи элементларнинг тарқалиши келтирилган.
5-жадвал
Сочилиш ореоллари зоналари бўйича маъдан хосил қилувчи элементларнинг тарқалиши

Менделеев жадвалидаги гурух элементлари

Ореол зоналари

Яқин

Ўрта

Узоқ

I
II
III
IV
V
VI
VII
VIII

(Au), Li
Be
La,Y
Sn
-
W, S
F
Co, Fe

Cu,Ag,Rb,(Cs)
Zn,Cd,Ba
-
Pb
As, Sb
U,Mo,S
Cl
Fe

Rb,(Cs)
Hg
Tl
-
-
S
Br, I
Fe

5-жадвалда кўрсатилган элементларнинг тарқалиши инфильтрацион ёки диффузион йўллар билан якка холда бир мартали маъдан ҳосил қилувчи оддий ореоллар учун маъқул. Бундай оддий бирламчи сочилиш ореоли тузилиши 7-расмда кўрсатилган.



Download 9,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish